Предыдущая публикация
💐
Рўйи заминга қутлуғ қадамлар ила кириб келаётган фасллар маликаси – сўлим баҳор, аслида – гўзаллик, нафосат, севги ва умидлар фасли ўлароқ қалбимиздан жой олган. Баҳор қалбларимизга, руҳиятимизга янги, тоза бир эпкин, нафас олиб киради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23
Сизга ҳам муборак бўлсин
Кўзларини ишқаб уйғонади Ер,
Лолалар очилар табассумидан.
Баҳорнинг эпкини эсган заҳоти,
Кўпириб кетади бодомлар бирдан.
Минг бир ишва билан гўё келинчак,
Чучмома сочади атирларини.
Заминга ҳаққини тўлаб Бой Чечак,
Сотиб олар тоғу-адирларини!
Юриш бошлар кўкка буюк булутлар,
Ҳамма лашкарларин солишиб жангга.
Гўё қайтадилар оппоқ бургутлар,
Қачондир бой бериб қўйган ватанга!
Қасирлаб кетади осмону фалак,
Гумбирлаб отилар тўплар баробар.
Бирдан пайдо бўлар рангин камалак,
Сулҳ тузиш ҳақида келгандек ҳабар!
Шамоллар май ичган сарҳуш ошиқдек,
Ёрин деразасин чертар тун бўйи.
Ва тонгда мизғиган бўлади андек,
Азиз остонага бош қўйган куйи.
Балоғат ёшига етар дарахтлар,
Томир - томирида югургилар қон.
Ҳусунбузар каби митти куртаклар,
Бутун танасини этади макон.
Тоғдан туша бошлар жилғалар ҳушҳол,
Варракнинг ортидан чопган боладек.
Бўй етган қизларнинг яноқлари ол,
Уятдан қизариб кетган лоладек.
Тўй бошлаган уйга ўхшар табиат,
Висол дарагидан ошиқлар бедор.
Гўё янгаларга бермайин навбат,
...Ещё* * *
Кўзларини ишқаб уйғонади Ер,
Лолалар очилар табассумидан.
Баҳорнинг эпкини эсган заҳоти,
Кўпириб кетади бодомлар бирдан.
Минг бир ишва билан гўё келинчак,
Чучмома сочади атирларини.
Заминга ҳаққини тўлаб Бой Чечак,
Сотиб олар тоғу-адирларини!
Юриш бошлар кўкка буюк булутлар,
Ҳамма лашкарларин солишиб жангга.
Гўё қайтадилар оппоқ бургутлар,
Қачондир бой бериб қўйган ватанга!
Қасирлаб кетади осмону фалак,
Гумбирлаб отилар тўплар баробар.
Бирдан пайдо бўлар рангин камалак,
Сулҳ тузиш ҳақида келгандек ҳабар!
Шамоллар май ичган сарҳуш ошиқдек,
Ёрин деразасин чертар тун бўйи.
Ва тонгда мизғиган бўлади андек,
Азиз остонага бош қўйган куйи.
Балоғат ёшига етар дарахтлар,
Томир - томирида югургилар қон.
Ҳусунбузар каби митти куртаклар,
Бутун танасини этади макон.
Тоғдан туша бошлар жилғалар ҳушҳол,
Варракнинг ортидан чопган боладек.
Бўй етган қизларнинг яноқлари ол,
Уятдан қизариб кетган лоладек.
Тўй бошлаган уйга ўхшар табиат,
Висол дарагидан ошиқлар бедор.
Гўё янгаларга бермайин навбат,
Ўзи ўз сепини ёяди Баҳор!
Малика Тавфиқ
Эй, Рамазон! биз биламиз, сен баракалар бўлиб келяпсан, сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан, Эй, Баракалар ойи! барча сени кутяпти...
•
•
•
Ассалому алайкум Қадрли Диндошим кириб келган Моҳи Рамазон муборак бўлсин
Бу ой сиз учун энг унутилмас ой бўлсин, рўза тутишингизни Аллоҳнинг ўзи осон қилсин, сабри жамил ато айласин. Бу рамазон уйингизга нур, қалбингизга ҳузур бахш этсин
Рамазонда жамики ўйлаган, истаган эзгу орзу ниятларингиз, истакларингиз ва дуоларингиз ижобатига эришинг. Амийн
Аллоҳ Таолло кўп йилларга Рамазонларга Хайитларга қатормиздан хато қилмасин
Сизга ҳам хайрли бўлсин борингизга шукур қиламан