Агар гуноҳ қилиб қўйсангиз Зумар сурасининг 53~оятини ўқинг!
“(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг:
---“Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”!
Агар тинчлик~осойишталикни истасангиз Моида сурасининг 16~оятини ўқинг!
“У (Пайғамбар ва Китоб) билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”.
*******
Агар дўст изласангиз Бақара сурасининг 257~оятини ўқинг!
“Аллоҳ имон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматдан нур сари чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлар (бутлар)дир. Уларни (кофирларни) нурдан зулмат сари чиқарадилар. Ана ўшалар дўзах аҳлидирлар ва улар унда мангу қолувчилардир”.
*******
Агар ҒАМГИН* бўлсангиз Бақара сурасининг 25~оятини ўқинг!
“Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки,улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир.
******
Агар сизнинг жинсингизни камситишса Аҳзоб сурасининг 35~оятини ўқинг!
“Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели (камтар) эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр этувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир”.
*******
Агар сизнинг ирқингизни камситишса Ҳужурот сурасининг 13~оятини ўқинг!
“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.
*******
Агар сизга муҳаббат, хотиржамлик ва таскин керак бўлса Рум сурасининг 21~оятини ўқинг!
“Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.
**********
Агар сиз руҳан эзилаётган бўлсангиз, қалбингиз ором олишини истасангиз Раъд сурасининг 28~оятини ўқинг!
“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)”.
***********
Агар сиз яқин дўстингизни соғинсангиз Қоф сурасининг 16~оятини ўқинг!
“Инсонни (Биз) яратганмиз, (демак,) унинг нафси васваса қиладиган (кўнглидан ўтадиган) нарсаларни ҳам билурмиз. Биз унга бўйин томиридан ҳам яқинроқдирмиз”.
**********
Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22~оятини ўқинг!
“Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.
*********
Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87~оятини ўқинг!
“Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.
********
Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34~оятини ўқинг!
“Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.
***********
Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5~оятини ўқинг
“Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.
************
Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар Фурқон сурасининг 63~оятини ўқинг!
“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.
**********
Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз Бақара сурасининг 62~оятини ўқинг!
“Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.
************
Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз Оли Имрон сурасининг 135~оятини ўқинг!
“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"!
УШБУ ЭСЛАТМАЛАР СИЗНИНГ ҲАЁТИНГИЗНИНГ ҲАР БИР КУНИДА КЕРАК ДЕБ, БУ ШИФОЛАРНИ СИЗ АЗИЗЛАРГА ҲАМ ИЛИНДИК...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев