МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
32-қисм
Ўз ҳаётингда ўзинг қарор чиқаролмаслигинг нақадар оғир. Мен эрксиз эдим. Кета олмасдим. Журъатсиз дейишадими буни,килар билмадим . Уйга кирдик. Бувим бизни ўз хонасига олиб кирди. Бувимни хонаси уч бўлимдан иборат бўлиб биттаси кабинети ҳисобланарди. Биз стулларга жойлашдик.
-Ўзингиздан қолар гап йўқ. Мен сизларни турмуш қуришингиз тарафдориман.
-Мен бунга рози эмасман . Биз икки хил оламмиз. Мен сизнинг бу шоҳона ҳаётингизга кўникиб кетишим жуда қийин.
-Сен уддалайсан қизим.
-Менга мажбурликдан уйланишини кераги йўқ!
Илҳомга нафрат билан қарадим.
-Ҳеч ким мажбур қилгани йўқ. Бу ўзимни қарорим.
-Сизнинг қарорингиз ўзингизда қолсин. Мени ҳаётингизга аралаштирманг.
-Буви бунга ўзингиз бирор нима денг.
-Қизим мени ўз бувинг сифатида кўр. Мен бежизга сени танламадим.
Ерга қарадим. Рад этолмай қоляпман. Бир томондан ичимдаги шайтон Илҳомга тегда, уни тавбасига таянтор, у сени оз мунча азобладими, - деса. Бир томондан қалбим бунга кўнолмай ҳалак эди.
-Илҳом сенам ўзгарасан. Гапларим ёдингда турсин. Бугун оила даврасида буни эълон қиламан. Энди кетишингиз мумкин.
Бирин кетин хонадан чиқдик.
-Нега хоҳламаслигингни тушунмадим.
У билан ёнма ён летяпмиз.
-Сиз буни тушунмайсиз.
Бошқа сўзга ҳожат йўқ. Вақтинча қўним топган хонам томон юриб кетдим . Ҳақиқатдан Илҳом буни тушунмайди. У дунёга берилиб кетган. Мен... Мен турмуш ўртоғим мени жаннатга етакловчи инсон бўлса дейман. Уни ортидан намоз ўқисам, у менга Қуръон ўқиб берса... Уни овозига маҳлиё бўлиб дунёи дунни унутсам. Макка ва Мадинада қўл ушлашиб сайр қилсак. Роббимни уйида саждага бош қўйсам... Орзуларим бисёр, аммо Илҳомда буни кўрмаяпман. Шундай кaтта чиройли, намозхонаси бор уйда намоз ўwимайди у, қандай қилиб орзуларимни унда кўраман?
☁️☁️☁️
Сиддиқани телефони жиринглаяпти. У экранга қараб хўрсиниб қўяди.
-Безор қилди шу ноинсоф.
Зарда билан телефонга жавоб берди.
-Яна нима?
-Менга овозингни кўтарма. Қани айтган қизинг?
-Иссиғи чиқиб шифохонага тушибди. Бугун келди.
-Яна касал пасал эмасми?
-Йўқ.
-Қарада, сендан зўр бўлиши керак у.
-Инсофсиз. Номард экансиз.
-Мени бунақа мақтама, сени севиб қолсам, эрингдан ажратиб уйланиб оламан.
-Ифлос
-Тилингни тий манжалақи. Эрингга видео борсинми?
-Нега шунақасиз а? Мен ёмон иш қилмадимку.
-Ўчир овозингни. Мен билан ўйнашма. Видео тарқаса итам юзингга қарамайди.
-Бўлди бугуноқ қизни расмини юбораман.
33-қисм
-Яна мени алдашга уринма. Биласан ўйнашганларни ёмон кўраман.
-Хўп.
Алоқа узилди. Сиддиқа ҳолсиз ўтириб қолди. Энди нима қиламан?
☁️☁️☁️
Хонамда ўтирибман. Бугунги қарорни қандай қабул қилишар экан ўйлаяпман. Гулнорахонни рад этишидан умидим катта.
Ҳис қилган оғриқларинг ҳақида,
Ҳис қилмайдиганларга сўзлашга шошилма...
Зеро улар тушинишга қодир эмас.
Ё ҳайратланишади, ё кулишади, ёки сохта ҳамдардлик билдиришади.
Буларнинг ҳеч бири сенга наф келтирмайди.(Қалбим қадар)
Мени тушунадиган инсон йўқ, бу олам аро ёлғизман. Шу сўзни айта туриб ўрнимдан турдим. Нега ёлғизман? Ахир мени яратган эгам борку, нега нолияпман. Менга битган тақдирига шак келтиряпманми? Мен учун муҳими Аллоҳ ризолиги эмасми?
Таҳорат олиб жойнамозга эгилдим. Аллоҳимдан хайрлисини сўрадим.
-Тақдиримга не битган бўлсанг ҳам рози қўймас ан. Аммо у билан бошланажак йўл, фақатгина сенинг ҳузурингга олиб борсин. Ўзингни йўлингдан оғдирмайдиган жуфт ато эт амийн.
☁️☁️☁️
Овқатланиб ўтиришибди. Оиланинг барча аъзоси бор.
-Бугун сизларга бир янгиликни бўлишаман.
Ҳамма нима гап экан дея бувининг оғзига тикилди.
-Илҳомни уйлантирамиз.
Сиддиқа хурсандлигидан қарсак чалиб юборди.
-Урааа менга овсин келади.
Озод уни туртиб қўйди.
-Ойи бу гап қаердан чиқди? Нега мен бехабарман?
-Мен ўлмадим Гулнор. Ҳаддингни билиб ўтир.
Анбар буви битта гап билан келинини босиб қўйди.
-Келин топайликми?
-Келин топиб қўйганман. Илҳомга ҳам маъқул.
Гулнорахонни ранги гезарди.
-А?! Келин тайёр?
-Ҳа тайёр, бегона эмас Мехринур.
Гулнорахонни қўлидан санчиқи стол устига тап этиб тушди.
-Нима? Сиз ҳали таг зотини тайини йўқ бир етимчани ҳали ўғлимга раво кўрдингизми?
-Ўчир овозингни, ҳар бир бандани Аллоҳ яратган. Уни табақага ажратиш ҳуқуқи сенга берилмаган.
-Мен қаршиман, Илҳом унга уйланмайди. Ҳозироқ бу уйдан жўнатиб юбораман бу етимчани. Ҳали ўғлимга кўз сузиб юрган эканда?
-Ўлганда олиб кетадиганинг оқ кафан ҳолос, у ҳам сен билан вақтинча бирга. Бу дунёдан ҳеч нарсани у дунёга олиб кетолмайсан.
34-қисм
Шундай экан, уни бой эмаслиги бу ҳеч нарсани белгиламайди.
-Ойи сиз ўйлаб гапиряпсизми? Дугоналаримни олдида шарманда бўламанку .
-Аллоҳ олдида мана бу узун бўялган тирноқларинг билан боришга уялмайсанку, дугоналаринг ким бўпти!
-Ойи
-Етааар.
Анбар бувини овози кескин чиқди.
-Аҳмад мен сенга айтганман хотининг мен билан гап талашмасин деб.
Аҳмад Гулнорахонни туртиб қўйди.
-Нега мени ўғлимга сиз хўжайинлик қиласиз?
-Аҳмад бугуноқ нотариусга бориб номингдаги ҳамма нарсани менга ўтказасан, акциялардаги Гулнорани улушини кесиб ташлайман.
Гулнорани ранги оқариб жимиб қолди.
-Эртадан керакли нарсалар олинади. Илҳомни хонасини ёнидаги катта хоналарни жиҳозлаймиз. Фотиҳа бало баттарлар керак эмас. Никоҳ ўқилади, тўй бўлади. Кимгадир ёқмаса бу тўйга келмагани маъқул. Аммо бу тўй бўлади.
☁️☁️☁️
Гулнора ўғлини хонасига шахд билан кириб келди.
-Тилинг йўқми, нега унга уйланмайман демадинг?
-Буни истамайман.
-Айтиш керак эди. Айтсанг сени мажбуран уйлантирмасди бу қари кампир.
-Ойи мен бувимга қарши гап айтишни истамайман дедим.
-Нима?
-Мен Мехринурга уйланаман.
-Эсингни еб қўйибсан. Уни аҳволини қара, лўлидан фарқи йўқ. Озодга ўхшасангчи, хотинини қара кийинишни ҳам ўзига қарашни ҳам жойига қўйиб қўяди.
-Ойи, уни шу ҳолича қабул қиламан. Сизга кулгули туйилар, лекин мен ундан бошқа севишмаган қизни учратмадим .
-Бу тўй бўлмайди.
Гулнора алам билан чиқиб кетди.
💦💦💦
Анбар буви тўй ҳаракатини бошлаб юборди. Гулнорахон аразлаб синглисини уйига жўнади. Бу эса Анбар бувига чивин чаққанчалик таъсир этмади.
-Кетса кетар, неча кун сиғарди.
Келин куёв хонаси замонавий жиҳозлар билан тўлдирилди. Келин учун кийимлар махсус буюртирилди.
-Буви рўмолини олиб қўйса бўлмасмикан? Сочини очиб юрса чиройли бўлиб кетаркан.
-Аҳмоқсан, аҳмоқ. Қайси ақлинг билан шу гапни айтдинг?
-Буви.
-Бас, бор ишингни қил.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10