1. Турмуш ўртоғингизга ҳар қандай ҳолатда ҳам овозингизни баланд кўтариб
гапирманг. Эркаклар аёл кишининг овозини кўтариб гапиришини хуш
кўрмайдилар. Бу ҳолат уни сиздан бездиришга олиб келади.
2. Турмуш ўртоғингиз жаҳли чиққан вақтда уйда сокинликни таъминланг. Гарчи
у ноҳақ бўлса ҳам, унга танқидни кўпайтирманг. Иложи бўлса, унинг кўзига
кўринмай туринг.
3. Турмуш ўртоғингиз билан муҳокамали суҳбат қураётганингизда озгина
эгилувчан бўлинг, яъни бир этикка икки оёғингизни тиқманг. У томонга бир оз
ён босинг. Суҳбатни қаттиқ мунозарагача олиб келманг. Ўз фикрингизда
қолишингиз, унинг жаҳли чиқишига олиб келади ва бу жаҳл уни сиздан совушига
сабаб бўлади. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз, уни чиройли шаклда
амалга оширинг. «Йўқ» жавобини олсангиз, уни «Ҳа» дейишга мажбурламанг.
4. Турмуш ўртоғингиз кийинаётган вақтида унга ёрдам беринг. Кўпинча бу
вақтда улар пайпоқларини қидирадилар, унга пайпоқларини топишга ёрдам
беринг. Ишга кетиш чоғида унинг кийимларига эътибор беринг. Бирор нимаси
кам бўлмадими? Аёл киши эрининг кийимларига эътибор бериши унинг яхши
сифатларидан биридир.
5. Вақти - вақти билан турмуш ўртоғингиз билан таҳажжуд намозини ўқишга
ҳаракат қилинг. Баъзи вақтларда фарз намозларини унга иқтидо қилиб ўқинг.
Бу ҳам у билан сизнинг орангиздаги руҳий боғларни мустаҳкамлайди. Бирга
зикр қилишлик қалбларни юмшатади. Агар орангизда озгина хафагарчилик
ўтган бўлса, у ҳам кетади. Сизнинг орангизда турган шайтон қочади.
6. Эрингиз сиздан кечирим сўрашини хаёлингизга ҳам келтирманг. Агар унинг
ўзи бу ишни қилса, алҳамдуллилаҳ, бу унинг яхши сифатларидан бири. Гар
кечирим сўрамаса,
ундан ўпкаланманг. Баъзан сизнинг наздингизда у ноҳақ бўлиб кўринади,
аслида эса у ҳақ бўлади. Сиз юз фоизга ҳақ бўлсангиз ҳам, уни сиздан кечирим
сўрашини кутманг. Ахир сиз жаннатни ихтиёр қилгансиз, шунинг учун унга ҳар
кундагидек хизмат қилишда давом этинг. Бирор бир хизматидан бош торманг.
Иншаалоҳ, Аллоҳ савобингизни янада ҳам орттиради.
7. Унинг ташқи кўринишини доимо кузатинг. У ўзига қарамаса ҳам, сиз унинг
ташқи кўринишини гўзал, пок бўлишини таъминланг. Пайпоқлари, оёқ кийими,
ички кийимлари тозалигига, ундан бадбўй ҳид келмаётганига ҳамда соч ва
соқоли тўзиб кетмаганлигига эътиборли бўлинг.
8. Турмуш ўртоғингиздан мақтов эшитишни кутманг. Баъзан яхши ишларимиз
учун улардан мақтов эшитишга ошиқамиз. Лекин эркак зоти яхши ишингизни
гарчи сезган ва ичида бундан хурсанд бўлган бўлса ҳам уни ташқарига
чиқармайди. Турмуш ўртоғингиз учун ҳар қандай хизматни Аллоҳнинг розилиги
учун деб қилинг. У бунга «раҳмат» деса, Алҳамдулиллаҳ. Аммо эътибор
бермаса, бу билан савобингиз камайиб қолмайди. Чунки сиз ҳақиқий ажрни,
мукофотни Аллоҳдан олишга ихтиёр қилгансиз.
9. Унинг кайфиятига қараб муомала қилинг. Уйга хомуш келганда, унинг
дардига шерик бўлинг. У хомуш бўлганда, сиз хурсандчиликдан ўзингизни тута
олмасангиз, бу унинг жаҳли чиқишига сабаб бўлади. Ёки акси, у уйга шод,
мамнун ҳолатда келса-да, сиз уни хомуш кутиб олсангиз, бу ҳам уни
кайфиятини бузади. Бундай ҳолатлардан қочинг.
10. Турмуш ўртоғингиз сизга бир юмуш буюрганда, уни ортга сурмасдан дарҳол
бажаринг. Бажарганда ҳам яхши кайфият билан бажаринг. Мисол учун, у сизга
чой дамлашни буюрди. Сиз эса секин хоҳламай ошхонага борсангиз, у буни
дарров пайқайди ва шу заҳотиёқ чой ичишга бўлган иштаҳаса қочади. Агар сиз
Аллоҳни ризоси учун чаққонлик билан унга чойни келтирсангиз, шубҳасиз унга
улкан савоблар оласиз.
11. Турмуш ўртоғингиз сафардан келганда, уни кутиб олишга одатланинг. У
келганда, барча ишларинигизни ташлаб, уни қарши олинг. Беш дақиқа
вақтингизни аямасдан, ундан ҳол-аҳвол сўраб, истагини бажаринг. Кейин қолган
ишларни қилаверасиз.
12. Доимо шуни ёдингизда тутинг, турмуш ўртоғингиз сизни Аллоҳга янада
яқинлашишингизга, Аллоҳнинг розилигига эришишингизга сабаб бўладиган
воситадир. Турмуш ўртоғингиз сиздан рози бўлиши бу Аллоҳнинг розилиги ва
сиз учун жаннатнинг саккизта эшиги очилиши эканини бир дақиқага ҳам
унутманг.
У киши ейдилар-биз тайёрлаймиз.
У киши киядилар-биз ювамиз.
У киши ивистирадилар-биз йигиштирамиз.
У кишисиз биз нима хам килардига?)))
Аллоҳим!
Ким иффатни ният қилган бўлса, кўзни қувончга тўлдирадиган умр йўлдошини
унга тортиқ эт!
http://ok.ru/group/53878638575821 Oldindan raxmat va uzur bu gurupani xam yuqotsam kerak chunki bloklab qoyiwyabt gurupalar
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев