Жуда ғашим келадиган бир ҳолат бор: Эркак болаларига хаттоки пайпоқ ҳам олиб бермайди. Ҳаммасини хотиннинг онаси тошқилаб олиб келиб беради!
Яхшиям келиннинг онаси бор экан-а? Бўлмаса, болачалар ялангоёқ юрармиди, деб ўйлайман.
Жуда яхши келинчак бор. Ўзининг аёллик тутуми ҳақида у шундай дейди: эримнинг аввал пайпоғини кийдириб, кейин туфлисини ҳам кийдириб, энгашиб ипларини ўзим боғлаб қўяман, эр бўлиб ҳали бирон марта уйдан чиқиб кетишда ўзлари эгилиб туфлиларини киймаганлар. Айтган гапларига бирон марта қарши гап айтмаганман.
Браво дейман!
Чунки камина турмуш ўртоғимнинг оёғига пайпоғини кийдириб, туфлисининг ипини боғлаб қўйган хотин эмасман. Нимага? Турмуш ўртоғим мени оёғининг остига бирон марта эгилтирмаган.
Ҳижолат бўладилар қанақадир.
Энди айнан ўша келин эри ҳақида айтади: Болаларимга ҳамма нарсани онам қилиб берадилар. Ҳатто памперсигача ташилади.
Мен эса каранда эрнинг бу безлигига нима дейишни билмай туравераман.
Ахир, бола уники-ку! Оёғи остида пилдираб юрган хотинини қул, унинг боласини қулвачча кўряптимикан?
Келинчакка "бўлди, онангиз бошқа ҳеч нарса қилиб бермасин. Эрингизга айтинг, шунақа-шунақа нарсаларим кам, олиб беринг! деб тил келиб сўранг!" дейман.
"Опа барибир қилиб бермайдилар. "Бошимни қотирма, ўзи ишдан чарчаб келяпман!" деб гапимни эшитгисиям келмайди" дейди у яна.
-Яхшики, онангиз ҳаёт! Савдога чиқадилар. Бугунча шунақа! Эртага савдога чиқмай қўйишлари мумкин. Хўш, ана ундан кейин нима бўлади?
Ўзингизга савол беринг, менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилардингиз? Турмушга чиққан пайтимда ота-онам оламдан ўтишганди. Ўзим жигарларимдан узоқ жойга тушганман. Мени қиз қилиб чиқарган опамникига ҳам анча-анчада борардим.
Келинчак мум тишлайди. Гоҳ-ногоҳ қиммат машинасини ўрнидан жилдираётган куёв тўрага кўзим тушиб қолади. Очкисини ҳам хотини тақиб қўйган бўлса керак, у ечиб қўймагунча кўчада "Нусрет" бўлиб юради!
Шу келин менга яқинда яна телефон қилди: бўйида бўлиб қолган экан, буни эшитиши билан эри болани "олдирасан" га тушиб олибди.
"Опа, шуни гуноҳлигини кўп айтардингиз. Ичимда ишқилиб, шунақа вазиятга тушмай дердим. Мана озми, кўпми хатм қиляпман. Ҳечам шу болани олдиргим йўқ, аммо эрим қўймаяпти. Нима қилсам, бўларкан?"
Нима дейишни билмай қоламан...
Олифта хўжанинг карандалиги энди асабимни қўзғата бошлайди. Шу "керилишига" учта болани боқолмайман деб қўрқармикан-а? Дардни **** туғадиган бу- у эмас, хотин киши бўлса...
Кейин бу боланинг кетига пасперс ташийдиган ҳам у эмас, бир ожиза аёл бўлса...
Бекорга "дўстинг ола қарға бўлса, титганинг гўнг бўлади " дейишмас экан-да!
Солиҳаликни қиёмига келтираман деб яшаётган аёлга нега солиҳлардек муносабат қилинмас экан?
Келинчак боласини олдириб келди. Кейин бир неча марта иситма чиқиб, дўхтирга қатнаганидан ҳам хабардорман.
Мен кеча UZI аппарати ҳақида ўқиб қолдим. У ихтиро қилинган 1945 йилдан бери UZI да қиз жинсдалиги айтилган ёки туғилиши исталмаган 33 миллион ҳомила нобуд қилинган.
Тақрибан бу 2010 йиллардаги Ўзбекистон аҳолиси сонига тенг рақам!
Қуръони каримнинг бир қанча сураларида "тириклай кўмилган қизлар" ҳақида ояти карималар бор.
Қиёмат даҳшатлари тасвирланган Таквир сурасида ҳам очиқ-ойдин билдирилган:
"Вақтики, тириклай кўмилган қизлардан сўралса. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?"
Менга бугун яна бир аёл ёзди. У ёзган хатдан контекст келтираман:
"Ман аввал фақат одам пули купайса шунақа харом йулга қадам қуяди деб уйлардим ё пули бумасаям харомга юрадиганла боракан 8 йил булган булса эрим 3 та баламга наскича оберган эмас хаммасини аям қилганла тугилганига, бешигига, тугилган кунига, байрамлага, хайитга оберганлари билан катта буляпти."
Мана яна бир шунга ўхшаган ҳолат...
Бир психологни ҳамма ҳар томондан чайнади: Бунақа эркак аёлга нима учун керак дегани учун!
Энди ана ўша эркаклар ўз танасига ўйлаб кўрсин: Чиндан ҳам нима учун яшашяпти?
Ummu Zaynab Ummu
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9