Ҳўкиз саналган шер
Кофир ҳам, мўмин ҳам “Aллоҳ” дейди, аммо ораларида эътиқод ва идрок жиҳатидан ер билан осмонча фарқ бор. Тиланчи нон дардида, Ҳақ таоло ман этган ишлардан тийилган тақводор банда эса чин кўнгилдан айтади Аллоҳ дея. Aгар тиланчи “Аллоҳ” сўзининг маъносини тамоман англаб етганида қилаётган ишига ҳожат қолмас, қалби маънан бойир, одамларга қўл чўзишдан воз кечарди. Ўша нон гадоси хашак илинжида Мусҳаф ташиган эшак сингари неча йиллардан буён Aллоҳ номини тилидан қўймайди. Агар бу сўз тилидан эмас, юрагидан чиқиб, кўнглини ёритгандайди, жисми зарраларга бўлинар, кўланка мисоли борлиғи йўқ бўлиб кетарди. Сеҳргарликда шайтоннинг отидан фойдаланишганидек, сен, эй тиланчи, Яратганнинг номи ила пул топмоқчимисан?
* * *
Бир киши ҳўкизини охурга боғлаб қўйганди, шер уни еб, ўрнига ўзи ётиб олди. Кеч тушгач, ҳайвонидан хабар олиш учун оғилхонага кирган одам қоронғуда пайпаслаб ҳўкизини қидирди. Қўли шерга тегди ва ҳеч нарсани пайқамай бошдан-оёқ ҳамма жойини силаб-сийпалади. Арслон ўз-ўзига дедики: “Aгар сал ёруғ бўлганда бу бечоранинг ўтакаси ёрилиб, юраги тушиб ўларди. Фақат ҳозир қоронғулиги учун мени ҳўкиз деб ўйлаб, бемалол қашлаб ётибди”.
Aллоҳ таоло огоҳлантиради: “Эй гумроҳ банда! Тур тоғи зикрим ила майда-майда бўлмадими? Aгар ушбу Қуръонни тоғга туширганимизда эди, унинг Aллоҳ қўрқувидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрардинг . Уҳуд тоғи буюклигимни англаганида эди, бўлакланиб, ичидан қон ирмоқ бўлиб оқарди”.
Сен Aллоҳ исмини ота-онангдан эшитиб, унга ғофилларча ёпишдинг. Тақлидга эргашмай, Аллоҳ номининг ҳақиқатидан чин маънода хабардор бўлсайдинг, кичрайиб, тугаб-битардинг, ҳотиф сингари ном-нишонинг ҳам қолмасди.
Ла иллаха иллаллох.....
📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿
Ният тугри булса, ишингиз хайирли булур.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев