Уларга эҳтиёжинг тушганида, ўзингни сочи йўқ, кал эканингни кашф қиласан!
Бошқаларнинг пастга қулашидан хурсанд бўладиган кимса ўзи асло юқорига кўтарила олмас!
Олимни бир маротаба аклсизлик килиб куйгани хеч нарса эмас,
энг ёмони ахмокни доимий акиллилик килгани!
Нима учун мана шу нарса менда юз берди экан, деб сўраганлар учун
"Аллоҳ билади, сиз билмайсиз" ояти етарли жавобдир.
Бир ҳаким кишидан:
"Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз", деб сўрашганида, у киши кулган ҳолда:
"Мени тишлаган итни мен ҳам тишлашим ҳикматданми?" деб жавоб берди.
Аллоҳ бандага ҳикмати билан бир эшикни ёпса, раҳмати билан икки эшикни очади.
Ёстиғинг устида йиғлама! Ишдан бирортасини ўзгартира олмайди!
Тургинда, жойнамозинг устида йиғла! Аллоҳ қийинчиликдан кейинги осонликни ато қилади!
Али каррамаллоҳу важҳа
Душманларнинг ёмони, қачонлардир сен билан дўст бўлган кишидир!
Ким мол-дунёсига суянса моли камайиб борур!
Ким мансабига суянса хор бўлур!
Ким ақлига суянса ақли заиф бўлур!
Ким илмига суянса адашур!
Ким одамларга суянса малол кўрилур!
Ким Аллоҳга суянса камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
@