Кимгадир дардларинг тўкгинг келаркан...
Кимдандир беркитгинг келаркан сирлар...
Кимнидир юрагинг яхши кўраркан...
Сен кимга зорсан-у сенга кимлар зор...
Сокин тун... Юлдузларга тўла осмон... Тўлин ой... Ва бироз эсаётган майин шамол... Ажойиб об-ҳаво. Айниқса кечки сайр учун... Айнан шу кечада йиғлаб кетаётган бир қиз. Гоҳ гоҳида ортига қараб қўяётганини айтмаса, тез тез юриб кетаётгани билинади. Йиғлаётганининг сабаби эса... Шунчаки, чарчаган. Ҳамма ҳаммасидан.
Йўлида йиғлаганча кетар экан, тасодиф туфайли, олдидан бир қора Малибу машинаси чиқиб қолди. Қиз у машинани дарҳол таниди. Қочиши керак. Аммо қаерга? Боши берк кўчага кириб қолган. Ўйлашга эса вақт йўқ. Қиз тезда ортига ўгирилиб, орқасига қарамай қочишни бошлади. Қочаяпти аммо кимдан. Ортида ҳеч ким йўқ. Ҳеч ким... Ортига бир назар ташлади....
Афсуски, ортга қарайман деб олдидан чиққан машинани кўрмай қолди.
Билгани эса машинанинг қаттиқ тормози ва унинг кўзни қамаштирадиган даражадаги чироқлари... Қолган нарсани илғай олмади.
Ўша машинадан бир йигит тушиб, тезда қизни олдига келди.
- Ҳей қиз, аҳволинг яхшими, сенга ҳеч нарса қилмадими? - қиз эса жавоб бера олмай фақат унсиз кўзёш тўкарди. Йигит унинг бу ҳолатига тушунмай яна қайта сўради. - Аҳволинг яхшими? - қизнинг олдига оҳиста чўккалади.
- М..мен...я.х..шим..ан. Аҳ..вол..им жо.йи..да... - йиғидан тўхтамай зўрға жавоб қилди қиз. Йигит эса унинг жавобини англагунча қизга анқайиб турди.
Сўнг - Унда нега йиғлаяпсан, балки, оёғинг лат егандир? - ерга ўтирганча оёғларини қучиб йиғлаб ўтиргани учун лат еган деб ўйлади.
- Менга ҳеч нима қилмади. Оёғим ҳам лат егани йўқ. - йиғлашдан тўхтаб, йигитни кўзларига қаради. Бир зум йигит ҳам унга тикилиб қолди.
Кўзлари жуда маъюс. Худди, унинг кўзларига озгина қараб турса, чўкиб кетадигандек мунгли эди. Йигит ҳам ортиқ унинг кўзларига қарай олмади ва - Демак, қўрқиб кетгансан. Кел сенга ёрдамлашаман. Қани қўлингни менга бер. - ўрнидан туриб қизга қўлини узатаркан деди. Қиз эса унга бир оз қараб турдида сўнг - Сиз ҳам уни одамимисиз? - деди.
- Тушунмадим кимни?
- У...ни - Кимни назарда тутаётганингни билмадимкуя, лекин мен ҳеч кимни одами эмасман. Энди қўлингни бер.... Қўрқма сенга ҳеч нима қилмайман. - сал эгилиб қизга қўлини ушлашини ишора қилди. Қиз ҳам ишонч ҳосил қилиш учун йигитга қараб турди кейин унга қўлини узатди. Йигит уни қўлидан ушлаб турғиздида - Сир бўлмаса қаерда яшайсан? - деди. Қиз унинг гапидан кейин яна йиғлашни бошлади. - Ҳей бўлдида энди. Шунча йиғлаганинг камми? Уйинг қаерда олиб бориб қўяман. Соат ҳам алламаҳал бўляпти. Кеч бўлганда бир ўзинг ёлғиз юришинг яхши эмас.
- М..мени.....уйим...йўқ. - деди кескин бошини эгиб.
- Нима, шунча пайтдан бери қаерда яшар эдинг?
1~Қисм
Тўғрироғи у ердан қочдим. - гапини тўлдирди.
- Ҳозир қаерга кетаётган эдинг?
- Дугонамникига... - ёлғон гапирди. Йигит эса буни сезди.
- Жуда соз. Машинага ўтир. Олиб бориб қўяман. - қўлидан ушлаб, машина олдига олиб борди ва орқа тараф эшигини очиб қизга имлади. - Қани ўтир. - қиз ҳам оҳиста машинага ўтирди. Йигит эса айланиб ўтиб, ҳайдовчи ўриндиғига ўтирди. Қиздан манзилни сўрамай қаергадир ҳайдаб кетди.
Йўлда иккиси ҳам жим кетишар экан, ора орада йигит қизга ойнадан қараб қараб қўярди. Қиз эса бошини қуйи эгганча жим кетарди. Бирдан қизни ҳаёлига бир нима келиб, йигитга кескин қаради.
- Манзилни сўраганингиз йўқку. Мени қаерга олиб кетаяпсиз? - деди. Йигит қизга ойнадан яна бир назар ташлаб, жилмайди ва - Уйимга... - деди.
- Йўқ мени дугонамникига олиб боринг.
- Қайси дугонангникига? Ёлғон гапирганингни билмайди деб ўйладингми? -машинани тўхтатиб, қиз томон ўгирилди. Ёлғони фош бўлгани учун ҳеч нима дея олмай фақат жим ўтиришни маъқул кўрди қиз.- Ўзи нега қочдинг? -жавоб бермагани учун қизга яна савол берди.
Қиз эса жавоб беришни истамади ёки лозим топмади. Менимча икки вариант ҳам нотўғри. Кўпроқ бу эслашни маъқул кўрмади десак тўғрироғ бўларди.
- Исминг нима? - сукут сақлаётгани учун яна қайта савол берди.
- Шонагул.
- Шонагул? Чиройли исм. Меники Суҳроб. - қўлини узатди. Шона эса ҳалигача жим. - Шона, уйингдан нега қочдинг? - узоқ сукутдан сўнг, айтайми, айтмайми дея охири тилга кирди қиз.
- Аслида...у мени уйим эмас. - дея Суҳробга қараб қўйди. - Шунчаки, у ерда яшай олмадим. Шунинг учун ҳам қочдим.
- Тушунмадим. - Суҳроб чиндан ҳам унинг гапига тушунмай қизга бежо тикилди. Шона эса ҳаммасини яна қайта эслашга мажбур бўлиб, чуқур нафас олди ва - Бундан 18 йил олдин... - дея сўз бошлади. Суҳроб ҳам унинг гапларини жим ва эътибор билан тинглашда давом этди.
18 йил олдин...
Шаҳар марказий туғруқхонасида бир қизалоқ дунёга келди. Кўзлари жигарранг. Сочлари ҳам кўзларига монанд. Ўзи оппоқ малаклардек бўлган қизнинг исмини Шонагул деб қўйишди. Оила аъзоларидаги барча шод. Фақат бир инсондан ташқари. Қизнинг онаси фақат хафа эди. Чунки, фарзанди қиз эмас ўғил бўлишини жуда хоҳлаётган эди. Афсуски, Аллоҳнинг бергани қиз фарзанд бўлди. Боласига ҳатто бир марта назар ташлаб ҳам қўймади. Унинг отаси эса қизини жонидан ортиқ кўрарди. Она ва чақалоқнинг аҳволи яхшилангач туғруқхонадан чиқишди.
Ҳамма қизалоқни яхши кўрарди. Фақат онасидан ташқари. Ҳатто йиғлаганида уни бағрига олиб овутмасди ҳам. Мажбурлигидан қорнини тўйғазарди ҳалос. Куни бўйи қизалоқ отасини измида бўларди. Кечалари йиғлаганида унга онаси эмас, отаси қарарди.
Бир куни эса...
2~Қисм
- Уф ф ... Жонимга тегдинг. Бўлдида энди. Шунчалик ҳам йиғлайсанми? Сени дастингдан уйқу ҳам харом. Бас қил деяпман. - дея туннинг ярмида беланчакда тинмай йиғлаётган чақалоқга бақирарди Шаҳодат опа. Унинг овозидан Камол ака ҳам уйғониб кетди.
- Шаҳодат, ўз болангга ҳам шунчалик меҳрсиз бўласанми? Қўлингга ол.
Бағрингга босиб, овут. Балки қорни очгандир эмизиб кўр. - ўрнидан туриб, беланчакни олдига келди.
- Ҳеч қачон қўлимга олмайман уни. Бизга усиз яхши эди. Керак эмас менга қиз фарзанд. Сизга керак бўлса, ана қўлингизга олингда чакагини ўчиринг. Мени уйқум келаяпти. Неча марта айтдим сизга болалар уйига топшириб юборайлик деб. - бақирганча хонадан чиқиб кетди. Аслида уларнинг фарзандлари бор. Бир қиз фарзанди. Шаҳодат опа уни жуда яхши кўради. Аммо Шонани кўришга кўзи йўқ эди. Ҳар гал уйда шунга ўхшаш жанжал чиқгудек бўлса, нуқул Шонани сўкиб, эрига уни болалар уйига топширайлик деб туриб оларди. Камол ака ҳам хотинининг қилиғига сабри чидаганча бардош берарди. Бу уйда фақат қизи Шона учун яшарди.
Охири бу жанжаллар тугамаслигини билиб, қизалоғи олти ойлик бўлганида кечқурун болалар уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетди.
Эрталабга яқин уни ўша ерда тарбиячи бўлиб ишлайдиган бир аёл кўриб қолиб, ичкарига ўзи билан олиб кирди. Ҳамкасблари қизалоқни кўриб лабига табассум югурди. Чунки, у тинмай куларди. Кўзлари қувончдан порлаб, худди юраги бошқа азобланмаслигини сезгандай жуда эркин урарди. Аммо у ердагилар қизалоқни кўриб, хурсанд бўлишса бир хафа бўлишарди. Ахир шундай ширин қизалоқдан ким,осонликча воз кечиши мумкин? Ўйлаб ўйларига ета олишмагач қизалоқни нима деб аташни билмай қолишди. Ва ногоҳон қизалоқнинг қўлидаги тошчалари кичкина ўзига мос тушган кўзмунчоғига унинг исми ёзилганини кўриб қолишди. ШОНАГУЛ. дея катта ҳарф л ар билан ўйиб ёзилган бу кўзмунчоқни унга Камол ака совға қилган эди. Фарзандимга ёмон кўзларнинг назари тегмасин деб.
- Мана жуда соз! Қизалоқнинг ўз исми бор экан. Бошқа исмга ҳожат ҳам йўқ. - дея тарбиячиларнинг бири уни қўлига олиб, бағрига босди. Олти ойлик чақалоқ. Ширингина, оппоқ, худди фаришталардек беғубор табассумини кўрган ҳар бир киши ундан кўз узолмай қолади. Шона мана шу болалар уйида катта бўлишни бошлади.Унинг ота-онаси ҳатто кўришга бир маротаба ҳам келгани йўқ.
Шона эса бу ерда жуда бахтли. Уни бу ердаги ҳамма болалар қизчалар катталар ҳамма ҳаммаси яхши кўришади. Ҳар сафар туғилган кунида бир биридан ажойиб бўлган совғаларни унга ҳадя этишарди. Беш ёшга тўлганида эса яна худди шундай тартибда шоҳона базм уйиштирилди.
Ҳамма жуда хурсанд.
- Беш ёшга тўламанми бугун?! - Шона ойна қаршисида устига чиройли оппоқ рангдаги этаги узун бўлган, мовий рангдаги капалаклар қўндирилган кўйлакда, бошига эса ўзига мос бўлган бежиримгина тож. Кичкина бўлишига қарамай, унинг белигача тушиб турадиган сочлари эса жингалак қилинганлиги боис, ҳар қаёққа қараганида силкиниб, унинг ҳуснига янада кўрк бағишлаб турарди.
- Албатта-да! Менинг жажжи фариштам бугун беш ёшга тўлади. - орқасида кийимининг этак қисмини тўғрилаётган Дилафруз опа ( чақалоқлигида дарвоза тагидан топиб олган аёл ) Шонани ўзига қаратиб, икки юзидан оҳиста ўпиб қўйди.
3~Қисм
Қандай яхши! Бугун мазза қилиб ўйнар эканманда! - қувончдан кўзлари порлаб, Дилафруз опани қучоғлаб олди.
- Ҳа бирга мазза қилиб ўйнайсизлар. Қани энди юр кетдик. - унинг жажжи қўлчаларидан ушлаб ташқарига олиб чиқди.
Ўша Шонани болалар уйига ташлаб кетган кечада, унинг дадаси Камол ака қизини ўйлаб у ҳақидаги барча маълумотларни Шона солинган беланчакнинг бир четига қистириб қўйган эди. Унинг исми, туғилган, йили ойи, санаси барчаси бир букланган қоғоз парчасида аниқ кўрсатилган эди....
- Туғилган кунинг билан, Шона! - ташқарига чиқишганида болалар уйидаги барча ҳодимлар ва тарбияланувчи барча катта кичик болалар қизлар Шонани табриклашди. Стол устида эса жуда катта бўлган тўрт қаватли тўрт.
Устига катта зарҳарф л ар билан ШОНА дея ёзилган бу тўртни кўрган Шона Дилафруз опага юзланди.
- Тўртни устига нима деб ёзилган? - унинг қўлидан тутиб турган Дилафруз опани кийимидан оҳиста тортиб, қулоғига шивирлади.
- ШОНА дея ёзилган гулим.
- Мени исмимку.
- Ҳа айнан сени исминг. Ахир бугун туғилган кунингку гўзал қизим.
- Туғилган куним... - бир муаммо бор. Фақат биргина. Ҳар сафар туғилган кунида у негадир ота-онаси ҳақида ўйлайди. Бошқа болалар сингари унинг ҳам ота-онаси бўлишини орзу қилиб яшарди. Ҳар куни деразадан кўчага термулиб ўтирарди. Аммо кайф и яти доимо чоғ. Чунки, у билар эди бир кун келиб ота-онаси уни у ердан олиб кетишини. Кутарди... Ўша кун келишини интиқлик билан кутарди. Айниқса, туғилган кунида жуда кўп кутарди. Эшикка кўз тикканча фақат дарвозага қараб қўярди. Афсуски, ҳар сафар ота-онаси келмасди. Алам қилар эди. Унга шунча кутгани.
Мана бугун у беш ёшга тўлар экан ўзига ўзи сўз берди. Бошқа ота-онамни кутмайман деб. Шундай қилди ҳам. Умуман дарвоза томонга ҳатто бир марта бўлса ҳам нигоҳ ташламади. Фақат ўзига азиз, қадрдон бўлиб қолганлар билан мазза қилиб туғилган кунини нишонлади. Кечки олтиларга яқин болалар уйининг қабулхонасига бир эркак ва аёл келди.
Ниятлари эса бола асраб олиш.
Болаларни кўришга келганда, кўзлари ногаҳон бир четда ҳаммадан орқада турган Шонага тушди. Негадир у хафа. Қолган барча эса фақат - Мени олиб кетинг, сизга яхши фарзанд бўламан. - дея тинмай уларга ялинишарди. Эътиборини тортган фақат Шона бўлганлиги учун ҳалиги аёл унинг олдига оҳиста қадамлар билан бориб қаршисига тиззалаб ўтирди ва - Қизалоқ сени исминг нима? - деди самимийлик билан. Шона аста бошини кўтариб - Исмим Шона.- дея яна қайтиб бошини қуйи эгиб олди - Нега хафасан? - яна саволга тутди қизалоқни - ... - жавоб бермади. Сукут сақлаганча жим турди. Уни ўрнига Дилафруз опа жавоб берди.
- Шунчаки бегоналар билан гаплашишни ёқтирмайди у. - Дилафруз опанинг овозини эшитиб, Шона тезда югуриб бориб уни қучоғлаб олди.
- Биз энди унга бегона бўлмаймиз. - ҳалиги аёл Шонага яқинлашиб жажжи қўлчаларидан ушлади. - Биз энди сени ота-онанг бўламиз. Биздан қўрқма. -дея эрига бир назар ташлаб қўйди.
Ҳамма улар Шонани асраб олишмоқчилигини эшитиб, хафа бўлишди.
4~Қисм
Ўзларининг ўрнига у кетаётгани учун эмас, балки, энди уни ортиқ бу ерда кўрмаслигини билиб, хафа бўлишарди.
- Сиз мени ойиммисиз? - Дилфуза опани бағридан бўшатиб аёлга яқинлашди.
- Истасанг, ойинг бўламан. Сен эса бизни қизимиз бўласан. Хоҳлайсанми?
- Бошқа уларни кўрмайманми ? - аста ортида турган Дилфуза опадан тортиб, ўзига қадрдон бўлиб қолган дўстларига қаради.
- Нега энди, уларни кўришга келиб,турасан. Биз билан кетасанми?
- Чиндан ҳам мени дадам ва ойим бўласизларми? - Шона эркак ва аёлга ишонқирамай қаради.
- Албатта.
* * * Ўша куни ҳамма учун қайғули кун бўлди. Чунки, энди Шона йўқ. У ўзининг янги оиласи билан яшайди.
Шона эса хурсанд. Ахир энди унинг ота-онаси бор. Янги уйи бор.
- Қани марҳамат. - улар уйга кечки саккизларда етиб келишди. Машинадан тушишгач Шонанинг қаршисида жуда катта ва ҳашаматли қаср қад кўтарган эди. Уй ичи эса ташқи кўринишидан ҳам ажойиб ва ўта ҳашаматли.
Ҳамма ерда баҳорги гуллар. Дарахтлар. Барчаси жуда ажойиб.
- Ассалому алайкум ойижон дадажон. - ичкари уйдан ўн, ўн икки ёшлардаги бола ва бир қиз чиқиб келиб, Фазилат опа ва Акмал аканинг қучоғига отилди.
Сўнг, нигоҳини Шонага қаратди. - Ойи бу қиз ким? - деди 10 ёшли қиз Шонага менсимайроқ қараб.
- Танишинглар, бу сизларнинг синглингиз Шона. - Акмал ака ҳам ўғлини бағридан бўшатди.
- Ҳммм........ Ёши нечада? - деди дадасига юзланиб Элдор.
- Бугун беш ёшга тўлдим. - Шона жилмайиб, Элдорнинг саволига жавоб берди.
- Мен сендан эмас, дадамдан сўрадим. - Шонага у ҳам менсимайроқ қараб жавоб қилди. Улардан бу муомалани кутмаган Шона эса хафа бўлиб бошини қуйи эгди.
- Элдор, нега синглингга ундай муомала қилаяпсан? - Фазилат опа ўғлига дакки берган бўлди.
- Ойи нималар деяпсиз, бу менга ҳеч қандай сингил эмас. Асабимга тегиб синглинг деманг. - деди Шонага ёв қараш қилиб.
- Акам тўғри айтаяпти. У бўлмаганда бизга яхшироқ эди. Энди эса ҳамма нарсани тенг учга бўлишга тўғри келади. - дея акасини гапини маъқуллади Элнура. Шонанинг эса қулоғида фақат бир сўз жаранг сочарди: У Бўлмаганда....
《 Мен бўлмаганимда уларга яхшироқ бўлар эди. Бекор келдим.
Келмаганимда уларга яхши бўлар эди. Келмасам бўлар экан. Дилафруз ойимни соғиндим... 》Шона ҳаёлида шу сўзларни такрорлар экан, кўзларидан томчи томчи ёш оқишни бошлади. Уни кўрган Акмал ака ва Фазилат опа сергак тортиб Шонанинг олдига келишди.
- Қизалоғим сенга нима бўлди? - дея олдига тиззаладилар Фазилат опа.
- Мен...бўлмаганимда уларга яхшироқ бўлар эди. Бекор келдим. - дилидаги энди тилига кўчиб, баттарроқ йиғлаб юборди.
- Шона, хафа бўлма қизим. Шунчаки, улар ҳазиллашишди. - Акмал ака болаларига бир ўқрайиб қараб қўйди.
Ҳа дадам тўғри айтдилар. Биз шунчаки, ҳазиллашдик. Шунга ҳам кўз ёш тўкадими одам деган. Тавба қилдим. Юр Элнура ҳозир бу ерда тураверсак кўзёшлари ҳаммаёқни сув қилади. - Шонага заҳарханда гапириб, Элнура билан уйга кириб кетишди. Шона эса йиғидан тўхтай демасди.
* * * Шонага ўзига мос бўлган ажойиб хона беришди. Икки кишига мўлжалланган катта ётоқда у бир ўзи ётарди. Элдор билан Элнура эса Шонага ҳали ҳамон совуқ муомала қилишда давом этарди. Кечалари эса у бир ўзи зимистондек бўлган катта хонада ётарди. Ота онаси эса ўғли ва қизининг олдида уларга эртак айтиб бераётганда Шона йиғлаб йиғлаб ухлаб қоларди. Ўз фарзандлари атай қилишгандек ота онасига нақд бештадан эртак эшитишларини айтиб, кечроқ уйқуга ётишарди. Бу вақтгача эса Шона ухлаб қоларди.
Унинг олдига киришганда аллақачон ухлаганини кўриб, жимгина чиқиб кетишар эди.
- Буни қаердан олиб келдингиз, дада? - нонушта вақтида Шона қўлига санчқини ушлай олмай ҳамманинг нигоҳини ўзига қаратди.
- Савол беравермасдан овқатингни егин. Кейин савол берасан. - Акмал ака Элдорни уришиб берди. Элдор эса Шонага ўқрайиб ичида " Ҳали кўрасан мендан етимвачча... " дея жим ўтириб таомлана бошлади. Элнура ҳам Шонани деб акаси гап эшитгани учун унда Шонага нисбатан нафрат уруғи куртак ота бошлади.
Кунларнинг бирида эса...
Элдор Акмал аканинг хонасида турган бир даста пулларни олиб Шонанинг хонасига олиб бориб, ёстиғининг тагига яшириб қўйди.
- Мана сенга етимвачча. Кўрамиз энди нима қилар экансан? - дея хонадан секингина билдирмай чиқиб кетди.
* * * - Фазилат, Фазилат! Фазилат қаердасан?! - Акмал ака хонасида йўқолган пулларни топа олмай хотинини чақирди.
- Ҳа лаббай дадаси. Чақирдингизми? - қўлидаги капкири билан хонага югуриб келди Фазилат опа.
- Мана шу ерда турган бир даста пул бор эди, кўрмадингми шуни?
- Йўқ кўрмадим. Тинчликми?
- Топа олмаяпман...... Болаларингни чақирчи улар кўришмадимикин? - дея Фазилат опага юзланди.
- Ҳозир сўраб кўрамиз.... - Фазилат опа дарров бориб Элдор билан Элнурани чақириб келдилар.
- Лаббай дадажон. - дея эшикдан киришди.
- Мана бу ерда пул бор эди, шуни кўрмадингизми? - дея Элдор ва Элнурага жиддий гапирдилар Акмал ака.
- Йўғэ дада, биз кўрмадик..... - иккиласи ҳам йўқ дея бош чайқади.
- Унда қаерга кетиши мумкин, ростан ҳам кўрмадингизми? - болаларига ишонқирамай қаради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1