АБУ БАКР СИДДИҚНИНГ (розияллоҳу анҳу) ЎГИТЛАРИ
Эй инсонлар! Сиз қай замон тугаши сизга номаълум бир умр ичида кун ва тунларингизни ўтказмоқдасиз. Агар қўлингиздан келса, бу ҳаётингизни солиҳ амаллар билан ўтказинг. Буни ҳам фақат Унинг ёрдами билан амалга ошира оласиз. Ажалингиз сиздан ишлаш фурсатини олиб қўймасдан туриб, имкониятларингизни ишга солиб, хайрли амалларга шошилинг. Зеро, ажалларини унутган, амалларини бошқаларга ташлаган кимсалар ҳам бордир. Зинҳор улар каби бўлманг. Тезроқ бўлинг, ғафлатда қолманг. Чунки орқангиздан сизга етишмоқ учун тез келаётган ажалингиз бор. Ўлимдан қўрқинг, оталардан, ўғиллардан, ака-укалардан ибрат олинг. Яшаётган кишиларга эмас, ўлганидан сўнг улар ортда қолдираётган гўзал Ўнарсаларга ҳавас қилинг.
══════ ❁✿❁ ══════
«Нажот Йўли» каналига аъзо бўлинг ва яқинларингиз билан бўлишинг !!!👇 https://telegram.me/najotyoli1
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1