ღ Залолат ღ
(ёхуд аср вабоси)
3чи булим. Қайт ватанга,
кучингни
ватанни обод қилишга
сафрла...Жиҳод дегани нима
дегани биласанми? Аслида
бу сўз одамлар тасаввур
қилганидек даҳшатли сўз эмас.
Жиҳод арабчада жаҳд
қилмоқ, бирор нарсага
жидду жаҳд билан, астойдил
киришишга айтилади.
Жидду жаҳд қилиб, эрталаб
шайтонни бўйнини синдириб,
устингдан
кўрпангни олиб ташлаб,
ширинг уйқунгни бузиб тўрт
ракат бомдод намозини
ўқиш ҳам жиҳоддир. Ман
бугун ота-онамга Аллоҳни
розилиги учун иккита иссиқ
нон олиб бораман деб жидду
жаҳд қилсанг, мана шу ҳам
жиҳод, ман шу йил
дўстларим билан пул тўплаб
маҳалламизга ичимлик суви
келтиришга киришамиз деб
жидду жаҳд қилсанг, мана
шу ҳам жиҳоддир! Умуман
Аллоҳ розилиги учун бирор
яхши амалга жидду жаҳд
қилиб, астойдил киришиш
ҳаммаси жиҳоддир! Уйда
отанг бенамоз, онанг
бенамоз, синглинг юпкада
юрибди, аканг нос, сигарет
чекиб, ароқ ичади, уларни
тўғри йўлга бошлаш ўрнига,
Сурияга урушда нима бор
санга? Уларга бориб динни
гўзал равишда танитсанг,
улар сан туфайли ҳидоят
топса мана шуни ўзи Аллоҳ
йўлидаги энг катта жиҳод
эмасми? Ёки албатта
кимнидир бориб асоссиз,
сабабсиз ўлдириш керакми?
Жиҳодчи бўлсанг, уйингга
қайт, исломингни шунчалар
гўзал қилгинки, кишилар мана
буни мусулмон деса
бўлади деб ҳавас қилиб,
санга ўхшашга ҳаракат
қилишсин. Масжидларни
обод қил, кучинг кўпайиб
кетган бўлса бориб қаровчисиз
қолган
қарияларни уйини
таъмирлаб бер, ана санга
катта жиҳод! Биламан бунга
ҳеч қачон унамайсан, чунки
бу ҳақиқий жиҳод, Аллоҳ
йўлидаги жиҳод, шуни учун
унамайсан. Санга шайтонни
жиҳоди қизиқроқ. Яқин бир
йилдирки кўзлари тўрт
бўлиб онанг, Зарнигор сани
кутаябди. Сан уларни ёнига
қайтиб, уларни бағрини
тўлдириш ўрнига урушга
бориб қайси бир онани азиз
боласини, қайси бир аёлни
севикли ёрини
отмоқчимисан???? - Бас қил!!!
Сан нимани ҳам
билардинг, санларда юрак
йўқ, қўрқоқлар...уйинга
беркиниб намозингни
ўқийсанда, атрофда
мусулмонларга қанчалар зулм
қилинса ҳам, жим
тураверасанлар....деб
Санжар Амирга бақириб
кетди.
Санжар наркотика
таъсирида эди. Таблетка ҳам ўз
таъсирини кўрсатиб,
қалбида агрессия жўшиб
борарди. Амирни юзларига
нафрат билан қарадида,
туриб эшикни қаттиқ ёпиб
чиқиб кетди. Амир бир пайтлар
қалин дўсти бўлган
бу ақлсиз “жиҳодчи”ни
орқасидан бошини
чайқаганча қараб қолди...
***( ღ Hikoyalar Olami ღ
grupasidan ) Амирни даҳшатли
ўйу
хаёллар чулғаб олди: Туппа
тузук бола, олий
маълумотли, тайёр тўйни
ташлаб, бу ерга келиб....нима
етишмаётганди санга а??? Ҳою
ҳавас ўлсин! Келмаса
йўқ эди шу ЗАГСинга 4 та
крайслер, майли 4 хилмас, уч
хил таом бўлса тўйинг
дастурхонида, тўйимда катта
исроф қиламан деб залолат
кўчасини танладинг Санжар.
Эртага кетасан, борасан бир
мусулмонни бесабаб ўлдириб
ё гуноҳкори азим бўласан, ё
ўзинг ўлиб бутун бошли
ватанни шаънига доғ
туширасан. Отанг қандай
бош кўтариб юради.
Террорчини отаси деган ном
оладими? Сани шу умидда
катта қилганмиди? Онангчи?
Шунча йил асраб авайлаб, оқ
тараб, оқ ювиб, келин
қилиб, тўй қилиб орзу ҳавас
кўриш ўрнига бир умр
фарзанд доғида, хатто
ўлигингни ҳам кўрмай
ҳасратда ўтадими?
Қишлоқдагиларчи? Ҳамма ёқ
гап бўлади. Фалончини
боласи Сурияда ўлибди.
Мана намозхонларни
оқибати нима бўлади,
ваххобийлар мана шунақа
бўлиб ўлиб кетади, ўқима
намоз деб боласига, қизига
Аллоҳни фарзини
таъқиқлайдиган минглаб
калтафахмларга яна бир
рўкач топилади.... Шуми сани
жиҳодингни инсонларга
келтирадиган “саодати”?
Шуми сан ва
маслакдошларингни Ислом
учун келтирган
манфаатларинг? Ўйланиб
ўйланиб Амир ухлаб қолди.
Чарчаган экан, хатто бомдод
намозига ҳам туролмади.
Фозил келиб уйғотди:
- Амириддин, туринг укам,
соат 9 бўлди. Дам олиш куни
деб маза қилиб
ухлаябсизми?
- Вууййййй, бомдодга ухлаб
қолибманку, қачон
келдингиз ака?
- Ҳозир келдим. Туринг, ўқиб
олинг, нонушта қиламиз.
Амир дарҳол таҳорат олиб
бомдодни қазосини ўқиб
олди. Келиб тухум пиширди.
Фозил билан нонуштага
ўтиришди. - Ҳўш укам, нима
бўлди,
Санжар келдими кеча?
- Ҳа келди.
- И как?
- Все очень плохо. Миясини
захарлаб бўлишибди. Мастга
ўхшади. Ичиб олганми, ёки
наша чекиб олганмидида.
- Нима дейди? Айтдингизми
Раҳматуллоҳни мақсадини?
- Ҳа, лекин ишонмади.
Жиҳодга жўнатаябди десам,
ишонмадию, лекин жиҳодга
бўлсаям тайёрман деди.
- Тушунарли. Нима қилсак а?
- Балки полицияга хабар
берармиз, ҳаммасини
ушласа, майли қамалсаям,
Шомга бориб чўлу биёбонда
ўлиб қашқирларга ем
бўлгандан қамоқда ўтириб
чиқса яхшироқку.
- Полиция ишонмасачи?
Мумкин бу ишда полиция ҳам
қўшилдир. Ахир гап
катта миқдордаги пуллар
ҳақида кетаябдида. Кейин
иккимизни холимиз не
кечади. Яхшироқ ўйлаш
керак. Бир нарсани
тушунмайман, қандай қилиб
туппа тузук йигитлар
шундай йўлга кириб
қолаябди а?
- Ака аввал ҳам айтганман,
яна айтаман, ҳаммаси
илмсизликдан. Бу ерда
қарсак уч қўлдан чиқаябди,
бумеранг деган нарса бор.
Ҳозир сизга осон қилиб
тушунтираман. Ҳалқ илмсиз.
Ақийдаси бузуқларга айнан шу
нарса керак. Улар ҳалқни
ўзига тез оғдиради.
Истаймизми, истмаймизми,
ҳар бир инсон моддий
озуқадан ташқари маънавий
озуқага, руҳий озуқага муҳтож.
Масалан касал ётган
киши, томоғидан ҳеч нарса
ўтмай, кўзига моддий
нарсалар кўринмай
қолганда, минг дахрий,
диндан йироқ бўлса ҳам, эй
Худо, намунча қийнадинг,
шифо бер дейишга тушади.
Демак бизда динга
эҳтиёжимиз катта, Айниқса
бугунги кунимизда инсонлар
иқтисодий тангликда
тушкунликга тушиб, ўзига
нажот излайди. Кимдир
намозга ўтади, зора ишимни
Аллоҳ ўнгласа деб, яна
кимдир фолбинга боради,
кимдир бўрини тирноғи...хуллас
мана
шундай эҳтиёжи бор киши,
илмсиз бўлса ё фолбинни, ё
ақийдаси бузуқни домига
тушиб қолади. Бир киши
Санжарга ўхшаб алданади.
Кейин бу алданган одам
жамият ва давлат учун
муқаррар ҳавфга айланади.
Инсонлар ундан қочибгина
қолмай, болаларини ва
яқинларини ҳам унга ўхшашига
йўл қўймайди.
Исломий, оддий нарсаларни
ўрганишини ҳам
таъқиқлайди. Натижада
бола яна илмсиз қолади.
Давлат нима қилади? Давлатни
вазифаси ҳалқни
ҳимоя қилиш. Битта
Санжардақа чиққан
қишлоқда ҳамма давлатни
шубҳаси остига тушади.
Ҳақиқий айбдорни тополмай
баъзан умуман айби йўқ
кишилар ҳам хато
туфайлими, омилиги
туфайлими, туҳмат
туфайлими қамоққа тушиб
қолади. Натижада давлат дин
аҳлига, дин аҳли эса
давлатга қўрқишми,
шубҳами назари билан
қарайди. Давлат кўп оддий
амалларни ҳам
таъқиқлайди. Чунки айбдор
билан айбсизни
аниқлашдан кўра ҳаммага
шу нарсани таъқиқлаш
осонроқ. Ана энди
таъқиқланган нарсани
албатта яширин бажаришга
ўрганган ҳалқимизни онгида
шу таъқиқли нарсани
яширинча амалга ошириш
ғояси туғилади. Ана шундай
паллада яна ақийдаси
бузуқлар бош саҳнага чиқади.
Келиб туриб: “Ана
кўрдингми, бу кофир ҳукумат
санга Аллоҳни фарзини,
суннатни таъқиқлади, сан
эса иймонинг суст бунга рози
бўлдинг” деб инсонлар
қалбида давлат ва ҳукуматга
нафрат, жамият орасида
буғзу адоватни қўзғаб ўзлари
секин думни хода қилишади.
Ана шундан сўнг бир бирига
ишончсизлик янада ошади:
давлат намозхонларга
ишонмайди, намозхонлар ўз
ватанида ўзини эркин ҳис
қилмай, қалбида нафрат
билан юради. Илмсиз,
диндан йироқлар эса ҳаммани
ваххобий деб
олади. Ўзи ўқимайди,
ўқиганларни, илм
ўрганганларни ёмон кўриб
юради. Энди динга
яқинлашиб намозга кирмоқчи
бўлганлар эса
буларни кўрадию, борей,
намоз ўқиб шунча ғавғога
қоладиган бўлсам,
ўқимадимей дейдию, яна
билганини қилиб юраверади.
Ақийдаси бузуқ
шайтонсифатларга эса
айнан мана шу нарса керак
эди. Ихтилоф, бир бирига
ишончсизлик, доимий ҳавф,
нобарқарорлик! Илм...ҳа агар
аҳоли илмли бўлганда
ақийдаси бузуқларга
эргашмасди. Эргашмагандан
кейин ақийдаси
дурустлардан жамият
тинчлиги учун ҳавф йўқ, давлат
ҳам уларни таъқиб
қилмасди, аксинча уларга
суянарди. Намоз аҳлини
гўзал амалини кўриб,
намунавий тарбиясини
кўриб бошқалар ҳам ўзлари ва
болалари шунлардек
бўлишини истарди.
Натижада жамият тинч,
маҳалллар обод, инсонлар
илмли, масжидлар маърифат
маркази....Афсуски ҳозир
бундай эмас.
- Давлатни камчилиги
нимада?
- Кадрлар муаммоси бўлса
керак. Ҳафвсизлик
ҳизматида айнан мана шу
диний масалалар бўйича
ишлайдиган бўлимда
исломдан хабари бор
кишилар ишлаши керак.
Ана шундагина ҳақ ва
ноҳақни, дин ва залолатни
фарқиини билиб кимни
ушлаб кимни озод қилишни
билади. Ана шундагина
оддий бир инсонни шунчаки
соқол ўстиргани учун уни
таъқиб қилиб ҳалқни
нафратига қолмайди. Агар
ҳавфсизлик ҳизматида
дунёни ҳам динни ҳам яхши
тушунадиган яхши кадрлар
ишласа, янада яхши
бўларди - Сизга ўхшаган
кадрларми?
- Эҳ мани у ерга олармидия
акам, манда олий
маълумотим йўқ.
- Агар олганда
ишлармидингиз? - Албатта. Ман
ҳам динимни,
ҳам ватанимни, ҳам
жамиятимни бу фикри бузуқ,
ақийдаси бузуқлардан
ҳимоялаш учун қўлимдан
келганини қилган бўлардим.
- Жуда соз, балки бир кун
шундай ҳимоячини ватан
илғаб қолар ва манфаатли
инсон бўларсиз....
***( ღ Hikoyalar Olami ღ
grupasidan )
Амир товоқчаларни йиғиб
ювиб қўйдида кийиниб
магазинга тушиб кетди.
Фозил қулай фурстадан
фойдаланиб, камера орқали
Раҳматуллоҳни кабинетини
кузата бошлади. Мана у
қандайдир ҳужжатларни
Илкинга топширди.
Кабинетига бегона бир киши
кириб келди. Русчани акцент
билан
гапиришидан кавказлик
экани маълум эди. Бу ким
бўлди экан, - ўйлаб қолди
Фозил, ҳозир аниқлаб
оламиз. Ахмет мақсадга ўтиб
“солдатларим тайёрми” деб
сўради.
- Ҳа ҳаммаси тайёр,
ҳужжатлар масаласи қолди.
Эртага тўғри бўлса, Сешанба
куни йигитлар Туркияга,
ундан Сурияга ўтишади.
- Жуда соз. Яна қандай
режалар бор?
- Янгиларини жам
қилаябмиз, тез кунда сиз билан
яна гаплашамиз.
- Кутиб қоламан, қанча тез
бўлса, шунча яхши. Сурияда
аҳвол оғир, бизникларда
талафот кўп, куч керак...
- Бўлади насиб бўлса куч...
Фозил камера орқали
Раҳматуллоҳни компьютери
мониторида кўринган
рўйҳатни суратга олди.
Ҳамма фамилия ва номлар
ўзбекларга тегишлилиги
шундоққина маълум эди.
Маълумотлар базасига кириб
рўйҳатдагиларни киритиб
шахсини аниқлашга уриниб
кўрди. Аттанг, ҳаммаси
ўзимизни йигитлар а...ҳаммаси
18-20 ёшда.
Дунёга келиб, ҳали ўн
гулидан бир гули очилмай,
мактабни битириб, Россияга
келган, энди ҳали чимилдиқ
ҳам кўрмай, ўлимга кетаябди.
Бу ўзбекни бошига
тушган улкан балоку. Битта
уйда "болам" деб аза чиқса
бу ҳаммани бошига келган
мусийбатку! Қачондан бери
ўзбек боласи ўзи билмаган
ишга қўл қуриб, ўзига
алоқаси бўлмаган урушда
иштирок этади? Нимага
болаларимиз исломни ёмон
кўрсатиб, ғаразчиларни
ғаразини амалга оширишда
восита бўлиши керак? Нега
бизни болаларимиздан
дунёни бошқа бир четида
бўлаётган мазмунсиз урушда
аскар сифатида
фойдаланишади? Ўлиб
кетаверадими ёшгина бу
болалар? Ота онасичи?
Умрбод фарзанд догида
ўтгани камлик қилгандек,
ҳар қадами ҳақида
ҳафвсизлик хизматига ҳисобот
бериб яшайдими?
Битта ўлик, минг ғавғо, қанча
одамни тинчи бузиладими?
Ким айбдор? Амирни ҳамма
гапи ҳақ. Бир оғиз ноўрин
фикр билдирмади. Ота-
оналарни зиммасидаги буюк
бурч- болаларга
ёшлигиданоқ исломни,
шариатни, дину диёнатни,
одамийликни, ҳалолу
харомни фарқини ўргатиш
керак. Буни учун аввал
ўзларида соф ақийда
бўлиши керак. Аллоҳ
қалбимизда бўлсин,
тилдамас деган бузуқ ақийда
билан ўзларини алдамасин.
Аллоҳ қалбида бўлган
инсон, Аллоҳни ҳамма
буйруқларига амал қилади,
ва боласига ҳам мана шу
ақийдани сингдиради. Ана
шундагина бизни болаларимиз
террорчи,
экстримист, бузғунчи, ўзини
ўзи портлатувчи фанатик
бўлмайди! Нима учун
Бухорийлару Термизийлар
даврида ўзбеклардан бирорта
террорчи чиқмаган?
Чунки у даврда илм кучли
эди, ҳар бир ота она
боласини тарбиялай
оладиган даражада олим
эди, қори эди, зиёли эди.
Бугунги кунимизчи....мана
ман ўзимни олай. Фозил
Акрамович! Майор! 20
йилдан бери шу соҳадаман.
Дунё илмини кўпини
ўргандим. Дунёни 114
давлатини пойтахтини 14
ёшимдаёқ хатосиз
билардим... лекин Қуръонни
114 оятидан нечтасини
уддалаб айта оламан?
Биттасини ҳам ёдламаганман.
19 яшар бола,
Амир болам билан тенг,
лекин илмда мани бобом
билан тенг. У айтаётган
фикларни бирорта
генералдан ҳам эшитмаганман.
Эртага уни
болалари илмли, зиёли
бўлади. Мани ўғлимчи?
Каратэга бориб,
математикадан репититорга
боргани билан фахрланиб
юрибман. Эрта Қиёматда
Аллоҳ ўғлимдан кечта қора
белбоғи борлигини сўрамаса
керак, ёки вилоят
олимпиадасида
математикадан олган биринчи
ўрни ҳақида
сўрамаса керак. Ғофилман,
на ўзимда, на боламда
шариатдан илмимиз йўқ,
бепарвомиз, мана
бепарволигимиз оқибати!
Ўзбек ўғлонидан террорист
чиқаябди! Буни олдини
олиш керак. Биз буюк
аждоднинг авлодларимиз,
биздан чиққан илм
гулшанини гултожлари бўлган
Бухорийлару,
Термизийлар, Ахмад Ал
Фарҳонию, Бурхониддин
Марғилонийлар,
Замахшарию Абу Лайс ас
Самарқандийлар!! Фозил ўзида
ўзи жўшиб,
тўлқинланиб суратга олган
рўйхатидан кўз узмай
ўтирарди.... Бир оздан кейин
ўзини ўнглаб олиб скайпда
ким биландир ёзиша бошлади.
***( ღ Hikoyalar Olami ღ
grupasidan )
Санжарга уйларидан
телефон бўлди. Дадаси
экан. - Болам келай деябсанми?
Кўчага чиқолмай қолдимку,
кўрган киши тўй қачон деб
сўрайди.
- Бораман дадажон, бир ойча
вақт қолди, бир икки зарур
ишлар бор, шуларни тугатай
албатта бораман.
- Бир ой бир ой деб 3 ойдан
бери алдайсан...
- Алдамадим дада, шароит
бўлмаябди кетишга. - Кел
тезроқ, мазам
бўлмаябди, тўйингни кўриб
кетай...
- Ундай деманг дадажон,
ҳали тўйларимизни кўриб
бизга бош бўлиб юрасиз,
набира, абийраларни тўйини
кўрасиз...
- Майли болам, ўзингни
эҳтиёт қил, ёмонларга
қўшилма.
- Хўп дада, хавотирланманг.
Гаплашиб бўлиши билан
Раҳматуллоҳ чақириб қолди.
Кабинетга кириши билан
қўлига хужжатлар ва
билетни тутқазди.
- Мана ука, Туркияга, бир
Анталияларни айланиб
келинглар. Туркияга
борсаларинг, у ерда
ўзимизни одамлар кутиб
олади, ҳужжатларни
берасизлар, қолганини ўзлари
тўғирлайди.
- Раҳмат ака.
Санжар билетни олдида
хурсанд бўлиб ташқарига
чиқди. Кеч бўлиб, Фозил
ишга келиш пайтини кутди.
Ундан суюнчи олмоқчи эди.
Фозил келиши билан,
олдига борди. Қўлидаги
билетларни уни олдига
қўйиб: - Мана ака, ниятимга
етдим,
чет элга чиқиш ҳақидаги
ниятим амалга ошди.
- Нима бу?
- Туркияга билет ва
путевка! - Ух ты, зўрку, қачонга,
қани
бир кўрайчи.... ия, эратадан
кейин соат 18:00 да
учарканкусиз,
табриклайман
- Ҳада. - Қанийди бизга ҳам
шундай
бахт насиб қилса
- Раҳматуллоҳ акани
эътиборига тушсангиз бу
муаммо эмас.
- Тушармиз, эътиборига бир
кун...
*** Спортзал кимсазиз қолди.
Фозил бугунги кун
ҳисобитини тайёрлаб,
эртадан кейинги Туркия
сафари ва бу сафар
иштирокчилари ҳақида
маълумотни бош
бошқармага узатди.
Ишларини битириб Амирга
телефон қилди. - Дўстингиз
эртадан кейин
кетаябди Туркияга.
- Ростанми, аниқми?
- Ҳа билетини кўрсатди
бугун.
- Ака бирор чораси йўқми? -
Бор, кейинроқ айтаман.
- Нима чора ака?
- Ҳозир айта олмайман,
кейинроқ билиб оласиз.
- Хўп, умид қиламан яхши
натижа беради. - Худо
ҳоҳласа.... Кеч кирганда
Санжарни
дадаси кўчадан бир гап
эшитиб келди. Одамларни
айтишича қўшни
қишлоқдаги Алибой
домлани ўғли Ғанижон
Россиядан Ироққа ўтиб
кетган экан. Интернетда
кўплар Ғанижонни
мужоҳидлар орасида тушган
видеосини кўришибди, бу
лавҳа яшин мисол одамлар
орасида шов шув
кўтарибди... Ҳа бугун махсус
хизмат вакилларини берган
хабарига кўра, Ғанижон
иштирокидаги бу видео уни
бу оламдаги сўнгги кунида
олинган экан. Шу куни у
кечга яқин ўлдирилган экан.
Ўлигини нима қилишган,
ҳеч ким билмайди. Бугун
эрталаб бомдод пайтида
бегона бир киши Ғанижон ва
дадаси намоз ўқиб юрган
қишлоқ масжидига келиб,
“қишлоқларингни ҳақиқий
мард ўғлони Аллоҳ йўлида
шаҳид бўлди” деб ўзи ғойиб
бўлибди. Бу гапдан сўнг, тез
орада давлат хавфсизлик
хизматидан келиб масжидда
тарқалган гапни тагига етиш
учун шу кун масжидга
келган ҳаммани бирма бир
топиб махсус бўлимга олиб
бориб сўроқ қилишди.
Одамлар масжидга
боришдан қўрқиб қолди.
Пешинга хатто қишлоқ
имоми ҳам келмади. Иғво ва
ғийбат муҳлисларига “ажойиб”
мавзу топилди.
Ичиб, кўчаларда йиқилиб,
иштонини хўл қилиб
бекатларда ётиб юрганлар
ҳам тилга кириб қолди:
“Намоз ўқиб мана шундай
балоларга гирифтор
бўлганимдан, ичиб йиқилиб
юрганим яхши”, “ичиб
юрсамда, бировга зиёним
тегмайди”... Ғанижонни икки
акаси ва дадасини олиб
кетишибди. Сўроқ
қилишмоқда экан. Бу
қишлоқ қолиб қўшни
қишлоқларда ҳам шу гап.
Кўплар боласини тергай
бошлади, кимлар қизини
хижобини ечтириб ташлади.
Ёши бир жойга етган
мўйсафедлар ҳам кўксини
тўлдириб турган оппоқ
соқолларини қирдириб,
ўзларича “замонавий” бўлиб
олишди. Уруш мана шундай
нарса. “Муқаддас жиҳод”
мана шундай тахликаю
тафриқага олиб келади. Эй
мужоҳидликни орзу қилган
биродар! Сен фақат ўзингни
ўйлама, биргина сени
хатоинг, сени бадбахт
тақдиринг касрига минглаб
кишилар қолади. Бутун
бошли қишлоқда бугун
масжидда азон айтилмади,
жамоат намози ўқилмади,
қанча кишиларни олиб
бориб сўроқ қилишди,
қўрқитишди. Қанча
инсонлар намоздан чиқди,
қанчаси боласини намоздан
қайтарди, қанча мўйсафедни
юзидан нур кетди, қанча
сингилларни аврати
очилди...ғийбатчилар намоз
аҳлига лой чаплай бошлади,
хатто алкашлар ҳам Аллоҳни
муҳлислари
бўлмиш намоз аҳлидан
ўзини устун қўя бошлади.
Қишлоқ аҳлини тинчи
бузилди. Жамоатдан файзу
барака кетди! Энди кўнглингиз
тўлдими?
Шумиди асосий мақсадингиз?
Эришдингизми? Шундан
бошқа яна нима ҳам келарди
қўлингиздан!
******( ღ Hikoyalar Olami ღ
grupasidan )
Санжарни дадаси бу хабарни
эшитиб кўнгли ғашланиб
Россияга телефон қилди.
- Санжар, бугун бир иш
бўлибди, эшитиб сандан
хавотирга тушдим.
- Нима бўлибди, дада?
- Қўшни қишлоқдаги Алибой
домлани ўғли Ғанижон
боридику...
- Ҳа танидим, нима бўлибди? -
Россияда эди, ёмонларга
қўшилибми, алданибми,
пулга учибми, Ироққа, ундан
Сурияга ўтиб кетган экан.
- Йўғе, дада мумкин бу
шунчаки миш-мишдир. - Миш-
миш эмас, интернетга
видеосини ҳам қўйган экан...
- Ҳа шундай денг, қайтиб
қолар ақли кирса....
- Қайтмайди энди, уни
ўлдиришибди.... - .... Нима? Ким?
- Ман қаердан биламан ким
ўлдирганини, кимлигини
нима аҳамияти бор, ҳақиқат
шуки у ўлган, у энди йўқ...
- Инна лиллаҳи ва инна илайҳи
рожиун!
- У нима деганинг Санжар,
тушинмадим?
- Биз Аллоҳданмиз, ва
Аллоҳга қайтамиз дегани,
бировни ўлимини эшитса
шундай дейилади.
- Ҳа бунисини билмас эдим.
Ҳа айтганча, сан ҳам ўзингга
эҳтиёт бўл, ёмонлар тузоғига
илиниб қолма
- Тавба денг, дада. Ақлимни
ебманми?
- Ҳа энди, айтаманда болам,
кўзимдан бир қадам
наридасан, кўнглим
ғашландида.
- Ғашланмасин дада, ман икки
дунёда ҳам алдовга
учмайман.
- Майли Худо панохида
асрасин болам, соғ бўл...
Санжар Туркияга
кетаётганини айтишга оғиз
ўнглаганди, дадаси
телефонни ўчирди. Майли,
айтамаганим маъқул, айтсам
хавотирга тушадилар.
Индамагним маъқул...
Лекин Ғанижонни ўлими уни
анча ўйлантириб қўйди.
Ўлганлар ортидан
гапирилмайдию, лекин
тентакмикан булар а? ким
нима деса лаққа тушиб
кетаверасанми? Ақлинг йўқми
ўзингни? Бирдан лап
этиб Амирни гапи эсига
тушди. Тавба, маниям
жиҳодга жўнатишаябди
эканмиш. Амир ваҳимачи,
ичи кир, ғаразли бола, у ҳеч
қачон мани
муваффақиятимдан хурсанд
бўлмаган. Мактабда ҳам
ундан кўп беш олсам,
гаплашмай юрарди.
Раҳматуллоҳдек одамни
назарига тушганим, Туркияга
дам олишга кетишимни
эшитиб ухлолмаябди бечора.
Ман ахмоқми индамай
жиҳодга ўтиб кетаверсам!!!
Эээ бўлди Санжар, бўлмағур
нарсаларни ўйлама, ундан
кўра эртага Туркияда сани
кутаётган курортни ўйла,
ажойиб жойлар бўлса керак.
Роса суратга олиб
инстаграммамни, фейсни,
однони тўлдираман...
Душманларим куйиб ўлсин...
Ширин ҳаёллар оғушида
ухлаб қолди.
***
Эртасига саҳарда Раҳматуллоҳ
Санжарга бугун
ишга бормаслиги
мумкинлигини айтди. “Кечга
машина келиб олиб кетади,
тайёр бўлиб туринг” деб ўзи
ишга чиқиб кетди. Ана энди
мақтанса бўлади. Интернетга
кириб дўстларига Туркияга
кетаётганини суюнчисини
олиб чиқди. Москвадан учган
самолёт
келиб Отатурк Халқаро
аэропортига келиб тушди.
Аэропортда одам гавжум,
Санжар ва уни ҳамроҳлари
аэропортдан чиқишди. Уларни
кўчада иккита ўзбек
йигит кутиб турарди.
Йигитлар Москвадан келган
меҳмонларни қарши олиб,
қўлидан сумкаларни олиб,
машинани багажига
жойлашди. Машинага
минишиб шаҳар
ташқарисига қараб
кетишди. Шаҳар
ташқарисида жойлашган
дарахтзор орасидаги бино
ёнига машина келиб
тўхтади. “Хужжатларингни
беринглар, ман қоғозбозлик
ишларини тайёрлаб чиқай”
деди кутиб олганларни ёши
каттароғи. Йигитлар
паспортларини беришди.
Хужжатларни олиб
иккаласи бино ичига кириб
кетишди. Ярим соатча вақт
ўтгач қайтиб чиқишди.
“Хужжатлар тайёр бўлгунча бир
икки кун бизни
меҳмонхонада туриб
турасизлар” деди
хужжатларни йиғиб олган
киши. Санжарни кўнглида
ғулғула пайдо бўлди. “Амирни
гапи рост
шекилли!! Меҳмонхонага
жойлаштирадиган бўлса,
хужжатни нима қилади икки
уч кунга олиб қўйиб,
меҳмонхонани ўзида
регистрация қилиб
қўймайдими? Нахот тузоққа
илиндим, нахот алдашди?
Нима қилсам экан? Кимга арз
қилай?
Уларни деворлари қорайиб
кетган эски бир бинога олиб
келишди. “Мана санга
Анталия” кўнглидан ўтказди
Санжар. Мана шу ерда ҳамма
ишингни беш қилишиб,
Сурияга жўнатади. Ё отишади, ё
отасан... Амир,
Амир, нега мани уриб бўлса
ҳам тушинтирмадинг”....
Келганларни ҳаммасини бир
хонага жойлаштиришди.
Хона эски, поллари чириган,
моғор ҳиди анқиб турарди.
