Предыдущая публикация
Дард чеккан булади ситам зарбини,
Майдонда синайсан инсон мардини.
Туман бойлик булмиш-соглик кадрини
Тушакка михланган беморлар айтсин.
Кукламга талпинар хар битта юрак,
Согинч-ла кутади, ишкида халак,
Нечун гулзорига хуштор капалак?
Бунинг сирин куклам-бахорлар айтсин.
Орзулар огуши узундан узун,
Гохида тотлигу, гохида махзун,
Бормикан дунеда бир багри бутун,
Армон жабри булмиш озорлар айтсин.
Хаётнинг энг ширин бир неьматлигин,
Сония хар жонга омонатлигин,
Инсоннинг инсонга ганиматлигин,
Хар бир тонг гувохи - нахорлар айтсин.
Икки калб талпинса, уйгонар вафо,
Кунгилга факат бир кунгилдир даво,
Мухаббат дардига булиб мубтало,
Ишкнинг шаробига хуморлар айтсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8
ОСМОНГА ЎХШАЙДИ.
Осмондек бағри кенг, уммондир аёл,
Асрасанг ёнингда омондир аёл.
Хўрласанг ранглари сомондир аёл,
Осмонга ўхшайди аёлнинг қалби.
Гоҳида шаррос бир ёмғир қўяди,
Баъзан қовоғидан қорлар ёғади.
Қуёшнинг нурини унда кўрасан,
Осмонга ўхшайди аёлнинг қалби.
Муҳаббатга жавоб гўзал муҳаббат,
Нафрат ва ғазабга жавобан нафрат.
Унгадир эъзозинг бахшида фақат,
Осмонга ўхшайди аёлнинг қалби.
Севсанг севиб сени дунё беради,
Қалбидан меҳр-вафо, зиё беради.
Ибоси сарбаланд, ҳаё беради,
Осмонга ўхшайди аёлнинг қалби.