Предыдущая публикация
Бандасан уринма Худо бўлишга...
Ҳаёт қисқа! Ўз ҳаётингизни севинг ва кулиб боқинг. Гапиришдан олдин тингланг ёзишдан олдин ўйланг пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг аразлашдан олдин кечиришни билинг ўлишдан олдин яшашни ўрганинг..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Майли-да, кимгадир
Ёқса, ёқмаса,
Уларга қўшилиб
йиғлашармидик.
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса
Учрашармидик…
Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени,ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан.
Фақат,йиғламагин,
Гуноҳим не деб,
Айбинг – Онанг сени
Чиройли туққан!..
Менга бир табассум
Ҳадя эт, эй ёр,
Нур томсин лабларинг
соҳилларидан.
Ўзинг айт,сендай қиз
Яна қайда бор,
киприклари узун
Кокилларидан?..
Ийманиб яшама
хаёл пинжида,
Ёйил, яйра жоним,
ўртанма ғамда.
Ғийбатларга чида,
туҳматга чида,
Сен биттасан, ахир,
ёруғ оламда.
Мен эса ошиғинг
сенинг энг ғариб.
Тундан сўз қарз олиб,
тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнингда ҳам
сени ахтариб,
Сенинг ёнингда ҳам
сени кутгувчи.
Иста, тиз чўкаман
ҳозир олдингда.
Севдим, севганимдан
уялмоқ нечун.
Барча фаришталар
сенинг қалбингда
Ижарада турган
қизлар мен учун!..
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса,
Учрашармидик?!
Келдикми? Бир куни кетиш хам бордир.
Ким мангу яшабди, уйлаб кургинчи?
Тугилдикми бир куни улиш хам бордир.
-------
Уксинма биродар, хафа булмагин,
Арзимас мато-чун йглашлик ордир.
Йгласанг охират учун йглагин!
Тугилдикми бир кун улиш хам бордир.
--------
"" ВОХИД АСАД""