Предыдущая публикация
Манимча, севги деб ҳеч ким ўлмаган.
Лекин яралгандан бери бу дунё
Сани соғинишдек азоб бўлмаган.
Сохта маддоҳликнинг бари беҳуда,
Ҳамма ҳам ғамингни кўрмайди баҳам.
Қошингни чимириб қараганингда
Ёқимли манглайинг чизиқлари ҳам.
Қанчалар қадрдон бу янги нигоҳ,
Кўрдимми – кўксимга меҳр тўлади.
Исмингни хотирдан чиқариш гуноҳ,
Ҳатто суратингни севса бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев