
У қатъий сўради:
- Севасанми?
Мен жимгина турдим.
У яна сўради:
- Айтсангчи, мени севасанми? Жавоб
бер...
Мен “Йўқ” дейишни афзал билдим. У
кетди...
Орадан йиллар ўтди. Нотаниш
рақамдан қўнғироқ бўлди.
Телефонни кўтардим, лекин сукунатни
эшитдим. Бироз ўтгач эса чарчаган
овоз ила яна ўша сўзлар янгради:
- Севасанми? Мени ҳеч севганмисан?
Яна ўша қийноқли савол... Жавоб
бердим: “ЙЎҚ!”
Телефондан қисқа гудоклар жаранги...
Йиллар ўтди... Йўлдаман. Машинада
телефон қўлимдан тушиб кетди.
Рулда эканлигимга қарамай олиш учун
эгилдим. Афсус...
Минг афсус!
Тормоз босишга кечикдим. Нима
бўлганини англашни ҳоҳламасдим.
Кимдир: “Синглим, тушинг машинадан,
ўзингизни қўлга олинг” деди..
Ерда қонга беланиб ётган одам томон
одимладим. Оёқларим базўр
ҳаракатланарди...
Йў-ўқ!!!! Унинг ёнига ўтирдим.
Кўзларимдан томчилаётган ёшларни
тўхтатолмасдим. У зўрға нафас оларди.
Нигоҳи менга тушдию, чуқур нафас
олиб “Се-ва-санми?” деб сўради..
Мен эса “Сизни севмай яшамаган куним
бўлмаган!” деб айтдим.
У бир жилмайиб, таскин топди.. Ва
мамнун ҳолда жон берди...
Мен эса унинг қўлларидан тутганча
хўнграб юбордим...
Ўз севгимнинг қотилига айландим...
Ғурур – шу қадар кучли туйғуки, бизни
бахтдан йироқлаштиришга қодир!
Агар у илк бор шу саволни берганида
севишимни айтганимда эди... У ҳаёт
бўлармиди...
Севгида ҳамма тенг! Қизбола
ҳисларини ошкор қилмай ғурурига
бўйсуниши мумкин, лекин бу билан
бахтидан айрилиши ҳеч гап эмас экан...
Қийин бир танлов олдида қолишдан
эса ёмони йўқ: Бахт ёки Ғурур???
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев