🕌
– Дин нима?
✔️ Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.
– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
✔️ Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.
– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
✔️ Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.
– Худони танийсанми?
✔️ Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.
– Сен мусулмонмисан?
✔️ Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!
– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
✔️ “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.
– Қачондан бери мусулмонсан?
✔️ “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.
– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
✔️ Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.
– Мусулмонлик биноси нечта?
✔️ Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.
– Исломнинг вожиблари қайси?
☑️ Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳим қилмоқ.
– Шариат ҳукмлари нечта?
✔️ Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.
– Тавҳид нима?
✔️ Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.
– Иймондан олдинги нарса нима?
✔️ Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.
– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
✔️ Иймонни асраб-авайламоқ.
(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев