Бир подшоҳ ярим кеча ўз
қўшини билан бир ғордан ўтиб
борар экан, “Оёғингиз остида
учраган нарсалардан олиб
кетинг” дея амр қилди.
Қўшиндагилардан бир гуруҳи:
“Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз,
энди кечаси билан оёғимиздаги
нарсаларни ҳам йиғамизми?” –
деб ҳеч нима олмабдилар.
Иккинчи бир гуруҳ:
“Подшоҳимиз айтган экан, бир
оз тўплай қолайлик, буйруққа
қарши чиқмайлик. Зеро,
подшоҳга бўйсуниш керак”, –
деб озгина нарса олибдилар.
Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз
бежизга бундай демади, бунда
қандайдир ҳикмат бўлиши
керак”, – дея тўрваларини
тўлгунча қўлга илинган
нарсалар билан тўлдирдилар.
Кун ёришганда қарасаларки,
олтин конининг ёнидан
ўтишибди. Ва оёқларига теккан
нарсалар олтин экан. Буни
билганларида эса, ҳеч нарса
олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ,
нега олмадик а! Нега
подшоҳимизнинг гапига
кирмадик, қанийди
олганимизда... Битта бўлса ҳам
олсайдик”, – деб пушаймон
бўлдилар. Озгина олган
иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна
озгина олсак эди.
Чўнтакларимизни,
халталаримизни тўлдирсак
бўлар экан...” – деб қолишди.
Кўп олган учинчи гуруҳ эса:
“Кошки кераксиз
нарсаларимизни ташлаб
юборсайдик, кўпроқ олсайдик.
Ҳамма нарсаларимизни
тўлдирсайдик. Бундан ҳам
кўпроқ олиб қолсайдик...” – дея
кўп олганларига қарамай
барибир хафа эдилар.
Подшоҳ- Аллоҳдир! Қўшин-
бандалар, ғор – бу дунё,
коронғулик – ҳаётимиз,
олтинлар – солиҳ амаллар ва
савобли ишлардир! Кун
ёришганда – Қиёмат Кунида
нега Подшоҳимиз буюруғига
амал қилмабмиз деб
афсусланиб қолмайлик азизлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев