Манманларнинг зулми-ю, нодонларнинг қастидан.
Орни дейа тилимни тишлаб, сабримни сақлаб,
Яхши бўлиб боряпман, ёмонларнинг дастидан.
Гуноҳимга шериклик, ёқармикин билмадим,
Ичар сувим сойидан оқармикин билмадим.
Ҳар кеча фурсат пойлаб ётармикин билмадим,
Яхши бўлиб боряпман, ёмонларнинг дастидан.
Ёлғон сўзлар, бемалол кўзларимга тикилиб,
Унга нима ? Дард чексам ҳаста кўнглим эзилиб.
Ғийбатнинг бозорида гуноҳларим тўкилиб,
Яхши бўлиб боряпман, ёмонларнинг дастидан.
Тош отиб кўр, осмонга у ўзингга қайтадир,
Ҳақ деганга бу дунё, ҳақиқатни айтадир.
Асли ҳамма дард менда, ҳамма алам мендадир,
Яхши бўлиб боряпман ёмонларнинг дастидан.
Улар қилган хатони мен қилмайин илоҳим,
Ёмон отлиқ бўлишдан асра мени худойим.
Иймонимни сақлагин чиққунча тандан жоним,
Яхши бўлиб боряпман ёмонларнинг дастидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Дилимдаги тилимда, ҳолос.
Дунё, бузуқ тарозуларинг,
Ёмонинг кўп, яхшиларинг оз.
Битта гулга минг ниш яралган,
Бир оҳуга неча минг сайёд.
Ҳасад кўзи ўқдек қадалган,
Камонинг кўп бунчалар, ҳаёт!
Меҳр гўё чўлдаги сароб,
Ишқ дегани энг мунгли баёт.
Ширинидан аччиғи сероб,
Забонинг кўп бунчалар, ҳаёт?!
Пешонамни толе ўпмаган,
Яшаш бари азобми наҳот?!
Жавобини ҳеч ким топмаган,
Саволинг кўп бунчалар,ҳаёт?!
Бахт ҳасадга келар рўбаро.
Адолат жим бўлмоқда барбод.
Юраги кир, кўнгли тим қаро,
Ёмонинг кўп бунчалар, ҳаёт?!