1. «Аллооҳу акбар» деб намоз бошлагандан кейин Санони ўқиш.
2. Санодан кейин ичида «Аъузу биллаҳ» ва «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
3. Фотиҳани ўқигандан кейин махфий тарзда «Амийн» дейиш.
4. Имом рукудан кейин «Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ» деб турганида «Роббанаа лакал-ҳамд» дейиш. Намозни ёлғиз ўқиганлар учун эса, иккаласини ҳам айтиш.
5. Фарзларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллооҳу акбар» дейиш
6. Намозда бошни жуда эгиб ҳам, жуда тикка ҳам тутмаслик, ўртамиёна ушлаш.
7. Рукуда қўл бармоклари орасини очиб икки тиззани мақкам чангаллаш, камида уч марта «Субҳаана роббиял-ъазиийм» дейиш. Аёллар бармокларини тизза устида, жипс ҳолда тути-шади, тиззаларини бир оз букишади.
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, қўл бармокларини жипс тутиш. Бунда бош бармоқ қош тўғрисига қўйилади.
9. Саждада эркаклар оёқлари, қўллари, бурни ва пешонаси ерга тегиб туриши, боши икки қўли орасида бўлиши, билакларини ерга ҳам, қобирғасига ҳам теккизмасдан тутиши ҳамда оёқларининг бармоқларини қиблага қаратиб туриши. Аёллар эса, қўлларини ёнларига жипс этган ҳолда ерга теккизиб, сажда қиладилар.
10. Эркаклар ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғи қадамини тик тутиб, бармоқларини қиблага қаратиб ўтириши, аёлларнинг эса икки оёқларини ўнг томонга қаратиб, чап қуймичига ўтириши.
11. Тик турганда икки оёқ орасини тўрт бармоқ кенглигида очиқ ушлаш. Аёллар оёқларини жипс тутишади.
12. «Ташаҳҳуд» (Аттаҳият), «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиш.
13. Аввал ўнг, кейин чап томонга салом бериш. https://t.me/Xidoyat_sariuz Нажосат
Нажосат икки қисмга бўлинади:
1. Ҳақиқий нажосат– буларга олди ва орқадан келадиган нарсалар, қон, маст қилувчи ичимликлар, чўчқа гўшти ва ҳоказолар киради.
2. Ҳукмий нажосат – ҳадасдир, яъни ғусл ва таҳорат қилиш вожиб бўлган вақтдаги бетаҳоратликдир.
Ҳақиқий нажосат ҳам иккига бўлинади:
1. Ғализа (оғир) нажосат – буларга қон, инсоннинг олди ва орқасидан чиқадиган нажосатлар, маст қилувчи ичимликлар, ўлимтик ҳамда чўчқанинг гўшти, териси ва ҳоказолар киради.
2. Хафифа (енгил) нажосат – буларга қўй, мол ва туя каби гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг пешоби, гўшти ейилмайдиган қушларнинг тезаклари киради. https://t.me/Xidoyat_sariuz Қазои ҳожат ва истинжо одоблари
Ҳожатхонага кираётган киши учун қуйидагилар одоб ҳисобланади:
1. Киришдан олдин ушбу дуони ўқийди:
بسم الله اللهم انى اعوذ بك من الخبث و الخبائث
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис»
(♻️Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
2. Ҳожатхонага чап оёғи билан кириб, ўнг оёғи билан чиқади;
3. Чиққандан сўнг ушбу дуони ўқийди:
غفرانك الحمدلله الذي اذهب عني الا ذي و عافاني
«Ғуфронака, Алҳамдулиллахиллазий азҳаба ъаннил азаа ва ъофаний»
(♻️Маъноси: Гуноҳларимни кечирган, мени хотиржам қилган ва мендан азиятни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
4. Қазои ҳожатни ўтирган ҳолда қилади, фақат ўтира олмайдиган узри бўлса, турган ҳолда қазои ҳожат қилади.
5. Қазои ҳожат вақтида, истинжо ва тошга артаётган ҳолатида бош кийим билан Аллоҳдан ва малоикалардан ҳаё қилган ҳолда ўтиради.
Қабр устига қазои ҳожат қилиш ёки кенг дала бўладими, бирор бино ичи бўладими, қиблага юзланиб ёки орқа қилиб ўтириш ҳам макруҳи таҳримийдир, яъни ҳаромга яқин макруҳ. Тўхтаб турган оз сувга ҳожат қилиш ҳаромдир, агар тўхтаб турган сув кўп бўлса, унга ҳожат қилиш макруҳи таҳримийдир. Агар сув оқувчи бўлса, унга ҳожат қилиш макруҳи танзиҳий бўлади. Бу дегани сувга пешоб қилса бўлади, дегани эмас. Фақат бу ерда масъала сифатида келтирилмоқда. Сувхоналарга, сув оқиб келадиган ерларга, инсонлар юрадиган, салқинлаб ўтирадиган, тўпланадиган жойларга қазои ҳажот қилиш макруҳдир. Яна ҳожат вақтида гапиришлик, тили билан Аллоҳ таолони зикр қилишлик, қуёш ёки ойга юзланиб ўтиришлик ҳам макруҳдир. Истинжо деб, нажосат чиқадиган ўринларни сув билан тозалаш, истижмор эса тош билан тозалашга айтилади. Бу эркакларга ва аёлларга суннати муаккададир. Лекин нажосат махражга яъни нажосат чиқадиган ўринга дирҳам миқдоридан кўпроқ ёйилган бўлса, кесак ёки варақнинг ўзи кифоя қилмайди, балки сув билан ювиш вожиб бўлади. Истинжони чап қўл билан қилиш мустаҳаб амалдир. Истинжони қоғоз ишлатиб сўнг сув билан ювиш фақат бири билан кифоялангандан кўра афзал ҳисобланади.
✔️Ўқинг, яқинларингиз билан ҳам улашинг
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ https://t.me/Xidoyat_sariuz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2