Аллоҳ таъоло рамазон ойини муборакли қилган. «Барака» сўзини баъзи одамлар моддий жиҳатидангина тушунадилар. Гарчи бу ҳам бир ҳақиқат бўлса-да, бироқ, рамазон ойидаги барака инсон учун маънавий баракани ҳам ўз ичига олади. Банданинг бу ойда қилаётган ибодатлари бошқа ойлардагидан кўра савоблироқ бўлади. Буни ҳатто банданинг ўзи хам хис қилгандек бўлади. Натижада банда савоб ишларни қилишдан чарчамайди. Банда шахсий тарбияси ва муомалаларига жиддий эътибор беради. У ғийбат, туҳмат, хиёнат, бидъат, сотқинлик, ҳаёсизлик, товламачилик, фирибгарлик, қаллоблик, ўғирлик ва шу каби Аллоҳ ва одамлар тарафидан ёмон кўрилган ва улар учун шариатда жазолар белгиланган ишларни қилмайди.
Рамазон рўзаси саҳарлик қилиш билан бошланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордир» (Имом Муслим ривояти).
Рўза ниятсиз бўлмас ва кечки уйқуга кетишдан аввал мен саҳарликда туриб саҳарлик қилиб сўнгра рўза тутаман деб ният қилишга одатланиш керак.
Эрта тонг – субхи содиқдан то Қуёш ботгунига қадар тоат-ибодат билан машғул бўлиш қалбларга даводир. Ой давомида кундузлари Қуръон тиловати, садақа бериш, таълим-тарбия ишлари билан шуғулланиш, намозларни жамоат билан ўқиш мақсадга мувофиқдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қуръонни хар ойда ўқи!» (Имом Муслим ривояти).
Рамазон ойи кириши билан кўплаб салаф олимлари Қуръон тиловат қилишга киришар ва бу ойни ғанимат билар эдилар.
Имом Шофиий раҳимаҳуллоҳ рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қилар ва буларнинг барчасини намоздан ташқари ўқир эдилар.
Ифтор Қуёш ботиши биланоқ килиниши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кеча келиб, кундуз кетса ва Қуёш ботса рўзадор ифтор қилади» (Имом Муслим ривояти).
Рўзадорнинг ифтордан аввалги дуолари ижобатдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев