Умар разияллоҳу анҳу шундай деди: «Эй
Аҳнаф, кимнинг кулгуси кўпайса ҳайбати
йўқолади! Кимнинг ҳазили кўпайса, эътибори
йўқолади! Ким бир ишни кўп қилса, ўша иши
билан номи кетади! Ким сергап бўлса тойилиши кўпаяди, тойилиши кўпайганнинг
эса ҳаёси камаяди! Ҳаёси камайганнинг
тақвоси озаяди! Тақвоси озайганнинг қалби
ўлади (қотади)». Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бир одамга
насиҳат қилар экан шундай деди: «Ўзингизга
фойда бермайдиган нарсалар ҳақида оғиз
очманг! Душманингизни танинг! Омонатдор
дўстдангина хотиржам, бошқа дўстлардан
ҳушёр бўлинг! Фосиқ одамлар билан бирга юрманг, фосиқликларини юқтирмасинлар ва
ундай одамларни сирингиздан воқиф қилманг!
Ишларингизда Аллоҳдан қўрққан одамлар
билангина маслаҳат қилинг!». . .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1