Предыдущая публикация
Гоҳида шодумон, гоҳи гирёнмиз.
Ҳасад ўқларига нишонмиз кимнинг,
Кимнингдир кўксида ётган армонмиз.
Кундузимиз ойдин, тунимиз қаро,
Баъзан мусибатдан кўксимиз яро.
Пасту-баланд, ўнгир сўқмоқлар аро,
Катта йўлга чиққан, майда карвонмиз.
Биров куй тинглагай, йиғилишиб хўп,
Бировнинг бошида ғавғоси бир тўп.
Айбламанг, – бизнинг ҳам гуноҳимиз кўп,
Ахир фариштамас, оддий инсонмиз.
Сиз ҳақсиз, ҳаётни озор десангиз,
Ёхуд бу сўзларим бекор десангиз.
Бу кўҳна дунёни гулзор десангиз,
Биз бунда – атиргул ва ё райҳонмиз.
Ким бўлсакда, инсон, инсонмиз ахир,
Жўжабирдек иссиқ бир жонмиз ахир.
Кўксимизда тўла, ифтихор, фахр,
Чунки фуқарои Ўзбекистонмиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев