Ғазза шаҳридаги бир Масжид имоми айтади:
~ Мен таровеҳга ўтадиган Масжидда синдром (down)га чалинган бир бола ҳам намоз ўқийди. Уни биринчи сафда кўп кўраман, ҳатто унинг гоҳида овозини кўтариб гапиришига ҳам ўрганиб қолдим. Гоҳида эса имомсиз рукуъ, сажда ҳам қилади. Имомнинг ҳар бир рукуъдан сўнг: "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" деганида, у беғуборлик ила: "Самиъний я Робб" ― (Мени эшит, ё Рабб), сажда қилганимизда эса: "Уҳиббука я Робб" ― (мен Сени яхши кўраман, ё Рабб), дейди.
Намоз тугади ҳам, аммо кўз ёшларим тугамади. Кўз ёшларимни яширолмадим. Шунда ёнимдаги дўстим қулоғимга пичирлаб: нима бўлди сенга?, деди. Мен ғамгин ҳолда: Банда Раббига У Зот уни кўриб турганидек ибодат қилганида ҳақиқий итоаткорликни ҳис қилади, дедим.
Кўряпсанми?
Бу мискин боланинг қалби худди чумчуқнинг нозик инидек, руҳи ёш болаларнинг беғубор руҳи ва қайсарлигидек табиий. У Раббига У Зот уни кўриб турганидек ибодат қилмоқда гўё...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев