Аксинча одамларнинг энг яхшилари билан хам севганингни таккосламаслик ... Севги оддийликда.. севги бегуборликда... у самимийликни яхши куради😊😊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8
Лабу - забонимда исмингиз мудом,
Кўзимдан кетмайди суратларингиз!
Ҳаёллар тушларда этгайдир давом,
Соғинчларим уммон, соғинчлар денгиз!
Сизни мен минг йилда тиланиб топдим,
Минг йил маҳтал бўлдим изларингизга.
Энди изн беринг, эй, қадрдоним,
Кўнглим кўчиб борсин кўзларингизга.
Энди то умрбод қошимда бўлинг,
Қолган ҳар кунимда меҳрга қониб.
Айтинг: "Суюклигим қайларда эдинг?!"
Шу сўзлар ўтида кетайин ёниб!
Гуллардек гулласин энди лаҳзалар,
Ҳар тонгда дунёга келай қайтадан.
Ошиқлар аҳдини ногоҳ бузсалар,
Юлдузлар қулайди битта-биттадан!
Сизга умр берсин, бизга саодат,
Садоқат олдида тиз чўкайлик, тиз.
Билинг, бир сония яшайман фақат,
Мени бир сония унутолсангиз!
Малика Тавфиқ