Бундай ёқимсиз жойни
ҳаёлига ҳам келтирмаган
Санжар, тобора тушкунликга
тушиб, қўрқинчдан юраги
така пука ура бошлади. На
телефон, на интернет, на
бирор умид эшиги
кўринмасди. Хужжатларидан
ҳам айрилишди. Ана энди
Ғанижонни нега индамай
ўлиб кетганини тушунди. Нима
қилиш керак.
Қолганларга ҳам
айтсамикан?
***( ღ Hikoyalar Olami ღ
grupasidan )
Келганлар буларни ташлаб,
ташқаридаги дарвозани
қулфлаб кетишди.
- Бирор нарсадан
шубҳаланаябсизларми? -
деди Санжар шерикларига.
- Нимани назарда тутаябсан?-
деди Анвар исмли бола.
- Бизни курортга эмас,
жиҳодга жўнатишди!!!
- Ҳа, жиҳодга кетаябмиз,
нима билмасмидинг?- деди
Анвар ҳотирижам. - Ростанми?
- Ҳа ростан, бекорга сани
боқиб, тайёрлашдими? Энди
бу еганларингни оқлашинг
керак.
- Сан билармидинг? Қаёққа
кетаётганимизни
билармидинг?
- Ҳамма биларди...санга
айтишмадими?
- Йўқ, мани алдашди,
Анталияга дам олишга
дейишди...
Шериклари кулиб
юборишди. Уларни кулгуси
Санжарни бадтар жаҳлини
чиқарди, хона ўртасида
турган стулни олиб эшик томон
отди.
“Ҳаммангни.....Итлар!!! Ҳали
кўрсатаман санларга мани
алдаш қандай
бўлишини”...Санжар бир зум
тинчлана олмасди. “Бу ердан
чиқиб йўқ бўлиш керак”
деди ёнидагиларга.
- Тинчлан, қаерга йўқ
бўласан, кўрмаябсанми тўрт
тарафинг девор!
Паспортингни ҳам муборак
қўлларинг билан
топширдинг,- деди Анвар.
- Хужжат керак йўқ,
мамлакатимиз элчихонасига
бир илож қилиби етиб олсак
бўлди. Бизга уйга қайтишга
ёрдам беради. Биз хали
Ироқда эмасмиз, Сурияда
эмасмиз, бизни
алданганимизга
ишонишади.
- Ўтир кўп вақилламай, қаерга
борасан, энангни
уйими бу ер, сакрайверасан,
урушга борасан, сан учун
биласанми шеф қанча пул
сарфлади? Деди йўғон
гавдали йигит. - Ман урушга
бормайман, ман
манга алоқаси йўқ урушда
иштирок этмайман,
Сурияликлар на манга, на
ватанимга зиён етказган
йўқ! - Урушасан, отасан,
ўлдирасан, болаларини
ёқасан, аёлларини бошини
кесасан, бўлмаса ўзингни
қўйдай сўйишади, ёки
сўямиз, тушундингми?- деди
Анварни овози кўтарилиб.
- Вахшийлар! Ундан кўра
ватанимизга бориб
одамларга, миллатга
яхшилик қилсак
бўлмайдими? Ислом динига
нима кўмак бердиларинг
санлар мусулмон бўлиб, - деб
Амирдан эшитганларини
айта бошлади.
Бошини орқасига тушган
кучли зарбадан ерга хушсиз
йиқилди. Шу холатда 5 соат
ётди. Беш соатдан кейин 4 та
бегона киши кириб келди.
- Бунга нима бўлди? деди
биттаси Анварга.
- Билмадик, ўзини у ёқдан бу
ёққа уриб, чиқишга уринди,
тинчлантира олмадик,
наркотикага боғланиб
қолган шекилли, манга дори
топиб беринглар деб
тутқаноғи тутгандек бўлдида
боши билан йиқилди,
қаттиқ тушди шекилли
боши қонади...
- Доктор топиб кел, ўлиб
қолмасин, балога қоламиз...
Келганлардан бири югуриб
доктор олиб келгани кетди.
Келганларни иккитаси ўзбек
иккитаси турк, кўринишидан
важоҳатли кишилар эди.
Ўзбек киши Анварга қараб, -
дуо қилиб тур ўзига келсин,
агар айтганларинг ёлғон
чиқса кейин ҳафа бўлма...
Анвар кўзи ола кула бўлиб
кетди. Доктор келиб,
Санжарни ўзига келтирди.
Бошини орқасини кўриб, буни
боши йиқилишдан
жароҳатланмаган, бу қаттиқ
калтак еган,- деди. Ўзбек
киши туриб Анварни тепиб
кетди. Итвачча, мани
алдадингми? Ўлса нима
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев