Савол:
Мен уйланганман. Аёлим эса айни пайтда мен турган давлатда эмас. Агар мен интернет орқали у билан (гаплашиб) ўтирсам ва у мени жасадимни баъзи жойларини кўришни истаса ва ҳоказо... Шунда менга гуноҳ бўладими? Буни ҳукми нима?
Жавоб:
Аллоҳга ҳамд бўлсин! Шунга ўхшаган бир саволни Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Усайминга арз қилган эдик. Бу ана шу саволнинг матни: “Эр-хотин телефон орқали жинсий алоқа тўғрисида гаплашишлари ва бир-бирларини шаҳватини келтиришлари, ҳатто улардан бирининг ёки иккаласининг ҳам шаҳвати чиқиб кетиши жоизми? (Қўлни ишлатмасдан. Чунки қўлни ишлатиш ҳаром-ку). Бундай бўлишининг сабаби эрим доимо сафарда бўлади. Биз ҳар тўрт ойда бир кўришамиз”.
Шайх қуйидаги сўзлари билан жавоб бердилар: “Ҳечқиси йўқ. Ҳа, бу иш жоиздир.
Савол:
Агар қўлни ишлатиб бўлса ҳамми?
Жавоб:
Қўлни ишлатишда шубҳа бор. Агар зино қилиб қўйишдан қўрқсагина жоиз бўлади.
Савол:
Қўлни ишлатмасдан бўлса монеъ йўқми?
Жавоб:
Ҳа. Қўлни ишлатишсиз бўлса монеъ йўқдир. У ўзини хотиним биланман – деб тасаввур қилади. Бунинг ҳечқиси йўқ.”
Лекин бундаги хатар – интернет орқали бўлаётган бунақанги “учрашувлар”ни кузатиб туриш ва кўриб туриш мумкинлигидир. Қолаверса, бу иш қўли билан шаҳватини чиқариши ва шунга ўхшаган бошқа ҳаром ишларни қилишга ҳам ундайди. Бу ишни қилмаслик эҳтиётликдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Гуноҳ амаллар Аллоҳ таолони чегарасидир. Ким чегара атрофида бемалол юрса у чегарани босиб ўтиши мумкин”.
(Бухорий: №1946). Аллоҳу Аълам.
Ислом – савол ва жавоб № 90099 Шайх Муҳҳамд Солиҳ ал-Мунажжид
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1