«Икки ва ундан ортиқ кун ифтор қилмай, узлуксиз рўза тутмоқ ҳамда кечаси рўза тутмоқ дуруст эрмас»,— деган кишилар ҳақида
Аллоҳ таоло:
«Рўзани кун ботгунча давом эттирингиз!» — деган. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишиларга раҳм-шафқат қилиб, уларнинг саломатликларини ўйлаб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганлар ва «Динда буюрилмаган нарсаларни қиламан, деб ўзини қийнамаклик дуруст эрмас»,— деганлар.
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Узлуксиз рўза тутмангиз!» — деганларида, «Ўзингиз шундай рўза тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб : «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, узлуксиз рўза тутганимда, Аллоҳ томонидан кечалари еб-ичирилғаймен»,— дедилар».
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганларида, одамлар: «Ўзингиз тутғайдирсиз-ку?!»—дейишди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Мени Аллоҳ кечалари едирғайдир ва ичирғайдир»,— дедилар».
Абу Саъид ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни узлуксиз рўза тутмоқдан қайтариб: «Агар хоҳласангиз, то саҳаргача тутингиз!» — деганларида, одамлар: «Ё Расулуллоҳ, ўзингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Жаноб: «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, чунки кечаси Аллоҳ томонидан таомлантирғувчи келиб, менга таом берғайдир ва суғорғувчи келиб, сув берғайдир»,— дедилар».
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладирлар:
«Жаноб Расулуллоҳ одамларга раҳм-шафқат қилиб, узлуксиз рўза тутмоқдан қайтарганларида, улар: «Узингиз тутғайдирсиз-ку?!» — дейишди. Ул киши: «Мен сизларга ўхшаган эрмасмен, мени раббим едириб-ичириб турғайдир»,— дедилар».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев