1- Агар эркак киши аёлига ҲИЁНАТ (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир..!
(Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)
2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида АДОЛАТ қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади...
3 - Ваъда қилинган МАҲРни бермаса, у - ўғри...
4 - Сабабсиз аёлини ТАЛОҚ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ..!
5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади... Аллоҳнинг чегарасини бузган ўзига ЗУЛМ қилибди...
6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард...
7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор...
Оддий тарк этиш эмас, ийло қилиш (қўшилмасликка қасам ичиш)...
Тўрт ойгача мумкин. Тўрт ойдан кейин қози эрга аёли билан қўшилишни буюради. Қасамининг каффоратини тўлаб, қўшилади. Агар бош тортса, унда қози томонидан аёлини талоқ қилишга мажбурланади...
Қасам ичмасдан тарк этиш ийло бўлмайди.
8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ..!
Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт... (Далил Мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).
9 - Агар аёлини ёмон кўрса, САБР қилсин..! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса..» (Бакара: 216).
10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин..! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин..!
11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг НАФАҚАларини бериб турсин..!
12 - Аёл ўз мулкида озоддир... Ўзи истаганидек ТАСАРРУФ қилади... Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади... Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ..!
13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб МАСЪУЛ..!!.
14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи... Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир...
15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт...
16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга ГУНОҲ йўқ..!
17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади...
18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар... (У воқеа машҳур.)
19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган...
20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар...» (Нур: 20).
21 - Унга қандай ЗУЛМ қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади...
22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
~ «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис Ибн Адий, Хотиб ривояти).
23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим...
Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
~ «Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- оят)
24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар:
~ «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар..! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар...»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев