"
.... ~ Бир куни йигит отасига :
~ ”Мен бир қизни кўрдим ва унга уйланишни хоҳлайман, у жуда ҳам гўзал ва унинг кўзлари жуда ҳам жарангли”. Шунда отаси ўғлига:
~”ундай бўлса, албатта унинг қўлини сўрашинг керак”, ~ деди. Аммо отаси қизни кўриши билан қизнинг чиройи уни ўзига маҳлиё қилди ва ўғлига:
~”Сен бу қизга муносиб эмассан, у ҳаётда тажрибаси бор инсонга лойиқдир. У менга ўхшаган инсон билан бўлиши керак”, ~ деди.
.... ~ Бола ўз отасининг бу ҳолатидан ҳайрон қолиб:
~”У фақат меники, сизники эмас” ~ деди ва иккаласи бу борада ҳатто жанжалгача боришди. Охири масалани ҳал қилиш учун миршаб ҳузурига боришди.
.... ~ Бўлган воқеани айтишгач, миршаб:
~ ”қизни бу ерга олиб келинглар, бу ҳақда унинг ўзидан сўраймиз” ~ деди. Аммо миршаб ҳам уни кўргач, бола ва отасига:
~”Сиз иккингиз ҳам унга лойиқ эмассиз, у менга ўхшаган обрўли инсонга мосдир” деди. Ва энди уч киши ўртасида кураш кетти. Mасалани ҳал қилиш учун энди вазирнинг олдига боришга қарор қилишди...
.... ~ Афсуски, вазир ҳам қизни кўриши билан:
~”бу қиз менга ўхшаган вазирга лойиқдир” деди. Шунда уларнинг бу муаммосини эшитиб турган княз уларни чақириб, масалани ойдинлаштирмоқчи бўлдию, у ҳам қизни кўриб:
~”У фақат меники бўлади” деди. Ва бешаласи яна тортишишни бошлади...
.... ~ Ниҳоят, қиз сўз бошлади:
~”менда бир ечим бор. Мен югураман, ким мени биринчи бўлиб тутиб олса, мен ўшаники бўламан” дедида, югуриб кетти. Уни тутиш учун орқасидан йигит, отаси, миршаб, вазир ва княз ҳам югуришди. Тўсаттан уларнинг ҳаммаси чуқур бир қудуққа йиқилиб тушди...
❀↷═══●•❀•●•↶❀♥❀↷•●•❀•●═══↶❀
.... ~ АЗИЗ ДЎСТИМ !!
Хулоса шуки:
Қиз уларга баланддан қараб шундай деди:
~”Сизлар биласизларми мен кимман?
Мен ~ ДУНЁ, ҲАЁТман. Одамлар менга эга бўлиш учун бир ~ бирлари билан ким ўзарга ўйнашади, бунинг натижасида эса улар ўз динларидан чиқадилар ва ҳаттоки қабрларида чиригунларича ҳам менга эга бўла олмайдилар...!"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4