Хиёнатдан ёниб,куйиб кул бўлган.
Вафо кўрмай,ҳурмати бир пул бўлган.
Жуфти бўлиб ёлғизликда тул бўлган.
Ёр ўрнига ёстиқ қучган аёллар!
Севиб туриб севилмаган ожиза.
Садоқатга тўлдирилган чил кўза.
Кутиб яшар бўларми деб мўъжиза.
Орзулари,армон бўлган аёллар!
Кутиб яшар баҳтли кунин интизор.
Умри ўтиб ёғса ҳамки сочга қор.
Йулин пойлар,уйқу топмай тун бедор.
Ёри бўлиб,ёрсиз қолган аёллар!
Мусофирдан қачон ёрим келар деб.
Юрагини қамраб ғашлик,ичин еб.
Унут бўлиб,ўзга оро,бериш зеб.
Фақат номи"эрли"бўлган аёллар!
Кўз ёшлари дарё бўлиб сел бўлиб.
Қалби ўксиб,қадри қаро ер бўлиб.
Олишмаган,кўнглин ойда эр бўлиб.
Рўмол таққан,боши очиқ аёллар!
Ғуруридан баланд тутган орини.
Ҳеч кимсага алишмаган ёрини.
Рўзғорим деб,тўкиб сочар борини.
Қирққа кирмай кампир бўлган аёллар!
Ота уйи бўлмас энди сўнг чора.
У ўрнига ўзни қўйинг бир бора.
Сизга ашъор битди бугун Сайёра.
Баҳти ярим,сабри чексиз аёллар!
Сайёраи Сабрия.
11.12.16.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1