Банда гуноҳ иш қилиб қӯйганда биринчи навбатда нималар қилиши керак?
Бундай ҳолатда унга икки нарса қилиниши керак бӯлади.
Биринчи қилинадиган иш шуки, қалбда қаттиқ пушаймонлик ҳисси бӯлишлиги ва ӯша гуноҳни қайтиб қилмасликка қатъий азму қарор қилиш.
Иккинчи қилинадиган иш эса, гуноҳни ювиб юбориши учун дарҳол икки ракъат тавба намозини ӯқиб, истиғфор айтиш ва шу каби турли хил яхши амалларни қилиш.
Валлоҳу аълам
Истиғфор айтишнинг турлари 👇
1️⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Бухорий ривояти)
2️⃣ «Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан».)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
(Муслим ривояти).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев