( Булган вокеа )
Хуснида хар кунгидан вактли уйгонди . Угилчасига мехр билан караб бешикнинг ёпгичини тушириб куйди . Оёк учида ховлига чикди. Юз кулларини ювиб , ховлига сув сепди . Катта ховлини бир бошдан супира бошлади . Хали хеч ким турмаган хаммаёк жим-жит . Биргина Хуснида ховлида уй юмушларини бажарарди . Кули юмушдаю хаёли уйда эди . Угилчасини йигламаяптими деган хавотир билан тез-тез ишларини киларди . Мана эри Шерзод хам уйгонди. Хожатхона томонга кетаётганда Хуснида суради
-Шахзод йигламаяптими? Уйгонмадими хали ?
-Йук ухлаяпти.
Ховлида товукларни какаклаши , мол куйларни маърашидан хаммаси оч колганлиги маълум эди. Хуснида уларга ем беришга ва сигирни согишга шошиларди . Шу вакт Шахзодни йиглагани эшитилди . Хуснида югуриб уйига кирди ва угилчасини кулчалари ширингина юзчаларидан упиб, эркалатиб ховлига олиб чикди. У хали 8 ёки 9 ойлик чамаси . Жуда ширин булган пайти . Она бола бир-бирига караб кулиб уйнарди. Шерзод юзларини ювиб хотинини ёнига келди. Хуснида эрига углини бериб :
- Мен сигирларни согай , товукларни донини берай , итгаям бирон нима ташлай сиз Шахзодни уйнатиб туринг хупми ?
-Хуп.-дея Шерзод болани кутариб олди.
Хуснида сигир согиш учун челакни олиб кетди . Шахзод дадаси билан колди . Шерзодга товукларни какаглаши хеч ёкмади. Болани кулига олиб ошхона томон йул олди. Ярим соат утди шекилли Хуснида сутни пишириш учун ошхона кирди. Кирдию :
-Болаааам! -деган чинкириги оламни тутди .
Унинг овози шунчалик аянчли чикдики , бутун махалла уйгонди. Кайнона кайнотаси югуриб келишди . Хали яхши уйкуси очилмаган, нима булаётганини тушунмай бироз гангиб колишди . Кейин углини ура кетди :
-Нима килиб куйдинг нонкур окпадар? . Уз болангни нега суйдинг? Вой болам , болажоним шуринг курсин болам а .
Хуснида хушидан кетиб ерда ётарди . Шерзод булса нукул бир гапни кайтарар:
-Мен товукларни суйдим. Какаглаб жонимга тегди. Мен боламни суймадим . Боламмас бу товук . Ота нега мени урасиз ? Мен товукни суйдимку . Хуснида бу боламизмас бу товук . Шахзод бешикда ухлаяпти .- дерди калтираб.
Ховли куни-кушнилар билан тулиб кетди.Келин билан кайнона хушсиз ётарди . Уларни хушига келтириш учун хамма овора эди. Хамма хайрон хамма лол. Нега бундай фожиа содир булганига тушунмасди. Болани ахволига караб булмасди. Хаммаёги кон норасида гудакни буйнидан суйиб куйганди . Бечора бола билмай хам колгандир. Дадасига кулиб карагандир , у билан уйнамокчи булгандир. Отасини суйиб куйишини сезганмикан? Йук у чиройли кузчалари билан карагандику. Афсус минг афсус буни гудак сезмади . Булмаса йиглармиди ойисидан келмай. Унинг оркасидан молхонага борармиди . Ёки она шурлик болани отасига бермасмиди ? Бир кули билан болани кутариб бир кули билан сигир согмасмиди? Хаммасини киларди у эрига ишониб болани ташлаб кетганди . Унинг бундай килиши етти ухлаб тушига хам кирмаганди . Милиция ходимлариям келишди. Шерзодни хибсга олди . Келин шурлик фарзандидан айрилиб , ота уйига кетди. Шерзод рухий хаста булиб чикди. У мана 4 йилдан бери камокхонада . Шерзодни онаси хам бу гамларни кутаролмай бу дунёни тарк этди. Шу вокеа булмасидан бир йил олдин унинг Давлат исмли укаси хам рухий хаста булиб колганди . Шу касаллик туфайли у уз жонига касд килганди. Яъни узини айвонни устунига осганди. Она шурлик бу кетма кет келган фожиаларни юраги кутаролмай улиб кетди. Шерзод укимишли аклли йигит эди . Уни нима жин урганини хеч ким тушунмайди . Мана хозир у озодликдан махрум. Хеч бир ота- онани фарзанд догига куйдирмасин !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2