Париждаги
масжидларнинг бирига кичик ёшли
бола кириб келди ва имомга:
- Онам мени сизларнинг
мадрасаларингизда ўқиш учун жўнатди, – деди.
- Майли. Лекин онанг ўзи кириб менга
баъзи ҳужжатларни бериши керак, –
деди имом.
- Онам кўчада турибди. У бу жойга
кира олмайди. Чунки онам муслима эмас.
Имом ташқарига чиқиб қараса, бир
фаранг аёл турибди. Аёл айтди:
- Менинг бир мусулмон қўшним бор.
Болалари мадрасада ўқийди. Улар ота
ва оналарини жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қилади. Бу оилани
бахтиёрлик тарк этмайди. Мен бу
шаҳарда бирорта ҳам мусулмон ўз
ота-онасини урганини, уларга бақир-
чақир қилганларини, гап
қайтарганларини, ҳурматсизлик қилганларини ва уларни қариялар
уйига олиб бориб ташлаганларини
кўрмадим. Менинг ўғлимни ҳам
ўқишга олинглар. У ҳам исломий
тарбия олсин. Шоядки, қариган
чоғимда мени қаровсиз қолдирмаса...?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев