)
Ассалому алайкум кадрдон укам Алижон. Сизни уз укамдек кураман сиз ёзган шерлар ва хикояларда уз такдиримни аламли кунларимни кураман йиглаб хам оламан баъзида. Мен хозир 34 ёшдаман бир углим ва бир кизим билан ёлгиз яшайман. Хужайним билан 2012 йили ажрашганман. Сабаби эса улгур ичкилик шу арокни деб гулдай умрим хаозон булди болаларим тирик етим булди, узим хам бошка турмушга чиколмайдиган булиб колдим бунга соглигим умуман кутармайди. Дадаси шунчалик куп ичкиликка берилдики уйда курпа тушак ва курук девор колди сотилиши мумкин булган хамма нарсани сотди. Мен сабр килдим чидадим аммо бора бора сабрим тулди аникроги майиб булиб коддим. Хар гал ичиб келиб мендан пул талаб килиб улгудек уриб саваларди. Болаларим эса бир бурчакда мунгайиб йигларди. Хар сафар корнимга аямасдан тепарди жон огригидан безиб 2012 йили ноябр ойида ажрашдим. Ажрашдиму касалхонага тушдим. У ерда бир хафтача ётиб ёлгиз ота онамдан ёдгорим укамнинг торгина ховлисига бордим. Аникки бу келинга ёкмади чунки мен ва икки фарзандим уларга ортикча юк эдик. Укамнинг оиласида тез тез жанжал бўла бошлади укам узимга билдирмасада жанжал сабаби мен ва болаларим эканини билардим. Орадан 2 ой утиб кахратон кишнинг уртасида болаларимни олиб пойтахтга иш излаб кетдим. У ерда икки кун итнинг кунини куриб бир амаллаб рулет буличка сотадиган сехга ишга жойлашдим. Ойлиги куп булмаса хам уша сехдан ётар жой топдим. Болаларимни эски булсаам калин кейинтириб узим ишлардим. Уша кезларда корнимда санчик пайдо булганди. Буни шунчаки огрик дебман.
Кунлар утиб борарди болаларим хам уша ердаги мактабга катнай бошлади пойтахт мактабларида укишнинг узи булмайди кам килиб устирдим болаларимни. Хозир кизим 9 да углим арслоним Шухрат 7синфда укийди. Шулар менинг бахтим овунчогим умримнинг мазмуни шу хаётда яшашимга сабабчи бўлган болажонларим. Шулар учун яшагим келади укажон шуларнинг бахтини курсам деман.Хозир тушакка михланиб колганман кизим ва углим эса мактабга бормаймиз дейишмокда мен эса урнимдан туролмайман иш килишку нари турсин. Эримдан ажрашганимда эримнинг таёклари мени майиб килиб куйди. Хозир аёлларга хос ички касаллигим жиддий булиб кетди. 4 йилдан бери укол дори киламан мана энди ошиб тушди мени екитди. 2014 йил корним бураб огриб узига ва ренганга хуллас гинеколокка текшириндим. Аёллар тушунади, эримнинг таёклари ва корнимга ёткизиб тепишларидан ички органим ялигланиб бора бора катта ярага айланиб кетган на иссик на совук нарса ёкади. Укам эса ёрдам беролмаёганидан афсусда униям бир этак болалари бор узиям мардикорлик килиб кун куради бирор жойда укимаган булса шуда. Укишгаям шароит булмаган уша пайтларда бизда нотинчлик даври эди. Хозир эримдан колган огриклар сабаб огир дардга чалиндим. Канчалик тез аператса килдирсам шунча яхши дейишяпти. Сожида опа деган шифокор опажоним сабабли куп дориларни бепулга олиб ичиб юрдим аператса килайлик десалар хам унамадим чунки менда унча маблаг йук. Углим Шухратжон ая мен жума кунлари масжид олдига бориб одамлардан ёрдам сурай дейди ахир углим йигит хали ёш булса хам ахир углим лули эмаску эртага отам алкаш онам касали мен лулилик килдим деб бир умр узини кийнашини истамайман укажон.
Оператса килиб ички яраланган органимни олиб ташлаб канакадир вактинча томирлар урнига резина шиланглар куйиб яна 5 ой утгач шилангларни олиб ташларкан. Бу орада эски ялигланган томир тикланаркан. Бу у даражада хафлимас дейишди барбир куркяпман менга бирор нима булса болаларим каерга боришади. Дадаси хам Россияга кетиб бедарак кетган деб эшитдим. Кимдир бомш бупкетган деса кимдир ха майли каерда булса сог булсин. Менга берган азоблари ва орттирган касаллигини азобини бугун куряпман. Тушаккаям михландим кани энди уша номард эр бир сум ёрдам килса. Нон бер жой бер демайман согайишим учун ёрдам килса дейман. Йук у узи бедарак мендан хабар олармиди. Атрофимизда бойлар куп улар биздай ночорларга касалларга хатто этибор беришмайди. Шу икки болам учун бир иккитасига бордим ялиндим апертсам учун ёрдам килинг дедмм йигладим улар эса хозир силардака куп кайси бирига ёрдам берамиз деди . Накадар багритошлар базилари чиройли килиб рад этишди. Хозир узимизмм кийланяппиз дейишди. Ха куриб турибман иморатларининг битта эшигига мендай бева бечора касалмандларнинг унтаси даво топади. Хар кимга Худо насибасини хар хил бераркан. Аммо алам киларкан мендеклар бир сумга зор соглигини уйлаб айримлар бир кунлик сафлагани менга бир умр шифо берадику ахир. Менам яшашни истайман укам майли эрдан ялчимадим аммо углимнинг даврини курсам деман менам бирор кун эрталаб нонни кайгурмай турсам дейман. Узим етимликда хору зор булиб катта булгандим болаларимам етимликда хор зор булаётганини куриб хаётда яшашгим колмайди аммо аммо мен чекинсам болаларим нима килади уларни ким бокади. Шундагам болалик даври хорликда бечораларимнинг нуридидаларимнинг. Йиглаб ёзяпман. Жоним огригига хаётимнинг давом этишига энг сунги чораларни куряпман. Телефоним улгур менга карши булгандай ёзганларим сизга етиб бормай базида учиб кетади алам ва гам билан мана бир хафтадан ошса хам тугатолмаяпман. Узингиз хамасини битта тема килиб куйинг менда куп ёзса котиб колади ё бормайди.
Алижон укажон биламан купларга ёрдам бердингизлар гурухларингизни анчадан бери кузатаман. Пичок суякка етиб сиздан ёрдам сураяппан. Хадемай мактаб очилади. Унгача аператсадан утмасам болаларим мактабга чиколмай колади. Мактабга чикса кунимиз утмайди улар хозир каникулда кизим шу рулет сехда ёнимда ишлайди мен эса хонамизда унинг ёрдамисиз туролмайман хам юролмайман хам. Углим арслоним бозорда баклашка идишларга совук чой сотиб нон убу нарса топиб келади.Болажонларим хаётда хамасига куникишди. Сизга узимнинг исм фамилям паспорт номерларимни бераман. Кимки кулидан канчакелса ёрдамини аяшмасин. Болаларим учун илтимос киламан хаммада хам бола бор улар мени тушунишади деб умид киламан. Оператсамга маблаг томондан ёрдам беришларини сурайман майли садака булса хам ёрдам булса хам майли хозир бошка чорам йук фарзантларим учун сизларга бош эгиб ёрдам сураяпман бу канчалик огир булмасин мажбурман. Шу вактгача корнимиз учун хеч кимдан ёрдам сурамадик касаллик курисин укажон. Алижон телифон ракамим факат узингизда колсин бошкалар телифон килишса мулзам булиб шундогам хижолатдан улиб турганимда яна одамни танг ахволга солиб куйса ярам янгиланаверади. Энг ёмони бошкалар олдида узингнинг ночорлигингни билиб туришинг экан. Ким ёрдам берса чин кунгилдан берса зора дарддан кутилиб кетсам. Купни дуоси кул дейишади дуосида менга хам шифо тиласинлар. Худо хамангиздан рози булсин ука ёрдамларингизга мухтож Муниса опангиз.
* * * * * * *
Ассалому алайкум азиз гуруҳдошлар, юқоридаги мактубга ҳеч қандай изоҳ ё муҳокама шарт эмас. Бу бир онанинг илтимоси, 17 июлдан буён ёзади, укиб ўзим ҳам таъсирланиб, бўғзимга нимадир тиқилди. Аёлнинг 40 та жони бор, аммо улар ҳам иссиқ жон, келинг Муниса опамизга бир тану бир жон бўлиб ёрдам берамиз. Аллоҳ муҳтожларга ва бева бечораларга ёрдам берган бандасини севади, унинг ажр савобининг чеки чегараси йўқ. Кимнинг қанчага қурби етса ёрдамини аямасин, атрофингиздагиларга ҳам айтинг, улар билан биргалашиб ёрдам қилсалар Муниса опамиз учун катта ёрдам қилган бўлардингиз. Сиз Россиядамисиз, Америкадами бошқа жойдами мусулмонсиз, аввало инсонсиз, бир инсоннинг шифо топиши учун қилган эҳсонингиз мусофир ва ғарибликда сизга қўрғон бўлиши мумкин. Муниса опанинг аниқ адреси, манзили, исм фамилия, данныйларини менинг (Алижон Сафаровнинг ok.ru/profile/568168890759 ) шахсий личкасидан олишингиз мумкин. Гўзал мақсад ва эзгу ишларда бир-биримизга ўрнак бўлайлик, азиз гуруҳдошлар.
2-август, 2016-йил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев