Арслон эдим, қаҳрим менинг осмонларга учиб кетди,
Райҳон эдим, япроқларим сувларга мафтун бўлиб, оқиб кетти.
Дармонсиз қолган юрак талпинар кўкка,
Ошиқ эдим, муҳаббатим Мажнун бўлиб, Лайлисини қучиб кетди.
Кетсанг кетгил, йиғламасман,
юрагимдан қонлар томса томсин,
Кўз ёшларим дарё бўлиб оқса,
майли саҳро қонсин.
Вужудим тўла чўғ бўлиб,
аланга олиб аламлар,
Сенинг номинг сақланган,
юраккинам ёнса ёнсин!
Муҳаббатдан сўзламагин, эй бола,
Муҳаббатнинг жабрин тортган гадоси мен.
Ишқ дардини билгинг келса, мендан сўра,
Муҳаббатнинг қадрин билган, худоси мен.
Нозга солдинг, шунчалар Фарҳоддайин,
тоғни талқон қилдинг-му, сен?
Алпомишдек отга миниб, юртга қалқон бўлдинг-му, сен?
Юрагимда муҳаббат йўқ, муҳаббатсиз яшайди ҳам,
Муҳаббатни чўчитгудек,
юракка вулқон бўлдинг-му, сен?
Келгин дея, ялинмайман, Тоҳир бўлиб, дарёга оқиб кетсанг ҳам,
Ялинмайман, ишқ дардидан Мажнун бўлиб,
саҳроларни макон этсанг ҳам.
Инсон деган бир марта келур ҳаётга,
Яшнамассан, шул ҳаётда якка
ўзинг юлдузларга етсанг ҳам.
Муҳаббатдан сўзламагин, эй бола,
Ишқ тоғига урилиб, қайтган садоси, мен,
Сулувликни кўзламагин, қилар нола.
Сулувларга суйкалаган, севгисининг адоси, мен.
✍Бахтигул Мирзақулова.
👉@baxtigul_sheriyati.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев