Мен эримга иккинчи бўлиб турмушга чиққанман. Мени иккита ўғлим бор, бири беш ёшда, иккинчиси тўрт ёшда, олдинги турмушидан эса битта ўғли бор у ҳозир етти ёшда. Олдинги хотини билан эрим кўп яшамаган, ҳомиладор вақти ажрашган эди. Бир йил бўлай деганда менга уйланганди. Собиқ хотини бошқа жойга уй қилиб кетган, лекин тинч яшамаётганди. Эрим билан собиқ хотини битта маҳалладан эди. Бир кун эшитиб қолдик, ажрашиб келиб қўйибди ота уйига деб, орадан кўп ўтмай ортидан эри ҳам келиб шу ерда алоҳида яшай бошлашди. Эрим ўғли билан кўришиб турарди. У киши жуда меҳрибон яхши инсон эдилар, уйга ҳам бир кун Дилшоджонни (собиқ хотинининг ўғли) олиб келди. Таҳмин қилдим барибир мени ёқтирмаса керак кўзига кўринмай қўя қолай деб олдига чиқмай у яхши кўрадиган овқатни қилиб бердим. Яхши келиб кетди. Ўзи собиқ хотини билан ҳозирги эри шу бола деб тортишаркан деб бир эшитгандим, эри «ўгай» деб кун бермас экан. Дилшоджон уйига боргач онасига
- Мен отам билан яшайман, дебди.
Онаси ҳам эрини қилиғини билиб руҳсат берибди. Шундан Дилшоджон биз билан яшайман деб келди. У дарвозадан кириб келар экан, мени онанг деб таништирганда юзимга шунчалар нафрат билан қарадики, буни маъносини уқиб олиш қийинмас эди. Мен бу бола учун ўз онасини отасидан айирган бир бегона эдим ҳалос. У жудаям камгап ва жуда-жуда оғир, вазмин бола эди. Қарашидан сездим бу бола мени она деб тан олиши жуда қийин бўлишини. Менга келган вақти:
- Ассалому алайкум, деди. Бошқа гапирмади. Уйимизга келиши билан мени болларимда нима бўлса унга ҳам ҳаммасини олиб келиб бердик. Лекин булар уни қизиқтирмади. Мен ҳам иложи борича унга ҳалал бермасликка уринардим. Ишларимни аста-аста ўзим билиб қилиб юрдим.
Болларимга ҳам акаси ҳақида яхши гапириб, ҳимоя қилиб юришларини тушунтирдим. Катта ўғлим Дилмуроджон жуда ақилли, ҳаммасини тушунди маслаҳатларимни, акаси билан гаплашиб турарди. Нима десам айтганимни қиларди. Кичигим эса, Достонжоним бироз эркатой эди. Юзимга қараб акаси хўп деса у ҳам хўп деб қўярди. Бир кун ошхонада манти букаётсам Достоним йиғлаб олдимга борди.
- Ая, ая акам, ак акам мени урди, Дилшод акам мени урди, деб келиб қолди. Ортидан Дилмуродим келиб йиғлама Достон акам қаттиқ урмадиларку, мени ҳам урса йиғламайманку, хафа бўлма акамдан...
Достонимни бошини силаб ўпиб қўйиб
- Оғримаяптими? десам
- Йўқ, деди.
Кейин аста олдимга олиб насиҳат қилишга ўтдим.
- Болам, сен ўғилболасан, бу нима қилганинг, аканг сени ёмон бўл деб урушмайдику, сен хато қилгандирсан, тўғри қил деб ургандир, нима бўлганда ҳам эркак киши бировдан таёқ еса тезда дадасига ё аясига айтиш керакмас, бу чақмачақарликка киради. Буни ёмон боллар қилади, мени болам ёмон боламаску, тўғрими? Акангни менга чақиб айтиб берсанг, акангни сен урсанг аканг менга айтиб келмайдику, нега шуни тушунмайсан?
- Катталарни ақли етмайдиган саволни мен тўрт яшар ўғлимга бердим. Катталар амал қилмайдиган вазифани мен мана шу жажжи ўғлимга топширдим.
- Айт айб кимда энди, чақмачақарлик қилган сендами ё акангдами?
- Энди бошқа чақмачақарлик қилмайман.
- Ўз тилида бийронгина сўзлади ўғлим.
- Қани юр акангдан кечирим сўрайлик.
- Хўп
Ташқарига чиқар эканман айвонда ўтирган Дилшоджонни ойнадан кузатиб аста уйга томон келдик. Мени кўрган Дилшоджон сакраб жойидан туриб орқага деворга тиради ўзини ва кўзларини бир менга, бир Достонжонга қаратиб пирпиратиб турарди. Унинг мендан қўрқаётгани шундоққина маълум эди.
- Қани Достонжон акангдан кечирим сўра!
- Ака мени кечиринг, мен ёмон бола бўлмийман бошқа, энди сизнинг яхши укангиз бўламан. Бийронгина гапирди болам. Дилшоджон бирдан менга қаради ва бироз уялгандек ерга қаради.
- Шундай бўлсин ўғлим, мен ҳаммангизни яхши кўраман, Дилшоджон укангиз айтганингизни қилмаса уни уринг майли, ёмон бола бўлиб кетмасин хўпми? Достонжон ҳам рози бўлди шунга тўғрими ўғлим.
- Ўғлим аста бошини силкиб ҳа ишорасини қилди.
- Сизлар ака укасиз шундай экан бир-бирингиздан бунақа хафа бўлиш яхшимас. Ана энди эса тушлик қиламиз, каттаотангиз ва каттаонангизни чақириб чиқингизларчи? Бугун ҳаммангиз уйдасиз Дилшоджон яхши кўрган мантини букиб осганман. Чой ичамиз, Дилмуроджон, Достонжон боринглар ўйинчоқларни йиғиштириб олингларчи дастурхон олиб келаман.
- Гапим тугамасдан деворга суяниб турган Дилшоджон менга умрида илк бор гапириб «хўп» деб, биринчи бор мени айтганимни қилди, тезда бориб стол устидаги ўйинчоқларни йиғиштириб олишни бошлади. Ич-ичимда севиндим. Чунки келганига олти ой бўлсада бир марта менга гапирган бола эмасди. Доим жим юрарди.
- Болалар акангизга қарашингчи!
Эртаси куни:
- Дилшоджон бир хафтадан кейин мактабга чиқасиз дадангиз билан бозорга бориб ўзингиз ёқтирган формани кийиб кўриб сотиб олинг хўпми?
- Хўп, дедида дадасига эргашди. Ортидан мени икки кичикларим ҳам бизам борайлик деб эргашди.
- Болаларим сизлар ҳам борасизлар фақат ҳозирмас мактабга чиқсаларингиз борасизлар ҳозир акангизнинг навбати. Хўпми?
- Хўп, деб акасини чақириб ортидан югуриб кетди.
- Ака бизга бозордан нимадир олиб келинг хўпми?
- Хўп.
Орадан бир хафта вақт ўтгач Дилшоджон мактабга чиқадиган кун келди. Аксига олиб дадасини ишдан қўйишмади.
- Дилшоджон сизни мен кузатиб қўйсам майлими? Сўрадим
Аста бош ирғаб ҳа ишорасини қилди уни мактаб дарвозасигача кузатдим.
- Яхши ўқиб келинг хўпми?
- Хўп, аста қадам ташлаб ичкарига киргач тўхтаб ортига қараб кимнидир қидирди. Тушундим у кимнидир кутди, отасиними, онасиними? Кимнидир? Аста қўлимни кўтариб ҳаммаси яхши бўлади ишорасини қилдим.
Тушлик вақти бўлай деб қолди. Дилшоджонни мактабдан олишга борсамми, кимнидир кутсаю ҳеч ким бормаса кўнгли ранжимасин деб мактаб олдига бордим. Узоқдан уни кўриб кимнидир қидираётганини тушундим, ўша қидираётгани менмас, отаси ё онаси эканини ҳам тушундим, лекин ҳозир ёлғизмаслигини билдириш учун ҳам олдига бориб уни кутиб олдим.
- Салом полвон, қалай экан мактаб яхшими, бу сизга совға. Бир пайтлар эрим менга деб олиб келган сунний атиргулни унга тутдим.
- Раҳмат, деб олиб яна ўзимга қайтариб берди сизда турақолсин гул, дея.
Магазин олдига етканимизда ўғлим аста магазинга қараб юраётганини кўриб магазинга кирамизми? Бугун байрамингиз, нима десангиз олиб бераман, бутун магазинни оламан десангиз ҳам олиб бераман чунки ойлик олганман, мана дедим. Пулни кўрсатиб.
- Ростдана?
- Ҳа ҳоҳлаган нарсангизни олинг.
- Хўп, деб ичкарига кирди Дилшоджон.
- Менга иккита суҳарик беринг!
- Хўп яна нима оласан, мана,-савдогор гапирди.
- Бўлди бошқа нарса олмайман керакмас раҳмат, деди
- Унда минг сўм бўлди сизлардан, деди савдогор.
- Яна бошқа нарсалар ҳам ол болам, мен аралашдим гапга.
Йўқ, бошқа нарса керакмас, деди.
Йўлда келарканмиз гапирдим.
- Суҳарикни яхши кўришингни билганимда уйга кўп-кўп олиб келиб қўярдим, болам!
- Йўқ, менга суҳарик ёқмайди.
- Вой, унда нега олдинг уни?
- Бу суҳарикларни укамлар яхши кўради, мактабдан қайтишингизда бизга нимадир олиб келинг деб тайинлашганди, шунга олдим буларни, деб жавоб берди. Тилим айланмай қолди. «Укаларим» деганига бир қувонсам уларни айтганини унутмаганига яна бир хурсанд бўлдим.
- Мен эса ўша болаларнинг Дилшод деган акасини жуда яхши кўраман дедим.
Қилган сабрим ўз мевасини беришни бошлаган эди, бундан жуда хурсанд бўлдим.
Тамом.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1