Нигоҳ йўналиши ва ҳаракатланишига қараб бир неча турларга бўлинади.
Тик нигоҳ. Бундай нигоҳ сиз учун ёқимли бўлган инсонлар билан кўз орқали алоқа ўрнатишга жуда қулай. Агар юз тўлиқ суҳбатдош тарафга бурилган бўлса, тик нигоҳ қизикиш ва ҳурмат каби инсоний муносабатлардан дарак беради. Тасодифий икки тарафлама бурилишларда нигоҳлар бир-бирига тахминан баравар тўқнашади. Бу суҳбатдошларнинг тенг даражада суҳбат олиб бораётганини, ўзларини тенг ҳуқуқли шерик ҳис қилишаётганини кўрсатади. Кенг очилган кўзлар билан суҳбатдошинг юзига тик ташланган нигоҳ ҳеч қанақанги сирли баҳоналарсиз ва ортиқча сўзларсиз очиқчасига гаплашиб олишга тайёрликнинг белгисидир. Тўғри нигоҳ тартиблилик, ўзига ишонч ва очик табиатлиликдан дарак беради.
Юқоридан пастга қараш. Суҳбатдошлар бўйлари ёки туриш ҳолатларининг ҳар хиллигидан ҳам бундай қараш келиб чиқиши мумкин. Агар бош кўтарилган бўлиб, суҳбатдошга якин масофада туриб тик қараганда кўз қорачиқлари кенгайиб кетса ва нигоҳ эгасини шошириб кўйиб бошқа бировга қараса – ишончсизлик ҳиссидан далолат беради. Бу нигоҳ яна манманлик, мағрурлик, ҳукмронликка интилиш, димоғдорлик ва менсимасликни ҳам англатади.
Пасдан қараш. Бундай нигоҳ бўйнинг пастлиги ёки туриш ҳолатидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Ўзини бўш ҳис қилган одамлар тик қараш мумкин бўлган жойда ҳам ана шундай нигоҳ ташлашга ҳаракат қилади. Шартли равишда эгилган бош билан пастдан қараш ўзини зўрға тутиб турганлик ёки олишуга тайёргарликнинг белгиси. Букилган қад билан эътиборсиз пастдан қараш қарамлик, итоаткорлик, хизматга тайёрликни билдиради.
Осмонга қараш. Бошни одатдагидай тутган ҳолатда кўз соққаларини юқорига қаратиш, <<Осмоний кўзлар>> тақвога берилиш, таҳсин ўқиш, ўта кучли одоб-аҳлоқ, баланд фикрлар белгисидир. Инсон қаттиқ толиққан пайтда ҳам бундай нигоҳлар вужудга келиши мумкин. Юзга сезиларли даражада зўр бериш - қуруқ савлат тўкиш: ўзини тақводор қилиб кўрсатишга уриниш ёки одоб-аҳлоқ борасидаги идеалига тақлид вхқилишдир.
Ноаниқ нигоҳ – юқорига қандай қаратилган бўлса, пастга ҳам худди шундай қаратилиши мумкин. Биринчи навбатда бу кўнгилчанлик ва нафратланишдан, иккинчи навбатда эса хушомадгўйликдан келиб чиқади. Ноаниқ нигоҳ туғма касаллик бўлиши ҳам мумкин. Кўпинча ёнидаги киши билан кўз алоқаси ўрнатишни истамаган одамларда ҳам шундай нигоҳ кузатилади. Нимжон туйғулар, ишончсизлик, ўта камтарлик ва журъатсизлик, қандайдий айбдорлик ҳисси туфайли нигоҳ тутқич бермайди. Суҳбатдошлардан бирининг нигоҳи қаттиқ бўлса, иккинчисининг нигоҳи тутқич бермайди. Ёки аксинча, кўзи ерга қаратилган бўлса ҳам кўз орқали алоқа ўрнатишнинг иложи йўк. Шунингдек, олазарак нигоҳ махфий кузатишларда ҳам хизмат қилади. Тўғри қаратилган юз ва тўғри нигоҳ қизиқишларни тулиқ намойиш этади.
Ён томондан қараш.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 4