Предыдущая публикация
Ўзбекистон мард ўғлонлари.
Баҳодирлар, паҳлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига байрам муборак бўлсин! Тинчлигимиз абадий бўлсин!
Қадрли ўзбегимнинг мард ва жасур ўғлонлари!
Барчангизни 14 Январь «Ватан ҳимоячилари» куни билан муборакбод этаман!
Доимо сўзингиз кескир, танингиз соғ-омон бўлсин!
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 47
Alpomishdek botir, jasur yigitlar,
Arslon ham sizlardan dars olsa kerak.
Vatan uchun har nega qodir yigitlar,
Qutlug’ bayramingiz bo’lsin muborak.
Siz sohibqironning vorislarisiz,
Kelajak kun sizga bog’liqdir, beshak.
Chayir va zabardast aziz o’g’lonlar,
Qutlug’ bayramingiz bo’lsin muborak!
Dunyoda bor ekan sizday o’glonlar,
Tinch va xotirjam uradi yurak.
Ko’ksi Vatan uchun qalqon yigitlar,
Qutlug’ bayramingiz, bo’lsin
Ҳар тонгни "Бисмиллаҳ" ва "Шукроналик" бошланг!
Тонгимиз ~ яхшилик билан бошлансин...
Бошланган ҳар бир кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин.
Инсон кунни қандай кайфиятда бошласа, кун давомида шу кайфиятда юради.
Хонадонларимиздан тинчлик ~ тотувлик, барака аримасин.
Яна Раббимдан шуни сўрайманки, икки дунёда юзингиз ғам, кўзингиз нам кўрмасин...
Армияга борганлару - бормаганлар,
Қўлга қурол олганлару - олмаганлар,
Қайда бўлса, эл ишидан қолмаганлар,
Байрам билан!
Йигит бўлиб, алпомишдай юрганларим,
Оиласига тоғдек бўлиб турганларим,
Урушларни киноларда кўрганларим,
Байрам билан!
Онасини суяб турган елкаларим,
Опасини ор деб билган укаларим,
Синглисини асрагувчи акаларим,
Байрам билан!
Кураги ер кўрмайдиган полвонларим,
Изидан ҳеч қайтмайдиган арслонларим,
Матонатнинг карвонида сарбонларим,
Байрам билан!
Қайда бўлманг, қаттъиятга қози бўлинг,
Ишқ – муҳаббат куйчисининг сози бўлинг,
Бир дастрўмол, бир пайпоққа рози бўлинг,
Байрам билан!
Дилдорига севги изҳор этаётганлар,
Байрам сабаб муродига етаётганлар,
Шу совуқда учрашувга кетаётганлар,
Байрам билан!
Осмонларни кўзлаб турган бургутчалар,
Бир шаҳд билан лов ёнгувчи гугуртчалар,
Олийгоҳу мактабдаги йигитчалар,
Байрам билан!
Орин осмон нафсин эса, ер деб билса,
Йўлбарсман деб, ўрмондаги шер деб билса,
Ва қисқаси, ким ўзини эр деб билса,
Байрам билан!
Бугунги байрамона кайфият ила отаётган Янги тонг, Янги кун муборак бўлсин!!!
Юрт ўғлонлари,гўзал васфингиз,
Турли туман,танлаган касбингиз,
Бугун байрама муборак бўлсин!
Шукуҳи,пок қалбингизла тўлсин!
Сизлар борсиз,кўнгил хотиржам,
Сизлар борсиз,олам тинч бирам,
Сизлар,оила-мустаҳкам қўрғони,
Сизлар,ўзбегим,энг мард ўғлони!
Шохруху, Сардору, Авазбеклари
Айтсам,эҳ,етмас вароқ бетлари,
Бугунги,байрам муборак бўлсин,
Юрт узра, тинчлик ҳукм сурсин.
Ватан химоячилари куни,бу кун,
Юрт сарҳадин қўриқлар,тун-кун,
Ўзбек ўғлонларин,байрами бугун
Уларла,ечилур ҳар қандай тугун
Хар бири,қаътияти,ўзи бир олам,
Хар бири,самимияти мужассам,
Аждодлар рухи, шоддур мудом,
Юрт тинчлиги бўлсин, бардавом.
Бугун дилдан табрик йуллайман,
Ҳар ишда сизга омад тилайман,
Не ният бўлса,Роббим, етказсин,
Дилдаги ғуборларин кетказсин!
Юртим ўғлони, байрам муборак!
Сизга,ДИЛ ОРОМ тилайди тилак,
Хамиша олингу,ҳеч бой берманг,
Юрт тинч бўлмас,экан,керилманг.
Яна байрам шукуҳи муборак,
Мард ўғлон қалбида унсин,
гул-чечак!!!
Дилоромхон Умарова.
"Байрам Ҳазили"
Ўзингдирсан яхши дўст,
Тегмасин хеч сенга кўз.
Етарлидир ширин сўз.
Пайпоқ берма байрамга,
Қолмай дейман қизариб,
Бир пана жой ахтариб.
Кулиб бундай бўзариб
Пайпоқ берма байрамга.
Кўрсатгин бир жазорат,
Қўллаб бундоқ махорат.
Пайпоқлар олиш хижолат,
Совға берма байрамга.
Шундай бахтни совға эт,
Қадирлагин қадрим йет.
Уятчангман борми бет,
Пайпоқ берма байрамга.
Ростин агар мен айтсам,
Ўринмагин хеч эркам.
Ўзинг мени совғамсан,
Пайпоқ берма байрамга.
Нурулло Нурлий