МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
37-қисм
Пайтдан фойдаланиб Мехринур Сардорни оёғини қаттиқ босди.
-Онангни ...
-Ёрдааааам.
Мехринур яна бақирди. Кейин дарвоза ён томонида осилган калитни жон ҳолатда тортиб олиб, қулфга солди. Дарвоза очилди. Қаршисида ажабланганча Илҳом турарди.
-Сиз ...
-Бу ерда нима гап?
Илҳом ичкарига кирди. Сиддиқани бўлари бўлди.
-Кимсан?- Сардор дағдаға қилди.
-Сен кимсан?
Илҳом атрофга яхшилаб разм солди.
-Илҳом биз ... Мен... У олиб келди мени.
Сиддиқа Мехринурни кўрсатди. Илҳом юзида истеҳзоли таббасум билан Мехринурга қаради.
💦💦💦
Илҳом менга қараб турар, тухмат эканига оғиз жуфтладим.
-Янга шунақа денг, бу қиз шунчаликка бордими?
-Ҳа қайнижон, жуда айёр экан.
-Қойил, қойил қолмай илож йўқ. Мен покиза деб юрган эканман, Илҳом Мехринурни ортига олиб Сиддиқага қаради. -Сизни.
Сиддиқа тош қотди
-А!
-Мени ҳаммасидан хабарим бор.
-Тухмат қилманг.
-Бувим ҳақ эдилар, яна бир бора амин бўлдим. Юр.
Илҳом менга қўл узатди. Унга ҳеч нима демай ташқарига чиқдим. У ҳам изма из чиқди.
-Менимча уйга бормаганингиз маъқул. Ўзингизга мосини топибсиз, уни ёнида қолаверинг.
Бу вақтда Озод тинмай қўнғироқ қиларди Сиддиқага, Сиддиқа эса кўтаришга юраги дов бермасди.
Сардор юборган видеони у аллақачон кўриб, сўнгра хотинига қўнғироқ қилаётганди менимча.
-Машина бу томонда .
Мен тескари томон кетаётган эканман, Илҳом ортимдан гапирди.
-Мендан нима истайсиз?
-Бу нима деганинг?
-Бу никоҳдан мақсад нима?
-Солиҳа аёл. Вафодор жуфт. Ҳозирги ҳолатдан кейин эса яна бир бор бувимга тан бердим. Танловим хато эмас.
Асабийлашсада тутилмай сўзлади. Индамай кетдик. Илҳом эса Озод билан гаплашарди.
-Билмайман қандай танишган, хотинга эътиборли бўлиш керак. Ана нима қилди, лаллайиб ўтирибсиз.
-
-Билмайман ака, у ердан кетдими, қолдими қизиқмас менга. Менга алам қилгани бошқа нарса. Шу сабаб олиб чиқмадим уни. Машинамни булғаш ниятим йўқ.
38-қисм.
Унинг сўзларидан жиддий инсонлигини билиш қийин эмасди .
-Акам қандай фикрда билмадим. Аммо мен хиёнатни кечирмайман.
-Эсли аёл бўлганида жуфтидан ўзгага бундай муносабат кўрсатмасди. Яна Аллоҳ билади.
-Илтимос бутун умр шу ҳолингда қол. Ҳеч қачон ўзгарма.
У ортиқ сўзламади. Биз уйга қайтдик.
💦💦💦
Сиддиқа ҳам уларни ортидан чиқиб кетди. Сардорга ғазабли нигоҳини ташладида кетди. Озодни қўнғироғига жавоб беришни билмасди. Бўлмади, ахийри телефонга жавоб берди.
-Алло.
У томондан Озоднинг бақиргани эшитилди.
-Сен ҳали бошқасига ечиниб юрибсанми? Сенга нима етмади?
-Бу сиз ўйлаган нарса эмас.
-Буни қизиғи йўқ. Уйингга йўқ. Қорангни кўрмай. Ота-онангни олдида шармандангни чиқараман.
Озод ғазабланганча телефонни ўчирди. Сиддиқа йиғлаб юборди.
-Энди нима қиламан?
Йиғлаганча онасини уйига йўл олди.
Дунё бесўроқ эмас. Кимга нима қилсангиз жабрини тортмайман деб хомтама бўлманг. Бу ҳисобли дунё, бу дунёда бўлмаса қиёматда ҳаммаси учун сўраласиз. Ҳар бир босган қадамимизни ёзиб тургувчи фаришталар бор экан, барчасига барибир жавоб берамиз. Сиддиқа эса ўзини хатосини бошқалар сингари кўрмасди. Эҳтиётсизлик оқибатида нималарга дучор бўлганини фаҳмига етмасди.
💦💦💦
Озод телефонни ерга зарб билан уриб синдирди. Бу вақтда Анбар буви эндигина кўчадан кирганди.
-Нима бўлди? Эсинг жойидами?
-Буви сизни айтганизни қилишим керак эди.
-Тушунтириброқ гапир.
-Буви мана бу ерим ёниб кетяпти. Буни айтолмайман. Лекин билганим шуки... Энди Сиддиқа билан яшамайман.
-Оила ўйинчоқми? Сан бола нималар деб валдираяпсан?
-Буви би қарорга келиш осон эмас. Бошқа ҳеч нарсани айтгим йўқ.
Озод чиқиб кетди. Анбар буви саволлар гирдобида қолди.
-Жинни бўлиб қолибди.
💦💦💦
Хонага кириб ўзимни краватга ташладим. Дунё нега бунчалар жирканчлик ботқоғига ботиб кетяпти. Сал олдин ... Бир озгина чалғисам анави ифлосни қўлида эрмак бўлардимми? Нега одамлар бунақа? Энди Сиддиқа нима қилади. Тўйга ҳам яқин қолган бўлса.
39-қисм
Гулнорахон келинини кетганини эшитиб учиб келди гўё.
-Озод нима бўлди?
-Ойи сизам бошламанг энди.
-Нима бўлди гапирчи?
-Бу бўлмайдиган оила.
-Эсингни йиғ бола, ҳаёт ўйинчоқмас.
-Бошқа эркакка ечиниб берсаям уни кечирайми? Мендан кўнгли тўлмаётганини айтса ҳам кечирайми?
-Болам эсингни йиғ, бунақа бўлиши мумкинмас.
Озод уфф тортди.
-Ойи ўзим кўрдим кўзларим билан. Менга энди у ҳақида гапирманг
-Лаллаймай ўл, тик тут ўзингни. Очиғини айт. Мен буни шундай қолдирмайман.
-Биттаси билан гаплашиб юраркан. Билиб қолдим. Ўша ўйнашчаси менга уни видеосини юборди.
-Ҳали мен унга кўрсатиб қўяман,- Гулнорахон шахд билан ўрнидан турди.
-Ойи керакмас.
-Сен довдир айтаверсанда, керак. Тамом.
Гулнора клатчини олганча Сиддиқани уйи томон машинасини учириб кетди.
-Мен шунчааа пулга уни тўй қилиб олиб келсаму, у бошқаси билан хиринглаб юраркан, кўрсатиб қўяман ҳали унга .
💦💦💦
Сиддиқа онасини уйига куёвиз билан аразлашиб қолдим деб кириб келганди. Келганидан бери юрак ҳовучлаб ўтирибди. Отаси билиб қолмасин, отаси билса уни ҳолига маймунлар йиғлайди. Бир кун тинчгина юрди ҳолос, мана бугун пешин бўлмасидан дарвоза қаттиқ тақиллади.
-Сабрияааа, Сабрияаа.
Қудасини исмини айтиб чақирарди. Ичкаридан Сиддиқани онаси чиқди.
-Келинг қуда яхшимисиз?
-Қани анави эрсираган қизинг?
Гулнорахон қудасини туртиб ичкарига кирди.
-Сиддиқа? Ҳой Сиддиқа.
-Қуда тинчликми?
-Энди тинчлик бўлмаса керак. Энди тинч бўлмайди. Одамлааар келиним ўғлимни устига юриб қўйибди. Войдоооод.
-Вой қуда уят бўўладия.
-Бўлсин, бўлсин уят. Қизингни тарбия қилолмаган сан.
-Оғзизга қараб гапиринг.
-Унда чақир қизингни, ўз оғзидан эшитамиз.
-Тухмат қилманг, бу яхшимас.
-Сиддиқаааа
Ичкаридан Сиддиқа чиқди.
-Ҳм ойимча, ўғлимники етмадими? Кўчадан излаб қолибсиз.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9