Бисми Иллааҳь! Ал-Ҳамду ли-Иллааҳь! Ва Ась-Солаатьи Ъала Росувлу Уллооҳь!
Ушбу мавзу Отанинг бола олдидаги бурчи (яъни фарзи) ҳақида!
Хозирги кун ушбу Ъамални бажаришда, ўта романтик бўлиб кетганимизни тан олиш керак!
Аслида ўзи Отани бурчи қанақа?
Ҳақиқатдан Ота ўз боласини ва боқиб олган боласини ўқитиши ва уйлантириши фарз! Лекин бу Ъамални бажаришда ҳаддан ошиб кетганмиз (яъни чегарадан чиқиб кетганмиз)!
Аллбатта бу мисол ҳам туғёнга кетишга бир мисол бўлади! Чунки ушбу солиҳ Ъамаллар биз қилишимиз шарт бўлгандай бажарилмайди!
Отанинг болага Ъилм ўргатиши деганда, фақат Диний таълимотни назарда тутишимиз керак! Чунки боладан қиёмат куни, нега Куфр келтириб юргани ҳақида сўроқ қилганда, "Отам ўргатмади ёки Отам айтмади!" деб ваъз қилади!
Албатта боланинг ушбу ваъзи, унинг қилган гуноҳларидан қутқариб қола олмайди. Аксинча Сўроқ куни Отанинг муаммосини янаям мушкуллаштиради!
Яна боланинг ушбу ваъзи наф бермагандан кейин Аллооҳьга ўз Отасининг гуноҳини икки баробар қилишини сўрайди! Аллооҳь эса уларнинг тилагини қаъбул қилади!
Агар сиз оҳиратга солиҳ Ъамаллар билан борган бўлсангизу, жаннатга боришингиз аниқ бўлиб қолсаям, ушбу фарзни бажармаганингиз, жаннатга киришдан тўсиб қолади!
Шунинг учун ҳам ушбу масалага жиддий аҳамият берингки, Фарзанд катта-катта Дипломат, ёки катта лавозим эгасимас! Аксинча Аллооҳьнинг ва Унинг Росувлунинг берган Ъилмини ўргатинг! Чунки шуларни билмагани, гуноҳларни қилиб юришига сабаб бўлади!
Энди Уйлантириш ҳақида тўхталсак!
Бу ҳақдаям адашиб кетиб қолганмиз!
Яъни Ота ўзини ва боқиб олган боласини уйлаши деганда, данғиллама уй ёки қаср қуриб бериб, кейин уйлантиришни назарда тутадиган бўп қолганмиз!
Фазандга уй қуриб бериш умуман фарзмас! Шуни яхшилаб билиб олинг!
Фақат унинг ўзига мосини топиб, бошини қовиштириш назарда тутилган!
Унинг ўзига моси деганда, иймонли бўлса иймонлига уйлантириш! Мунофиқ бўлса Мунофиқага уйлантириш назарда тутилади!
Кўпинча гувоҳ бўлаяпмики, Солиҳ Фарзандлар қинғир исонларга унаштирилаяти ва уйлантирилаяпти!
Аслида фарзандни уйлантириш ҳам фақат Отанинг бурчимас! Бу ўша боланинг аҳлидагиларни бурчидир!
Яъни қариндош, маҳалла, мулла имомларни бурчи! Уларни солиҳа фарзанди бўлса мана мени уйимда солиҳа бор деб ташаббус кўрсатиш шарт!
Ота-она фарзандим иймонли деб фалон бир оилага бориб солиҳа қизини сўраса, қўлини маҳкам юмиб олиб бой ёки тўқлардан кутиб ўтиради!
Албатта бу уларни иймонсиз эканлигини исботи! Аллбатта улар сўроқ қилинади!
Отанинг яна бошқа бурчлари ҳам бор!
Яна ҳалол касбдан ҳалол таъомлантириш, яхши исм қўйиш ва ҳьаа ка-дзаа!
Ҳалол касбдан ҳалол таъомлантириш деганда, ҳалол нарсани ажрата олмайдиган бўлиб қолганмиз азизлар!
Ниманики оғзингизга ташлар экансиз, уни ҳалол ёки ҳаром эканлигини билмасангиз, буни яхши тушунадиганлардан сўраб билиб олинг!
Чунки оғзингизга ҳаром луқма кирганда Аллооҳь 70 кун дуоингизни қаъбул қилмайди!
Ахир сиз намоз ўқийсиз, рўза тутасиз ва бошқа солиҳ Ъамалларни қиласиз!
Ўша қилган Ъамалларингиз қаъбул бўлмаслигидан қўрқинг!
Исм қўйишга келсак, албатта баъзилар борки Фарзандига жужа ёмон исмлар қўяди.
Мисол учун "Гадо" деган исмни олайлик!
Ота Фарзандига шундай исм қўйиш керакки, ҳеч ким унинг устидан кулмасин!
Ин шааа-а Аллооҳьу ушбу мавзумиздан хулосалар олдингиз деган умиддаман!
Албатта Аллооҳь бизни оҳиратини ютқазиб қўювчилардан қилмасин!
Амийн!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев