Тўкилиб боряпти ранги сарғайиб.
Аммо мен улардан дардлиман шу дам
Онасиз бу кўнгил бир мажрух майиб.
Орзулар йўлаги умиддан кулиб,
Бугун ниятларга етказди илло
Бироқ, хеч татимай кетяпман тўлиб,
Онамсиз меҳмонин кутар Байтулло
Шўрликкина онам, шўрлигим онам
Тилаклар ичида сенсиз қулабман.
Умидлари ўлган ғўрлигим онам
Хали бор деб умринг, хомни ўйлабман
Сочларинг оқарди дардинг қорайиб
Еган луқмаларинг эмас экан ош
Юзинг ажинидан борлиқ торайиб
Вужудингни асли босганмиди тош
Йўлларида хар кун кўзинг жовдираб
Куттирган болангни кечиргин онам
Эндичи боряпман лабим қовжираб
Соғинчнинг ёшига чўкиб ушбу дам
Кузнинг кўз ёшларин, дейишар тахир
Ғам босган қалбларга бўлармиш дори
Аммо мен сезмадим борлиғим қахр
Дармоннинг таъсири бўлмайди кори
Илдизсиз дарахтман умидим ўлган
Гуллай олмаяпман хаёт боғида.
Шунчаки карахтман шайтони кулган,
Қулаб кетолмаган имкон тоғида
Кузнинг шамолига чидаган онам,
Қабринг эшигида борман ҳали ҳам
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев