МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
27-қисм
Ерда дори идиши ётар, қизнинг кўзлари ғалати очиқ эди. Жон ҳолатда, икки ҳатлаб қизни олдида пайдо бўлди. Юзига шапатилаб уриб кўрди. Қўллари жонсиздек эди.
-Мехринур, ҳой қиз
Қиздан садо чиқмади. Дарҳол кўтариб машинаси томон чопди. Ҳали тонг ёришмасидан ҳамма уйқуда, бу ҳолатни ҳеч ким кўрмади ҳам. Тезлик билан кўрсатилган шифокорлар ёрдами, ошқозонни ювиш қизни ҳаётини сақлаб қолди.
-Вақтида олиб келибсиз. Бу қиз сизга ким бўлади?
Шофокорнинг саволига Илҳом нима дейишни билмай тараддудланиб қолди.
-Мен ... Уйимизда ишлайди.
-Биз суидсидни ўрганиш учун ИИБ га хабар берамиз.
-Илтимос буни кераги йўқ. Мен ўзим ҳаммасини назоратга оламан.
Илҳом ўйлаганидек бўлиб чиқмади. Ҳамма нарсани оёғи осмондан бўлиб кетди. Анбар буви раҳбар бўлган эмасми, шифокорлар уни яхшигина танирди. Илҳомнинг дори ичиб қўйган бир қизни шифохонага олиб келиши сир бўлиб қолмади. Ярим соатга қолмай Анбар буви шифохона коридорида пайдо бўлди.
-Илҳом тинчликми?
Илҳом бувисини кўриб чўчиб тушди.
-Ҳа бойвачча, нимани қўзғадинг?
Илҳом ерга қаради.
-Гапир, биласан айб қила туриб елкаси орасига бошини тиқиб ўтирганларни ёмон кўраман.
-Буви... Ҳалиги...
-Қанақа қизни олиб келдинг? Ким у?
Анбар буви ўткир нигоҳларини қадаб жавоб кутарди.
-Мехринур
Анбар буви сапчип тушди.
-Нима? Эсингни едингми? У қанақасига дори ичади?
-Мен айбдорман.
Илҳом бўлган ишни айтолмади. Айтишга тили бормади.
-Нима қилдинг гапир?
Илҳом ерга қаради.
-Айт дедим сенга
-Буви ҳеч нима қилмадим.
-Қойил, сен ҳеч нима қилмадинг, аммо у ўзини ўлдириш даражасига борди. Инсонмисан сен? Мени набирам эканингдан ор қилаяпман. У бир ҳимояга муҳтож қиз. Муҳтожлигидан ҳатто онасидан айрилди. Ҳеч кими йўқ. Уни ҳимоя қилиш ўрнига, шу жонини ҳам кўп кўрдингми?
Анбар буви Илҳомни ёқасидан ушлаганди.
-Ҳазил қилдим, у рост деб ўйлади.
Анбар буви ўриндиққа ўтириб бироз ўйланиб турди. Кейин шифокорлардан қизни аҳволини билиб келди. Кейин яна ўриндиққа қайта ўтириб набирасини чақирди.
-Ёнимга ўтир.
Илҳом бувисини олдига ўтирди.
-Мен ўйлаб кўрдим. Сени уйлантирмасам бўлмайди. Сен сабаб бир қиз дунёдан кетарди. Бу ишинг эса шунчаки кечириб кетиладиган иш эмас.
-Буви айбдорман...
-Мехринурга уйланасан.
-Нима?!
Илҳом ўрнидан туриб кетди.
-Буви, нималар деяпсиз?
-Солиҳа аёл сени тўғри йўлга солмаса, онанг ўзига ўхшаган, дунёга мехр қўйган келин топади.
-У мени дидимга мос эмас.
-Аммо кўтариб бўлмас қилиқларингну қилишга мос а? Шундайми? Агар мени зарра ҳурматим бўлса унга уйланиб уни ҳимоя қиласан. Агар рад этсанг Руслан мени сўзимни ерда қолдирмайди.
28-қисм
Илҳомни кўз олдига Мехринур ва Русланни ёнма ён турган қиёфаси келиб, қалқиб кетди. Руслан жуда айёр. У бн Мехринур... Илҳом буни ҳатто тасаввур ҳам қилолмасди.
-Буви... Русланни биласизку.
-Ҳа мени сўзимни икки қилмайди.
-Буви бу қиз...
-Етимлиги уни айби эмас. Аллоҳни тақдири бу. Чирой деса мана ман деган қизни ортда қолдиради. Тажвидни мен ўргатяпман. Намозни қазо қилмайди. Итоатгўй, муҳимини айтайми? Насли тоза. Мен уни авлодларини яхши танийман. Бежизга уларни уйга қўйган эмасдим. Афсус онаси оғир дардга чалинди. Ёрдам бериш қўлимда эмасди.
-Буви уни Маяни қўлида бўлган деб эшитдим.
-Иш излаб борган, бошқа нарсага эмас. Бечора уни кимлигини қаердан билсин? Шу ердаям Аллоҳ уни асраган. Агар ўша кун мелиса олиб кетмаса, ўйлаш ҳам қўрқинчли. Гапни бурма, жавобингни икки кунда айт. Бўлмаса Русланга айтаман, сезишимча у қизга бефарқ эмас.
****
Баъзан,
Ўз ҳаётингда яшашни шунчалар хоҳлайсан-ки,
Қани, бир имкон бўлса...
Қани эди... Қани эди... Афсуски сен истагандек эмас, сен хоҳлагандек эмас. Барчаси унинг измида. Аллоҳ сенга нима хайрли шуни беради. Сен сўраганни эмас.
Шифтга қараб ётибман. Эни англаяпман ҳатойимни. Мен Аллоҳ берган омонатга ҳиёнат қилдим. Жон берувчи ҳам, жон олувчи ҳам ўзи эканини унутиб қўйдим. Ёнимга Анбар буви кирдилар.
-Қизим яхшимисан?
Зўрға бошимни қимирлатдим.
-Кечир, сенга озор бердик.
Гапира олмадим. Ошқозоним оғрияптими, ичакларми, ҳуллас ичимда оғриқ бор.
-Сени ўзим келин қиламан
Юрагим шув этди. Нималар деяптилар? Наҳотки ҳаммасини билган бўлсалар? Уятдан қизариб кетдим.
-Сендай қиз келиним бўлса йўқ демасдим. Ўғилларимга келин танлашда уларни ўзига қўйиб бериб адашдим. Аҳволни кўрдинг, ҳақни танишмайди. Бу кетишда бировни ҳақига ҳам хиёнат қилаверишади. Шу сабаб сен келинликка яхши номзодсан.
Буби сочимни мехр билан силадилар. Ўйлаяпман, наҳотки мени шикоят қилишимдан қўрқиб шу гапларни айтаяптилар? Набираларини шунчалар ёқлаяптиларми қилмишини? Мени бадном қилиб қаерда экан у номард. Кўзимга ёш қуйилиб йиғлаб юбордим.
-Илҳомни кечир. У ёмон бола эмас. Фақат охирги вақтлар бўш қўйиб юбордим. Ҳаммасини назоратга оламан қизим. Сенга бирортаси зарар етказа олмайди. Майли сен дам ол. Мен яна келаман
Бувим чиқиб кетдилар. Мен ёлғиз қолдим, бор опок вужуд, ва нимталанган қалбим билан.
***
Илҳом ҳаёли паришон юрибди. Бувисини сўзлари ҳаёлидан кетмайди. Телефонига хабар келди.
“Жон қаердасиз?“
Бу Нози Илҳом нима деса сўзсиз бажаради. Қандай ҳолатда расм сўраса жўнатади, йигитни севади. Бувиси кўп айтади, никоҳсиз муносабат харом дея. Телевизордаям очиқ кийимли қиз кўриниб қолса дарров бошқа каналга олади.
-Турқи қурсин буларни. Ҳаммага кўрсатиб юрадиган авратларидан наҳот уялишмайди.
-Буви замондан орқага қолгансиз.
-Замон жойида турибди. Замонни айблама. Бир шер ўқигандим, эслолмадим . Топсам сенга ўқиб бераман.
Илҳом ҳамон ўйлаяпти. Бу қиз уни диди эмас. Қандай қилиб уйланади. Бувисини аввалдан фикри шу бўлган. Йўқса уйга олиб келмасди.
29-қисм
Кимлардир сабаб,
Яшагинг келади...
Кимлардир сабаб,
Ўлгинг келади, ўлгинг!
П.С. Инсон, уни яшатгувчи ва ўлдиргувчи, инсонлар қуршовида яшашга маҳкум.
Ҳаётнинг туб моҳияти ҳам шундадир...
Ўлиб ҳам қолмайсан, яшаб ҳам кетмайсан!)(қалбим қадар)
Кўзимни очишим билан қаршимдаги инсонни кўриб сесканиб кетдим. Кўрпага ўраниб деворнинг бағрига талпиндим гўё.
-Қўрқма.
-Кет... Йўқооооол!
Оний лаҳзада ўзимда журъат қаердан пайдо бўлди билмадим. Аммо бақирдим.
-Тинчлан.
-Яна оғзимни юмасанми? Кет дедим. Сени кўришни истамайман.
У менга тикилиб турарди. Шунда билдим. Бошимда рўмолим йўқ. Апил тапил крават четидаги рўмолни ўрадим.
-Мен сенга уйланаман.
Бу сўзлар умрим давомида ўқилгак ўлим ҳукмидек эшитилди. Жуда дахшатли сўз. Қотил ўлим шартномасига имзо қўйгандек.
-Ҳеч қачон. Ўлганим яхши. Сендек ҳайвонни жуфти бўлгандан ўлиб кетганим яхши.
-Валдирайверма. Жон де уйланаётганимга.
Унинг жахли чиқди.
-Уйланма, менга аҳамияти йўқ. Ялинмайман сенга. Кўча тўла қиз , ўзингга мосини топ. Мени тинч қўй.
-Ожиз қўзичоқни гапини қаранг.
У устимдан кулгандек жилмайди.
-Бас! Кет дедим!
Жон ҳолатда унга ёстиқни отдим.
-Битта қизни кўндиролмасам юрган эканман. Сени эмас мен айтганим бўлади. Ўзингни ақлли тутсанг камроқ асабийлашасан.
Илҳом чиқиб кетди. Мен эса нима қиларимни билмай қолдим. Қочиб кетаман. Ҳеч қачон уни айтгани бўлмайди.
***
Илҳом Мехринурни олдига боришидан бир неча соатлар олдин, бутун қарорини ўзгартирадиган воқеалар содир бўлди. Аввалига Нозини бошқасини қучоғида кўрган бўлса, кейингиси Русланни телефонда кимгадир айтган гаплари бўлди.
-Бувимникида бир қиз бор. Қўлимга ўргатиш пайидаман. Ўзи зўр нарса аммо билмайди. Рўдапо юрийди. Кўрсанг бас шундоқ ишқинг кетади. Камига ҳеч кими йўқ. “Пастаянка“ қилиб олмоқчиман.
Илҳомни бошига гурзи билан урилгандек бўлди. Бувиси ҳақ эди. Ҳимоясиз қизни ҳимоя қилиш ўрнига бу дунёни унга кўп кўрдими? Уни қўрқитгани, шу сабаб қиз ўзини ўлдиришгача боргани ҳаёлида жонланди. Номус масаласи биринчи ўринда. Бир йилдан бери севишиб юрган қизини аҳволини кўрди. Ўзига тўқ бўлса ҳам... Бувиси ҳақ, гап тарбияда. Солиҳа аёл бўлиши керак.
Иккинчи томондан эса Руслан уни хароб қилади. Кўра била туриб бунга йўл қўйиб берса, бутун умр виждон азобида яшайди.
30-қисм
Шу сабабдан ҳам бориб қизга дилидагини айтди. Энди навбат бувисига. Анбар буви кабинетида калькуляторни ёнига олганча ниманидир берилиб ҳисоблайди. Кўзойнагини тўғрилаб қўяди ҳар замонда.
-Буви.
-Кир.
Илҳом бувисини хонасига кириб, креслога ўтирди.
-Хўш?
-Мен ўйлаб кўрдим.
-Билардим. Чунки қонингда мени ҳам қоним бор.
-Аммо у рози эмас.
-Албаттада, ахир кимам сендек йигитни танларди. Мехринур асл дунё учун ҳам ҳисса қўшувчи жуфт истайди. Сенда буни ярми ҳам йўқ. Топган гапинг ёшман, қаричиликда нима қиламан?
-Буви.
Илҳом норизо қаради.
-Бўпти, уни ўзим кўндираман. Аммо эсингни йиғиб ол. Сенга солиҳа қизни кўзлабманми, унга муносиб бўл.
-Онам...
-Мен тирикман. Анави янгангни юриши ёқмайди менга. Писмиқ ниманидир бошлаган. Озод латта эса хотинини этагини ушлаб юрибди ҳали.
-Бинойидекку?
-Сен ниманиям билардинг? Яхши ёмонни ажратадиган ҳолатда эмассан. Бойсан, етишмовчилик нима билмай ўсдингм атрофингда бари лаганбардорлар. Агар сал зинадан пастласанг барчасини асл юзини кўрасан.
Илҳом жил эди, нима дейишни билмасди.
-Илҳом эсингда тут, зино қарз қачон бўлмасин у қайтади. Аёлингдан қайтади деган гап ҳеч қаерда ёзилмаган, у ҳар қандай ҳолатда қайтади, сенга яқин бўлган аёллар орқали. Шунга қараб қадам бос.
Илҳом бошини эгди. Бувиси ҳамма нарсани назоратга олган. Илҳомни юриш туришидан хабари бор. Бувисини олдидан чиқиб машқ қилиш учун тренажор залига ўтди. Руслан ўша ерда экан.
-Қандайсан?
Руслан тош кўтариш билан машғул эди.
-Зўрман. Ҳатто аъло.
-Билиняпти.
Илҳом унга жавоб бераётиб тренажорни ёқиб юришни бошлаб, аста югуришга ўтди.
-Илҳом анави қиз кўринмай қолди икки кундан бери.
Руслан ўзини қизиқтирган саволни бермай қолмади.
-Қайси?
Атай сўраси Илҳом.
-Рўмолли, оппоқина.
“Оппоққина“ Илҳомни асаблари таранглашди.
-У келинойинг бўлади.
Руслан қўлидаги гантелни сал қолса тушириб юбораёзди.
-А? Нима дединг?
-Унга уйланяпман.
Руслан қаҳқаҳа отиб кулиб юборди.
-Жиннимисан? Ўша қизгая? Одди бир хизматчигая?
***
Бу дунё - омонат дунё.
Ҳеч нарса бизники эмас,
Ҳатто жонимиз ҳам маълум муддатга берилган.
Қўлимиздан келгани, омонатларга хиёнат қилмаслик,
Ҳар бир онидан унумли фойдаланиш,
Ўзимиз билан қоладигани
Гўзал хотиралардир!
Биздан уларни, ҳеч ким тортиб ололмайди,
Шундай экан уларни жамлаймиз,
Ўз дунёимизда, ўз ўрнига эга бўлсинлар.
Бизни ҳамма тарк этсада,
Улар садоқат ила бизда қоларлар... (Қалбим қадар)
Омонатга хиёнат қилдим, сал қолса жаханнамни туби мен учун бошпана бўлғуси эди. Илҳом... Мени пок вужудимни балчиққа белади. Энди қандай қилиб ўзим нафратланган инсонга умр йўлдош бўла оламан. Қолаверса у билан биз икки хил дунё вакилимиз. Биздан яхши жуфтлик чиқиши ақлга сиғмайди. Ҳеч бир мезонга тўғри келмайди. Бугун келиб айтган гаплари виждон азобидан бошқа нарса эмас. Илҳомни мен ўз ёрим деб тан олишим бу жуда қийин ...
Бугун менга жавоб бўлди. Илҳом ва бувим келибдилар олиб кетишга.
-Буви мен сизлар билан кетмасам дегандим.
Кескин рад этдим. Илҳом ялт этиб менга қаради. Нигоҳида ажабланиш зоҳир эди.
31-қисм
-Нега қизим?
-Мен... Ижара уй топаман. Ишлайман биласиз. Ўзимни эплаб кетаман.
Илҳомни қўли мушт тугилганди.
-Бу гапни қўй. Қиз бола бошинг билан сени ёлғиз қўёлмайман.
-Буви аввал ҳам айтганман. Бир умр сизга юк бўлиб ўтиш ниятим йўқ.
-Ким айтди сени менга юк деб. Сени ўз набирамдек кўраман.
Уларни раҳми келаётгани учун бу гапларни айтяпти. Буни яхши биламан.
-Буви...
-Юр, мени хафа қиляпсан.
Буви қўлимдан ушлаб ташқарига бошладилар. Иложсиз эдим.
***
Сиддиқа йиғлаяпти. Боши берк кўчага кириб қолган. Қаерданам интернетда ёлғиз эркак билан дўстлашди. Ҳаммаси ўша кундан бошланганди. Озод жуда мулойим йигит. Хотинига ҳам ўта эътиборли эмас. Сиддиқа эса бундан кўпини хоҳларди. Озод ишда бўлган вақт интернет кезиб бир йигит билан танишдим тўғрироғи хотини билан ажрашган ўттиз ёшли эркак. У билан суҳбат қовушгандан қовушди. Бир бирларига дардкаш бўлдилар. Маслаҳатгўй эдилар. Сиддиқа у гаплашаётган қизни ўраш усулини ўргатса, йигит унга эрига ёқиш учун нималар қилиш керак маслаҳат берарди. Чинакамига дўст бўлдилар. Ораларида сир қолмади. Бир-бирини бошдан оёқ муҳокама қилишарди. Эркак Сиддиқага қандай кийинишдан тортиб, тунги кийим рангигача маслаҳатлар берарди. Бир куни Сиддиқа ўқишдан қайтиб уйга кирганда “дўст“ қўнғироқ қилди. Видео орқали. Сиддиқа хонасига кирдию видеоқўнғироққа жавоб берди.
-Бугун очилиб кетибсан.
-Эеэ эрим шуни назарига илмади. Унга иш бўлса бўлди.
-Ёрқинроқ ранг кий, сенга ярашади.
-Ўзимам шуни ўйлаб турудим.
Сиддиқа ана шу он хатони каттасини қилди. Телефонни кўзгу олдида қолдириб ўзи кийинишга тушди. Видеоқўнғироққа кўринаётганини унутди. “Дўст“ эса бундан унумли фойдаланди. Сиддиқани ечиниб кийинганигача видеоскринни босиб запис қила бошлади. Унгача Сиддиқани гапиртириб турди.
-Қоматинг ҳам чётки.
-Биламан, қанча ошиқларим бор эди. Ҳатто ҳозирам нечтаси изимга зор. Эрим эса бепарво.
-Сени қадрингга етмаса кўзи кўр экан.
-Айтганманку сизга, эримга иш бўлса бўлди. Мендек офатижон хотинни эркалаш нима билмайди.
-Бу жуда ёмон.
-Нима қилай, бошқа иложим йўқ. Мен бечора чидаб яшайман.
Шу онда эшик тақиллади. Гулнорахон экан.
-Келин келдизми?
-Ҳа келдим ойижон.
Кейин телефонни қўлига олиб давом этди.
-Анаконда экан, қарайчи нима дейди. Роса хит қиворади одамни бу.
Шу билан суҳбат узилди. “Дўст“ эса катта “бойлик“ ка эга бўлганди.
***
Машина кетиб борар. Мен эса ўша уйга боришни истамас эдим.
-Қизим уйга боргач бир масалани сен билан ҳал қиламиз.
Ичим шув этди. Демак яна тўй масаласи. Индамадим.
-Илҳом кетиб қолма.
-Хўп буви.
Машина секин юриб борарди. Кўзгудан Илҳом мен томонга бот-бот назар ташларди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5