💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
Имонинг дарз кетган пасткашсан бунча,
Илму-ҳунарларинг ишинг битгунча.
Тоға дейишга ҳам тайёрсан ҳарни,
Воажаб эшагинг сувдан ўтгунча.
🐴ЭШШАК БИЛАН ТУЛКИ🦊
Эшак билан тулки майсанинг ранги ҳақида тортишиб қолди. Эшак майсанинг рангини сариқ деди, тулки эса яшил деди. Икковининг баҳси кучайиб кетгач, уни ҳал қилиб беришни сўраб ўрмон подшоҳига боришди. Ҳукмни эшитишга барча ҳайвонлар келишди. Кутилмаганда ўрмон подшоҳи эшакни эса айбсиз деб эълон қилиб, тулкини бир ой қамашга ҳукм қилди. Тулки ҳукмга қарши чиқиб, шерга: «Ахир майсанинг ранги яшил эмасми?» деган эди, шер: «Тўғри», деди. Тулки: «Унда нима учун менинг зараримга ҳукм чиқардинг, мен хато қилмабман-ку?» деди. Шунда шер: «Тўғри! Сен фикр билдиришда хато қилмадинг. Лекин сен бу масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Тушунмайдиган, гап уқмайдиган, баҳслашишни билмайдиганлар билан тортишганинг учун сени қамашга буюрдим», деди.
Хулоса сиздан...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 414