МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
35-қисм
Илҳом индамай кетди.
-Бу болани ақлини Мехринур киритмаса, бошқаси киритолмайди.
Анбар буви қўлига телефонини олиб, тўй ҳаражатлари бўйича гаплаша кетди.
💦💦💦
Сиддиқа кўчада кетяпти. Қўлида телефон, қулоғига тутганча яна ўша «дўст» билан гаплашяпти.
-Юборган расминг жуда зўр. Қиз менга ёқди.
-Айтдиму мендан чиройли деб.
-Ҳақиқатдан чиройли экан.
-Ҳм
-Менга қара, у бузуқ қизлага ўхшамайдику?
-Бузуқмас у. Аммо сизга яхши таклиф.
-Бошим балога қолмайдими ишқилиб? Тағин қиз бола бўлса.
-Ҳеч кими йўқку, кимдан бошиз балога қолади.
-Қачон олиб келасан?
-Қачон олиб борай?
-Бугун кечга олиб кел. Бир маза қилай.
- Видеони ўчирганизни қаердан биламан?
-Кўзингни олдида ўчириб ташлайман.
-Хўп, ваъдангизда туринг
-Кечда кутаман. Манзилни ташлаб қўйдим.
Сиддиқа энди Мехринурни қандай аврашни ўйлай бошлади.
-Бу қиз менга ишонсами, бирга дугонамни уйига борайлик десам? Уни алдаб олиб боришим керакда, кейин ипни узаман. Аммо ҳеч ким мен билан кетганини билмаслиги керак.
Сиддиқа режаларини ўйлаб уйи томон қадамини тезлатди.
💦💦💦
Қалбим сокинлик истайди ҳар саждага бош қўйганимда. Уч кундан кейин никоҳ ўқилади. Мен бу уйда қандай яшайман? Ҳаёлларим чалкаш, ҳаётимда бунақа кескин бурилиш бўлишини умуман ўйлаб кўрмагандим ҳам.
-Мехринур.
Хонам эшиги секин очилиб Сиддиқа кўринди.
-Лаббай.
-Мумкинми?
-Ҳа келинг
Краватдан туриб унга жой бўшатдим.
-Ҳалиги сен билан бир жойга борсак, Хитойдан кийимлар олиб келади. Сарпонгга олардик.
-Менга керакмас.
-Илтимос йўқ дема, сен баҳона бориб келардим. Озод йўқ деб туриб олган. Сени айтсам рухсат беради.
Ўйланиб қолдим. Ошиб ётган пулим ҳам бўлмаса.
-Ҳайронман.
-Бувимга ўзим айтаман. Сен хўп десанг бўлгани.
36-қисм
Индаёлмай қолдим.
- Борасан а?
-Ҳа.
Бошимни силкидим.
-Унда кийиниб тур, менам ўзимга қарай келаман. Ҳа айтганча мени атиримдан сепасанми, ҳиди ваууув.
-Йўқ, мен кўчага атир сепиб чиқмайман.
-Нега?
Сиддиқа тушунмагандек қаради.
-Номаҳрамларни эътибори менга керак эмас.
-Иее жиннимисан, ундан кўра эркаклар сени кўрганда оғзи очилиб қолса зўрку. Нечтасини изимга зор қилганман деб мақтаниб юрасан.
-Энг яхши солиҳа аёл ким биласизми?
-Йўқ.
-Эркаклар ҳаёлида бўлмаган аёл.
Барибир Сиддиқа гапларимни тушунмайди. У анграйиб қолди.
-Ҳа майли, сен айтганча бўлақолсин.
У кийинишга кетди. Тўқроқ, узун кўйлагимни кийиб унга мослаб рўмолимни ўрадим. Ташқарига чиққандим, Сиддиқа мени кўриб юзини буриштирди.
-Дидданам берганда, кампирлардек кийиниб чиққанингни қара.
-Менга қулай бўлса бўлди. Одамлар нима дейди деб кийинмайман.
Сиддиқа индамади, кейин биргалашиб уйдан чиқдик.
-Йўл бўлсин.
Илҳом машинадан тушиб қаршимиздан чиқди.
-Дугонамникига нарса кўргани борайлик.
-Олиб бориб қўяман.
Илҳом менга тикилгани сари ўнғайсиз аҳволга тушиб қоляпман.
-Э йўқ, шартмас, бироз яёв юрайлик овсиним билан.
Сиддиқа мени қўлимдан тутиб олди. Негадир довдираяпти.
-Чарчаб қоласиз, чиқинг машинага.
-Қайнижон, сиз уйга кираверинг, бироз сайр қилайлик.
-Майли, кўп қолиб кетманг.
-Хўп.
💦💦💦
Сиддиқа Илҳомни кўриб қолгани учун ўзини йўқотишига сал қолди. Энди яна ўйлаяпти, қизни ўзи қочибди кетди дейди. Айланайлик деб уйдан мени олиб чиққанам у дейман.
Шундай ҳаёллар билан, улар яёв кета бошлашди. Уйдан бироз узоқлашгач Сиддиқа телефонни қўлига олиб такси чақирди.
-Илҳом олиб боришини истамадизми?
-Йўқ, ноқулай
-Сиз тортинчоқ эмассизку
-Ҳа энди, барибир ўзимиз бирга кетганимиз яхши дедим. Анаконда йўқлиги ҳам иш берди.
Биз бир уй қаршисида тўхтадик.
-Ана етибам келдик .
Сиддиқа билан уй ичига қараб юра бошлади. Унгача эса смс ёзиб келганини билдирди.
-Салом
Эшик очилиб ўрта ёшлардаги одам чиқди.
-Ассаламу алайкум яхшимисиз? Биз кийин кечак кўргани келудик.
-Яхши, қани анави уй кирингларчи.
Эркак Мехринурга бошдан оёқ қаради, таби тортмади шекилли Сиддиқани қоматига суқ билан термулди. Қизлар айтилган жой юриб боришарди .
-Сиддиқа.
-Лаббай.
Сиддиқа Сардорга қаради.
-Бир дўстимни ҳам чақирганман. У ҳам келади.
-Нега?
-Бир ўзимга икки киши...
Сардор беўхшов кулди. Сиддиқани ранги оқарди.
-Нима? Биз бунга келишмагандик.
-Бу ерда шартни мен қўяман жонидан. Ўз оёғинг билан келибсан, шу ҳолингда жўнатиб юборсам бир умр армонда ўтаманку.
Мехринурни оёғидан мадор қочганди, ўзини қўлга олиб дарвоза томон югурди. Сардор ҳатто илғамай қолди.
-Онангни . ..
Мехринурни ортидан чопди, дарвоза берк эди.
-Қаёққа?
-Қўйвор.
Мехринур, уни ушлаган қўлларни силтаб ташлади.
-Ўзингни йиғиштириб ол.
-Биз кетамиз,- Сиддиқа ҳам пайдо бўлди.
-Ишимиз битгач кетасан. Унгача ҳеч қаерга кетиш йўқ.
Мехринур Сардорни бор кучи билан итариб юборди.
-Ифлос, сенам одаммисан?
Сардор гандираклаб кетсада, йиқилмади. Қизни мазаҳлаб кулди.
-Менга кучинг етмайди қизалоқ.
-Аллоҳ жазойингни берсин.
-Аллоҳни қўшма, манави ойимтилла сени менга олиб келганди. Наҳот айтмаади?.
Мехринур Сиддиқага нафрат билан қаради.
-У алдаяпти, ишонма унга
-Эрингга видеони юбораман.
Сиддиқа шокда қолди, бир дегунча видео Озодни телеграм профилига бориб тушди
-Илтимос ўчир, илтимос...
Сиддиқа Сардорни оёқларига тиз чўкди. Мехринур эса дарвозани таққиллата бошлади.
-Ёрдаааааам. Ким боооор.
-Мехринур жим илтимос. Мени шарманда қилма.
Сиддиқа йиғлади. Сардор пинагини ҳам бузмади.
Мехринур жим бўлмасди, Сардорни уни оғзини ёпди. Бу вақтда эса дарвоза олдига кимдир келди.
-Ким бор?
Ичкаридан ҳеч ким садо бермади.
-Эшикни очинг.
Ҳамон жимлик.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8