қозоқ ва ўзбек ёшлари
ўртасида оммавий муштлашиш
содир бўлди
Жанубий Қозоғистон вилояти,
Сайрам туманидаги Қорамурт
қишлоғида 27 август куни
оммавий муштлашиш содир
бўлгани, 4 киши тан жароҳати
олиб, касалхонага ётқизилгани,
можаро миллатлараро бўлгани
тўғрисидаги баъзи ахборот
востилари хабарларини тилга
олинган қишлоқ аҳолиси
вакили Озодлик билан суҳбатда
тасдиқлади.
Унинг айтишича, муштлашув
қозоқ ва ўзбек ёшлари орасида
бўлиб ўтган. Жабрланган 4
киши этник ўзбеклардир.
Қозоғистон Ички ишлар
вазирлиги расмийси Озодлик
саволларига жавоб берар экан,
Қорамуртда оммавий
муштлашиш содир бўлгани
фактини тасдиқлади, бироқ
можаро миллатлараро
эканлигини рад этди.
Қорамуртдаги воқеа тўғрисида
биринчи бўлиб хабар қилган
“Ўзбекистон халқ ҳаракати”
сайтининг гувоҳларга таяниб
ёзишича, “аҳолисининг 98%ни
ўзбеклар ташкил қиладиган
Қаромурт қишлоғига давлат
рақамига эга бўлмаган
машиналарда 150 га яқин
жисмоний бақувват эркаклар
кириб келишган. Уларнинг
барчаси қўлларида ўқотар
қуроллар (қирқилган
милтиқлар), тўппончалар,
учлари найза каби ўткирланган
арматуралар билан қуролланиб
келишган”.
Интернетда Қорамуртдаги
воқеа акс этган фотосуратлар
ва видеолавҳалар ҳам пайдо
бўлди.
Озодлик воқеа тафсилотларини
ўрганмоқда.
Ушбу хабарга бироздан сўнг
қайтиб киринг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев