Предыдущая публикация
26-ноябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов бошчилигидаги делегация вакиллари ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган «Рома» клуби вакиллари, хусусан, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан учрашди.
Учрашув давомида Наманганда «Рома» футбол мактаби очиш тўғрисида ҳам сўз борган.
Шунингдек, Наманган ва «Рома» ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган.
Элдор Шомуродовга устозлик қилаётган «Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньога эсдалик сифатида Наманган миллий бренди бўлмиш Чуст пичоғи совға қилинган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев