Қачонки кўришни истасанг мени,
Юрагингдаман мен безовта урган.
Истасанг бўламан нафасинг каби,
Ё тушинг бўламан ҳар кеча кўрган.
Жонингга жон каби бўлиб яшайман,
Нигоҳинг тубини этаман макон.
Томирда қон каби оқиб яшайман,
Сир бўлиб қалбингда яшайман ишон.
Парвонанг бўламан, шамчироқ бўлсанг,
Куйсада қанотим, узоқ кетмайман.
Кўйингда минг ёнсам, сен фироқ бўлсанг,
Сендан олис кетсам, яшаб нетгайман.
Тақдир лавҳасидан бир ҳукм ўқиб,
Тарқоқ хаёлларим, айланган фалак.
Тупроққа айланиб кетмасдан туриб,
Бир кун гўзал яшай, мисли капалак.
Дунё армонларинг бирам кўп экан,
Хуррамлик асоси наҳот аламдир.
Ғам аямай қалбга санчганда тикан,
Дардларим қоғозга сотган қаламдир.
Қачонки кўришни истасанг мени,
Юрагингдаман мен безовта урган... .
✍Санобар Тилакова 💫💫💫
2021. 12. 02
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев