Предыдущая публикация
Ёш жонимга жабр сўрадим.
Бозор дунё одамларидан,
Ушоққина қадр сўрадим.
Бу одамлар меҳрдан тонди,
Одам бўлмоқ илмидан толди.
Тўрт-беш олчоқ олибсотарлар,
Қадрни ҳам бозорга солди...
Пул бўлди-я, пул бўлди қадр,
Топталган бир гул бўлди қадр.
Шу шайтоннинг малайларига,
Бир умрга қул бўлди қадр.
Кунда бир заҳарга тўласиз,
Гоҳ сарғайиб, гоҳо сўласиз.
Одам шаклиндаги нокаслар,
Айтинг қачон одам бўласиз?
Тугаб битди юракнинг сабри,
Шу бўлдими одамнинг қадри?
Анов уюм тупроқ тоғ эмас,
Ориятнинг, қадрнинг қабри.
Сабр, такрор сабр сўрадим,
Ёш жонимга жабр сўрадим.
Бозор дунё одамларидан,
Ушоққина қадр сўрадим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев