Предыдущая публикация
Юрагим ўртайди, дилим
ўксийди ,Қани Аллоҳ менга лутф
қилсайди. Исмини ХАДИЧА
қўйган бўлардим: Менинг ҳам
биргина қизим бўлсайди.
Бошига рўмоллар ўрардим
оппоқ, Олиб берар эдим қанча
қўғирчоқ. Юзлари ширмону,
кўзлари мунчоқ Менинг ҳам
биргина қизим бўлсайди Аллоҳ
деяр эди -Роббинг ким
десам ,Гарчи лом ҳарфини
айтолмаса ҳам ,Не қилай
одамга қиларкан алам: Менинг
ҳам биргина қизим бўлсайди.
Қуръонни тиловат қилганин
кўриб, Кетарди тош қотган
юрагим эриб. Эй Роббим,
сўрайман Сендан
ёлворибМенинг ҳам биргина
қизим бўлсайди. Кимгадир хуш
ёқмас менинг сўзларим Дуолар
кутаман сиздан дўстларим.
Очиқ кетмас эди ўлсам
кўзларим: Менинг ҳам биргина
қизим бўлсайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев