Илтимос, ўша пайтда менга бир оз бўлсада вақтингни
ажрат ва сабрли бўл!
*Балки қўлларим титраб, еяётган овқатим кўксимга тушар, мадорим қолмагани боис кийимларимни кия олмасман...
Ўша лаҳзаларда сен билан бирга ўтказган узоқ йилларимизни эсла.
*Ахир бугун сенга ўргатган ишларимни ўшанда ўзим қила олмай қоларман!
*Ўғилгинам, агар қариган пайтимда ҳозиргидек ораста ва хушбўй бўла олмасам, мени маломат қилма!
Аксинча, сени озода ва хушбўй қилиш учун қилган жонкуярлигимни эсла!
*Агар сизнинг авлодинг қилаётган ишларни билмасам ёки тушуна олмасам устимдан кулма!
Билъакс, сенга адаб ва таълим берган мендек муштипар онангга замонангиз зайлини: нима қилиш керагу, нимани қилмасликни тушунтир!
*Эсарлигим, сен билан суҳбатлашар экан оҳиста гапиришим ва фикрларимни малол олма!
Чунки суҳбатлашиш баҳона сенинг ёнимда туришинг,
мен учун катта бахт!
*Агар чарчаган оёқларимнинг мадори қолмай юра олмасам, мендан шафқатингни аяма!
Чунки, сен «той–той» юра бошлаган пайтингда қўлингдан кўп ушлаганман...
*Кесайганимда қўлимни ушлашдан уялма!
Чунки эртага сен ҳам қўлингдан ушлайдиган одамни
ахтариб қоласан!
*У кунларимда мен сен каби яшаш учун интилаётган ёш эмас, ўлимини кутаётган бечора кампир бўламан!
***Ёнимда ёрдамчи бўл, менга зарар берма!***
*Агар хато ва камчиликларимни тилга олмоқчи бўлсанг, унутма, уларни сенга манфаат келтирай деган чоғимда қилганман!
Кексайганимда сен қиладиган энг фазилатли иш – хатоларимни кечириб, пардалашингдир!
*Аллоҳ гуноҳларингни бошқлаарнинг кўзларидан пардалаб, мағфират қилсин!
Сенинг кулгу ва табассумларинг болалик чоғингдагидек
мени қувонтиради.
***Шунинг учун суҳбатингдан мени маҳрум этма!***
Сен дунёга келган пайтингда ёнингда эдим, ўлаётган
пайтимда ёнимда бўл!
وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا ● وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
«Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)! » (Исро: 23, 24
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4