Предыдущая публикация
юзи,
Туннинг қучоғида бедор
юраман.
Бир қиз бор – дунёнинг энг
ёмон қизи,
Мен шу ёмон қизни яхши
кўраман.
Ёнига бораман, юриб бораман,
Дунёни чеккага суриб бораман,
Ёмонлигин билиб туриб
бораман,
Мен шу ёмон қизни яхши
кўраман.
Ўзи ҳам қаршимда қотади ҳар
кун,
Мендан кечиб, менга қайтади
ҳар кун,
Ҳатто ёмонлигин айтади ҳар
кун,
Мен шу ёмон қизни яхши
кўраман.
Эртага биз айри кетамиз,
дейди,
Сўнг эрта бўлмаса нетамиз,
дейди,
Бугуннинг тугашин кутамиз,
дейди,
Мен шу ёмон қизни яхши
кўраман.
Овоза қилай деб бахшилар
билсин,
Тиш-тирноғи билан қаршилар
билсин,
Менга нима, ҳамма яхшилар
билсин,
Мен шу ёмон қизни яхши
кўраман
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1