Ёши улуғ кишидан сўрашди:
----
- Ўтган умрингиз давомида нималарни ўргандингиз...?
Жавоб берди:
• ДУНЁ -> паст ва арзимас эканлигини ўргандим...
• Кейинчалик бўлса ҳам, мазлумнинг ғалаба қозониши АНИҚ эканлигини ўргандим...
• Туннинг ўқи адашмаслигини ўргандим.. (Яъни кечасидаги ибодат, дуо аниқ ижобат бўлишини).
• Биз ғафлатда қолиб, ҲАЁТ ҳар бир лаҳзада тугаши мумкинлигини ўргандим...
• Ширин сўзлик, очиқ юзлик ва карам - саховат -> ахлоқнинг дастмояси эканлигини ўргандим...
• Дунёдаги ЭНГ БОЙ инсон - тану жони соғ, тинчлик - хотиржамликка эга бўлганлар эканлигини ўргандим...
• Ким саримсоқни экса, райҳон эмас, айнан саримсоқ ҳосилини олишини ўргандим...
• Умр ниҳоя топишини, ишлар эса тугамаслигини ўргандим...
• Инсонлар билан сафар қилиш, энг дақиқ - нозик нарсани ҳам кўрсатадиган микроскопга ўхшайди. Сизга инсонларнинг аслини кўрсатишлигини ўргандим...
• «Мен», «мен» деб гап сотадиганларнинг кўпини ичи бўш эканлигини ўргандим...
• Асли олтин бўлган, тиллолигича қолишини, асли темир бўлган, ўзгаришини, занглаб қолишини ўргандим...
• Кичик ўлим бўлган уйқуга ҳозирлик кўриб мириқиб ётиш учун биз хонани ҳавосини алмаштириб, совитиб, ётоғимизни тўғирлар эканмиз - у...
Лекин, ҳақиқий, буюк ўлимдан сўнг роҳатланиш учун қабримизни тоат билан САЛҚИНЛАТИБ, амалларимизни тартибга келтирмаслигимизни ўргандим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев